Segment.uz
69.7K subscribers
5.36K photos
1.28K videos
69 files
5.9K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️"Янги Ўзбекистон" университетини тамомлаган Ўзбекистон фуқаролари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий кадрлар захирасига олинади ҳамда 5 йиллик иш тажрибасидан сўнг раҳбарлик лавозимига тайинланадиган истиқболли номзодлар рўйхатига киритилади — Президент қарори
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📚#Сайлов_қонунчилигини_ўрганамиз

🔰 Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
Сайлов кодекси, 57-модда

Марказий сайлов комиссияси ҳамкорлигида тайёрланмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Президент Сергели тумани Саховат маҳалласида фуқаролар билан учрашди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔷Давлатимиз раҳбари маҳалладаги дўконга ташриф буюрди
#Матбуот_ва_оммавий_ахборот_воситалари_ходимлари_куни

⚡️Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг бир гуруҳи мукофотланди

🔰 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Президент Фармонига кўра соҳа ходимларидан бир гуруҳи давлат мукофотлари билан тақдирланди.

▶️ Мукофот мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар жараёнларига қўшаётган катта ҳиссаси ва бошқа шу йўналишдаги хизматлар учун топширилади.

🔷 Мукофотланганлар рўйхати
#Президент_табриги

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик
#Инфографика

🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга эга 10 та энг муҳим ташаббуслари

Мазкур рўйхат 100 нафар маҳаллий ва нуфузли хорижий экспертлар томонидан шакллантирилди
#Янги_Ўзбекистон_университети

⚡️Президент матбуот котиби Шерзод Асадов:

— Бир ой ичида Янги Ўзбекистон университети устави тасдиқланиб, давлат рўйхатидан ўтказилади. Таълим жараёни шу ўқув йилидан бошланади. Бу университетда фақат Президент мактаби битирувчилари ўқийди, деган хулосага ўрин йўқ. У барча билимдон ёшлар учун очиқ.
⚡️Президент матбуот котиби Шерзод Асадов:

— Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь куни Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми доирасида ёшлар билан учрашади.
🔷 Сайлов комиссиялари ва уларнинг аъзолари ўз фаолиятини қандай тартибда амалга оширади

▶️ Сайлов комиссияларининг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Сайлов комиссиялари ва уларнинг аъзолари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Сайлов Кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

Марказий сайлов комиссияси
#Ёшларга_эътибор

🔷 Илгари муҳтож бўлиб, умидсизликка тушиб қолган, "Ёшлар дафтари" орқали ўз ишини бошлаган Азиза Самиғова энди замонавий уйда яшайди. Унга Президентимиз 3 хонали уй совға қилди.
#Инфографика

🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёевнинг 5 муҳим ташаббуси
#Инфографика

“Янги Ўзбекистон” университети ташкил этилди.

🔹Университетда таълим жараёни

🔹Талабаларни қабул қилиш параметрлари

🔹 Давлат гранти кимларга нисбатан татбиқ этилиши каби маълумотлар билан мазкур инфографика орқали танишишингиз мумкин.
⚡️Пенсия таъминотида ўзгаришлар бўлади

Президент фармонига кўра 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб:

Белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий этилади. Бунда:

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилади;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 565 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори ҳам 565 000 сўмга етказилади;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа миқдори 315 030 сўмдан 400 000 сўмга етказилади.