This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тожикистон #Расмий_ташриф
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тожикистоннинг юксак давлат мукофоти — биринчи даражали «Зарринтож» ордени билан мукофотланди. Орденни давлатимиз раҳбарига Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон тантанали равишда топширди.

🇺🇿 Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати ходимлари куни
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси жамоаси тармоқ корхоналарида хизмат қилаётган тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати ходимларини касб байрами билан табриклайди!

⚡️Президент Шавкат Мирзиёев 17-18 июнь кунлари Андижон вилоятига сафар қилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
⚡️Эртага ОТМ қабул жараёнларига оид катта йиғилиш бўлади
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, эртага — 15 июнь куни Шавкат Мирзиёев бошчилигида олий таълим ва жорий йилги қабул жараёнлари бўйича видеоселектор бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент матбуот хизматининг янги лойиҳаси — "Менинг ҳикоям"
Унда "Ёшлар дафтари"га киритилган йигит-қизлар ушбу ташаббуснинг улар ҳаётида нималарни ўзгартиргани, қандай кўмак бергани ҳақида сўзлайдилар.

⚡️Фуқаролик тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилди
🖊 Тегишли ҳужжатни бугун Ш.Мирзиёев имзолади. Унга мувофиқ:
➖ республикада доимий яшаш жойида 2005 йил 1 январгача рўйхатдан ўтган ёки сўнгги 15 йил давомида мамлакатда доимий яшаган фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш механизмлари жорий этилмоқда;
➖ Ўзбекистон фуқароси деб тан олиш учун зарур ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу фактларни аниқлаш суд орқали амалга оширилишини кўзда тутувчи тартиб белгиланмоқда;
➖ ота-онасидан бири Ўзбекистон фуқароси деб тан олинган бола Ўзбекистон фуқароси деб тан олиниши бўйича тартиб белгиланмоқда;
➖ Ўзбекистон ҳудудида туғилган фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролигини олиш мақсадида ариза бериши учун 5 йил давомида (фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномасини олганидан кейин) мажбурий яшаш шарти бекор қилинмоқда ва бошқалар.
Ҳужжатнинг қабул қилиниши натижасида Ўзбекистонга 2005 йил 1 январдан олдин келган 20,5 минг киши, шунингдек ҳар йили Ўзбекистон ҳудудида сўнгги 15 йил ичида доимий яшаган 1,5 мингга яқин киши фуқаро сифатида тан олиниши кутилмоқда.

Telegraph
Фуқаролик тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилди
#Инфографика
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 10—11 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташрифи давомида энергетика, транспорт, автомобилсозлик, электротехника, тоғ-кон ва енгил саноат, фан, таълим, спорт ва бошқа соҳаларни қамраб олган жами 35 та ҳужжат имзоланди.
Ташриф доирасида тузилган шартномалар ва инвестиция келишувларларининг умумий қиймати 1 млрд доллардан ошди.
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати

🔷 Президент сайловига жами 300 млрд сўм, ҳар бир номзодга эса 3 млрд сўмдан ажратилади
Марказий сайлов комиссияси октябрдаги президент сайлови Харажатлар сметасини — 300 млрд сўм этиб тасдиқлади. Бу ҳақда МСК матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар берди.
Унга кўра, сиёсий партиялар кўрсатган номзодларнинг ташвиқот ва тарғиботи учун 15 млрд 486 млн сўм, ҳар бир номзодга эса — 3 млрд 97 млн сўмдан ажратилади.
Сайлов жараёнида коронавирусга қарши кураш учун 11,5 млрд сўм сарфлаш режалаштирилган.

⚡️ Президент қарори билан аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражаси баҳоланади. Ҳужжатга кўра:
➖ 2021 йил 1 августдан бошлаб аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилмоқда.
➖ Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими бўйича спорт синовлари ҳар йили бир маротаба ўтказилади. Бунда, спорт синовлари иштирокчиларига 11 та ёш тоифаси бўйича эгаллаган ўрни ва даражасига қараб спорт разрядлари ва унвонлари берилади.
➖ Спорт синовларининг махсус талабларини муваффақиятли бажарганларга бир йил давомида қуйидаги имтиёзлар берилади:
🔹сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат тўловининг 50 фоизини тўлаш ва муддатли ҳарбий хизматга юборишда устунлик;
🔹I ўрин эгаларига “Темурбеклар мактаби”га синовларсиз кириш;
🔹бепул тарзда кўп тармоқли тиббиёт муассасасида кўрикдан ўтиш;
🔹умумий фойдаланишдаги транспортда бепул ҳамда ҳудудлараро ҳаракатланишда 50 фоизлик чегирма бериш;
🔹совриндорларнинг фарзандларини умумтаълим мактаби, мактабгача таълим ташкилотлари ва ёзги соғломлаштириш оромгоҳларига навбатсиз жойлаштириш;
🔹барча давлат органлари ва ташкилотларининг ходимларига иш жойи ҳисобидан дам олиш масканлари ва санаторийларга бепул йўлланмалар тақдим этиш;
🔹ишга ёки ўқишга киришда жисмоний тайёргарлик талаб этиладиган имтиҳон, синов, амалий машғулотларида устунлик бериш.

🇺🇿Ўзбекистоннинг "DOING BUSINESS" рейтингидаги кўрсаткичлари
"Тараққиёт стратегияси" маркази

#LIVE
⚡️Айни дамда Президентимиз раислигида олий таълим тизимидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
▪️Ўтган 3 йилда Ўзбекистонда олий ўқув юртлари сони 65 тадан 117 тага кўпайди, қабул 3 баробарга ортди (66 мингтадан 181 мингтага). ОТМларга 2017 йилда 729 мингта ҳужжат топширилган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 1,5 миллионга етди.
✔️Ҳозирги кунда 26 та хорижий олийгоҳлар филиаллари ташкил этилиб, 100 тадан ортиқ етакчи олийгоҳлар билан қўшма таълим дастурлари доироасида 64 та мутахассислик бўйича бакалавр ва магистрлар тайёрланмоқда.
Профессор-ўқитувчиларнинг маоши ўртача 3,5 баробарга оширилди (3 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача).

⚡️ Президент: ректор билимли, ватанпарвар бўлса, халқимиз бахти
Давлатимиз раҳбари олий таълим тизимидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида бугунги ректорнинг маънавий қиёфаси қандай бўлиши кераклиги ҳақида гапирди.
— Агар олийгоҳда билимли, ватанпарвар ректор бўлса, бу – халқимиз бахти. Шунинг учун, биз “Ректорлар мактаби”ни яратишимиз зарур. Уларни ўқитиш шарт. Ҳар қайси олим, ҳар қайси проректор ҳам ректор бўлолмайди. Бугунги ректор, аввало, ислоҳотчи, ватанпарвар бўлиши керак.

⚡️ Президент бугунги дарсликлар маънан эскирганини танқид қилди
Маълум бўлишича, мамлакат ОТМларидаги 815 йўналишнинг 55 фоизи меҳнат бозори талабларига жавоб бермайди. ОТМлар 2 мингга яқин фанлар бўйича дарсликлар билан таъминланмаган, ўқув дастурлари бундан 40 йил олдинги фан ва йўналишлар асосида тузилган.

⚡️Олийгоҳларга академик ва ташкилий-бошқарув бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилади
🔰Энди ҳар бир кафедранинг фаолияти илмий салоҳият даражаси ва ёшларни селекция асосида илмий фаолиятга жалб этиш кўрсаткичларига қараб баҳоланади.
🔸Ҳар йили 1,5 мингта мутахассислик кафедраларининг бир нафардан ёш олимларини нуфузли хорижий олийгоҳларга стажировкага юбориш амалиёти йўлга қўйилади.
🔸Ректорлар томонидан кафедралар ҳузурида илмий-тадқиқот марказлари ташкил этилиб, уларнинг ўзига даромад топиши учун барча шароитлар яратиб берилади.

⚡️ Энди кафедра олимлари ҳар йили хорижда малака оширади
Президент ОТМлар кафедралари фаолиятини замонавий талаблар асосида ривожлантириш бўйича ректорларга аниқ топшириқлар берди.
Энди ҳар бир кафедра ўз йўналишида камида 2 та чет эл олийгоҳи кафедраси билан ҳамкорликни йўлга қўйиши керак бўлади.
Шунингдек, ҳар йили мавжуд 1,5 мингта кафедраларнинг 1 нафардан ёш олимларини хорижий нуфузли олийгоҳларга стажировкага юбориш йўлга қўйилади.
Стажировка харажатларининг ярми олийгоҳ томонидан, қолган ярми бюджетдан қоплаб берилади.

⚡️ Нодавлат олийгоҳларга 500 та давлат гранти ажратилади
Президент бу йил олийгоҳларга қабул сони ўтган йилга нисбатан 13 фоизга оширилиб, 181 минг нафарга етказилишини маълум қилди.
Бу йил 1,5 миллиондан зиёд ёшлар олийгоҳларга кириш учун ҳужжат топшириши кутилмоқда.
Беш кун муддатда аҳолидан ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланади.
Бош вазирга икки ҳафта муддатда қўшимча давлат гранти асосидаги (имтиёзли) қабул параметрларини тасдиқлаш бўйича кўрсатма берилди.
Бу йил илк маротаба 9 та нодавлат олийгоҳларда 22 та йўналишда талабаларни ўқитиш учун 500 та давлат гранти ажратилади.

🔷Марказий Осиё ва Афғонистонда барқарор ривожланиш сари хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш халқаро форуми бўлиб ўтди
Шу йилнинг 15 июнь куни Олий Мажлис Сенати ва БМТнинг Тараққиёт Дастури томонидан Жаҳон банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки кўмагида Марказий Осиё раҳбар аёллари мулоқоти доирасида “Марказий Осиё ва Афғонистонда барқарор ривожланиш сари хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш” халқаро форуми ўтказилди.
▶️ Тадбир давомида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон аёл тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш, ҳамкорликнинг энг истиқболли йўналишларини аниқлаш бўйича фикр ва илғор тажрибалар алмашилди.
🔰Форум доирасида 10 нафар тадбиркор аёлнинг маҳсулотлари кўргазмаси ва “Sharq liboslari Dizayn markazi”нинг модалар намойиши ташкил этилди.
"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ахборот хизмати