Segment.uz
68.7K subscribers
5.32K photos
1.27K videos
68 files
5.84K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️15 июндан Республика умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул бошланади — Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистондаги ОТМларда давлат грантига қабул кўрсаткичлари оширилади.
⚡️Ота-оналар жорий йилнинг 10 июнидан бошлаб my.maktab.uz сайти орқали ихтисослаштирилган таълим муассасаларига фарзандларининг ҳужжатларни электрон шаклда топширишлари мумкин.
⚡️Ўзбекистонда Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ташкил этилди

Ҳукуматнинг 3 июндаги қарори билан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузурида Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ташкил этилди.

Ҳужжат Президентнинг 26 мартдаги «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Янги умид" – Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматининг навбатдаги лойиҳаси.

Лойиҳа қаҳрамонлари "Аёллар дафтари" уларга янги умид бағишлагани ҳақида ҳикоя қилади.
❗️Президентнинг 8 июндаги фармони билан 1 августдан ҳокимликларнинг ерни тўғридан-тўғри ажратиш ваколати бекор қилинади.
⚡️2021/2022 ўқув йилидан бошлаб базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасига қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасаси ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади — Президент қарори.
⚡️Жорий йилдан бошлаб ишсиз аҳолига ғалладан бўшаган ер майдонларини 10 йил муддатга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бериш тартиби жорий қилинади.
⚡️АҚШ Конгресси Шавкат Мирзиёев президентлик даврида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

АҚШ Конгрессида киритилган резолюцияга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ишлар юқори баҳоланган. АҚШ конгресси камдан кам бундай эътирофлар қилишини ҳисобга олган ҳолда бу жуда яхши хабар десак бўлади.

Хужжатда айтилишича, Вакиллар палатаси Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги остида сўнги йилларда амалга оширилган сиёсий, демократик ва ижтимоий ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди.
Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Кўп қиррали Ўзбекистон-Қатар муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Халқаро сиёсатга доир ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистонга жўнаб кетди.

Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.

Ташриф дастуридан Душанбе шаҳрида маданий тадбирларда иштирок этиш, Сўғд вилоятида жамоатчилик вакиллари билан учрашиш, саноат объектлари билан танишиш ҳам ўрин олган.
⚡️Республика ёш ижодкорлар кенгаши мукофот жамғармаси 500 миллион сўмлик «Дуэль» Республика ёш ижодкорлари танловини эълон қилди.

▪️Танлов низоми
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистон Республикасига келди.

Душанбе халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.

Президентлар музокаралар давомида кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон шериклигининг кенг кўламли кун тартибини кўриб чиқадилар ҳамда халқаро ва минтақавий даражадаги алоқалар юзасидан фикр алмашадилар.