Segment.uz
70K subscribers
5.36K photos
1.29K videos
70 files
5.92K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Пенсиялар миқдори оширилади

Президент ҳужжати билан 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий этилади.

Бунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилади.

Белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 565 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори 565 000 сўмга етказилади.

Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа миқдори 315 030 сўмдан 400 000 сўмга етказилади.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
👍1
#Халқаро_ҳамкорлик

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаевни қабул қилди. Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

🔰 Парламентлар икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболдаги кун тартибини шакллантиришда фаол иштирок этиши, шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар бўйича ҳамкорлик ва ўзаро мувофиқлашувни кучайтириш муҳим экани алоҳида таъкидланди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Янги муомалага киритилаётган 2 минг сўм ва 20 минг сўмлик пуллар ҳақида Марказий банк масъул ходими Зафар Асадов маълумот берди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Билган_яхши

Болаларнинг давлат органларига бевосита қилган мурожаатларини тўлиқ кўриб чиқиш кафолатланади ва бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги важлари билан бу турдаги мурожаатларни кўрмасдан қолдиришга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий ўзлик белгиси, ғурур ва ифтихоримиз!

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Расмий_ташриф

«Президент Шавкат Мирзиёев 10-11 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташриф билан боради. Асосий музокаралар ташрифнинг биринчи куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. Ташрифнинг иккинчи кунида Хўжанд шаҳрида қатор тадбирлар режалаштирилган», — Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Темир дафтарданман": Президент Матбуот хизмати томонидан янги лойиҳа йўлга қўйилмоқда.

"Темир дафтарданман" — ушбу лойиҳа қаҳрамонлари давлат раҳбари томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун жорий қилинган "Темир дафтар" ташаббуси уларнинг ҳаётини қандай ўзгартиргани ҳақида сўзлаб беради.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўтказиб_юборманг

Дунёдаги энг қадимий ва нодир, VIII асрга оид Ислом оламидаги энг қадим тарихга эга Мусҳаф нусхаларидан бири бўлган “Катта Лангар Қуръони” саҳифалари 2019 йилнинг ноябрь ойидан шу йилнинг май ойига қадар франциялик олимлар томонидан реставрация қилинди.

🔷 “Катта Лангар Қуръони”нинг янгиланган ҳоли ҳақида ҳикоя қилувчи фильмни 11 июнь, жума куни “Milliy” телеканалида соат 10:00, 16:00 ва 21:00да томоша қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Президентимиз Шавкат Мирзиёев дунёдаги энг баланд Эверест чўққисини забт этиб, унда давлатимиз байроғини ҳилпиратган қаҳрамон альпинистимиз Сергей Денисенкони “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан мукофотлади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️15 июндан Республика умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул бошланади — Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистондаги ОТМларда давлат грантига қабул кўрсаткичлари оширилади.
⚡️Ота-оналар жорий йилнинг 10 июнидан бошлаб my.maktab.uz сайти орқали ихтисослаштирилган таълим муассасаларига фарзандларининг ҳужжатларни электрон шаклда топширишлари мумкин.