Segment.uz
69.3K subscribers
5.34K photos
1.27K videos
68 files
5.86K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
🇺🇿 Ўзбекистон Республикасида 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси тасдиқланди

Cўнгги йилларда Гендер тенглик масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, соҳага оид 25 та қонун ҳужжати қабул қилинди.

🔰 Сиёсий партиялардаги хотин-қизлар улуши 44 фоизга, олий таълим соҳасида 40 фоизга, тадбиркорликда 35 фоизга етди, хотин-қизлар ахборот-коммуникация, инновация, энергетика, мухандислик соҳаларига кенг жалб этилмоқда.

🔷 Бошқарув лавозимидаги хотин-қизлар улуши 27 фоизга етди. 81 та вазирлик ва идорада илғор ва билимли аёллардан иборат 15 минг нафардан ортиқ кадрлар захираси шакллантирилди.

Манба

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Давлат ташқи қарз миқдори маълум қилинди

Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи ҳолати ва динамикасига оид ҳисоботни эълон қилди.

Унга кўра, 2021 йил 1 апрел ҳолатига давлат қарзи 23,2 млрд долларни ташкил этмоқда. Шундан:

ташқи қарз - 21 млрд доллар;
ички қарз – 2,2 млрд доллар.

14,9 млрд доллар қарз Ўзбекистон Республикаси номидан тўғридан тўғри жалб қилинган.

Давлат ташқи қарзи ЯИМга нисбатан 36,3 фоизни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 73,6 млн долларга ёки ялпи ички маҳсулотга нисбати 0,2 фоизга камайган.

Ички қарз ЯИМга нисбатан 3,8 фоизни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 60,1 млн долларга ёки ялпи ички маҳсулотга нисбати 0,1 фоизга камайган.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтаётган «Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик — 2030» иккинчи халқаро саммитида иштирок этди.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўзбекистонда 1 июндан ёшларга 6 миллион 125 минг сўмгача истеъмол кредитлари ажратилади.

Батафсил@yangiuzbekiston_uz
1 июндан қандай янгиликлар кутиляпти?

Қуйидаги давлат хизматлари экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади, яъни фуқароларнинг “доимий прописка”си қайси ҳудудда бўлишидан қатъи назар, Ўзбекистоннинг исталган жойида ушбу хизматлардан фойдалана олади:

фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш;

никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш;

хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Танганинг икки тарафи: Ўзбекистонда шахсга доир маълумотлар қандай ҳимоя қилинмоқда?

«Аслида ҳар бир давлат фуқароларининг маълумотлар базаси ўша давлатнинг ўзида бўлгани тўғри. Масалан, Facebook’даги Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари жойлашган серверлари ўзимизда бўлиши тўғри. Худди шунақа бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам.

Лекин, бу қанчалик улар [хориждаги мулкдорлар] учун иқтисодий тарафдан маъқул нарса? Бу катта савол.», дейди Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раиси Комил Алламжонов.

Батафсил

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Инфографика

🇺🇿 Ўзбекистон матабларидаги битта ўқитувчига тўғри келадиган ўқувчилар сони

"Тараққиёт стратегияси" маркази томонидан статистик инфографика тақдим этилди.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.

Икки кунлик амалий ташриф давомида энергетика, агросаноат, савдо ва қишлоқ хўжалиги лойиҳалари салоҳияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
⚡️Бугун 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни.

Ушбу сана муносабаати билан барча болажонларни самимий қутлаймиз. Хонадонларимиз ҳамиша фарзандларимиз кулгуси билан нурафшон бўлсин!

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Билган_яхши

👫Давлат статистика қўмитаси маълумотларга кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига, юртимизда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 10 миллион 175 минг 819 нафарни ташкил этади.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_ташрифи

Президент Шавкат Мирзиёев Шеробод туманидаги "Каттабоғ" маҳалласида бўлиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган касб - анорчилик билан шуғулланаётган Каримовлар оиласи билан дилдан суҳбатлашди.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_ташрифи

Шерободлик оқсоқоллар халқимиз ва Президентимизга эзгу ниятлар тилаб, дуо қилдилар.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_ташрифи

50 нафар фарзандимни тарбиялаб берсангиз мен сизга орден бераман — Президент

— Агар оилавий боғча очсангиз, менинг сиёсатимни амалга оширган бўласиз, деди Президентимиз Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_ташрифи

Президент «Aнгор Сурхон ғурури» кластери даласида ғалла ўриш комбайнини ҳайдади.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Юрт_ифтихорларига

⚡️Президент бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасига табрик йўллади

"Ўзбек боксининг шуҳратини келгусида жаҳон миқёсида кенг тараннум этиш, ушбу спорт турини ёшларимиз ўртасида янада оммалаштириш мақсадида яқинда махсус қарор қабул қилганимиз сизларга яхши маълум, албатта", дейилади Президент табригида.

Табрик матни

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Сурхондарё_ташрифи

⚡️"Биз Сурхондарёда маҳаллабай ишлаш тизимини такомиллаштиришимиз керак.
60 та сектор раҳбари 100 фоиз иш вақтини маҳаллада ўтказиши керак. Уларнинг кабинетдаги ишларини муовини бажаради. Агар улар маҳаллага тушиб ишласа, одамлар билан ишласа, уларга иш, шароит топиш, маҳалланинг ўсиш нуқталарини белгилаш билан шуғулланса, жиноятчилик кам бўлади, норозилик кам бўлади. Ўз-ўзидан соҳасининг самарадорлиги ортади", — Шавкат Мирзиёев

Каналга уланиш
@yangiuzbekiston_uz
#Сурхондарё_ташрифи

⚡️Президент Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманларида очиладиган янги тадбиркорлик субъектларини ер, мол-мулк, кичик корхона айланмасидан олинадиган солиқлар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғидан 2024 йил 1 январга қадар озод этишни таклиф қилди.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz