Segment.uz
68.6K subscribers
5.32K photos
1.27K videos
68 files
5.83K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
🇺🇿Ҳудудлар учун 1 000 та тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситалари харид қилинади

🔷 “Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Ўзбекистон Республикасида коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, республикада тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш учун 2021 йил 1 октябрга қадар 1 000 та тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситалари харид қилинади.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
⚡️Аҳолини уй-жой билан таъминлашга 18 триллион сўм йўналтирилади

Айни пайтда Президентимиз раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда ипотека дастурларини амалга ошириш, кўп квартирали уй-жойлар массивларини барпо этиш, уларни инфратузилма билан таъминлаш ҳамда хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилмоқда.

🏗 Жорий йилги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда аҳолини уй-жой билан таъминлаш доирасида 7 минг 794 та қишлоқ ва маҳаллада бажарилиши лозим бўлган аниқ ишлар белгиланиб, бунга 18 триллион сўм маблағ йўналтирилади.

💰 Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишларига яна қўшимча 300 миллион доллар ажратилди. Натижада биргина ичимлик суви таъминоти соҳасида 1 минг 400 километр тармоқлар қурилди ва реконструкция қилинди, 8,5 минг километр ички йўллар таъмирланди. Ўтган даврда 2 минг километр электр тармоқлари тортилиб, мингта трансформаторлар янгиланди.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент мактабларига 2021/2022 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 5 июндан бошланади. Ҳужжатлар онлайн шаклда portal.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

— Рақамлаштиришни тезлаштирмасак, коррупцияни йўқ қилолмаймиз. Энг катта нарса — рақамлаштириш. Пулларни иқтисод қилиб, одамларнинг розилигини ошираверсак, жамият ўзгаради.

Ҳамма вилоятларга тегишли, энди биринчи раҳбар ишдан кетади. Тизим бундан ҳам қаттиқ бўлади. Қонун устувор, жазо муқаррар бўлиши керак. Одамлар ишониши керак Ўзбекистонда коррупция йўқлигига.

Каналга уланиш
@yangiuzbekiston_uz
🇺🇿 Ўзбекистон Республикасида 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси тасдиқланди

Cўнгги йилларда Гендер тенглик масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, соҳага оид 25 та қонун ҳужжати қабул қилинди.

🔰 Сиёсий партиялардаги хотин-қизлар улуши 44 фоизга, олий таълим соҳасида 40 фоизга, тадбиркорликда 35 фоизга етди, хотин-қизлар ахборот-коммуникация, инновация, энергетика, мухандислик соҳаларига кенг жалб этилмоқда.

🔷 Бошқарув лавозимидаги хотин-қизлар улуши 27 фоизга етди. 81 та вазирлик ва идорада илғор ва билимли аёллардан иборат 15 минг нафардан ортиқ кадрлар захираси шакллантирилди.

Манба

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Давлат ташқи қарз миқдори маълум қилинди

Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи ҳолати ва динамикасига оид ҳисоботни эълон қилди.

Унга кўра, 2021 йил 1 апрел ҳолатига давлат қарзи 23,2 млрд долларни ташкил этмоқда. Шундан:

ташқи қарз - 21 млрд доллар;
ички қарз – 2,2 млрд доллар.

14,9 млрд доллар қарз Ўзбекистон Республикаси номидан тўғридан тўғри жалб қилинган.

Давлат ташқи қарзи ЯИМга нисбатан 36,3 фоизни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 73,6 млн долларга ёки ялпи ички маҳсулотга нисбати 0,2 фоизга камайган.

Ички қарз ЯИМга нисбатан 3,8 фоизни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 60,1 млн долларга ёки ялпи ички маҳсулотга нисбати 0,1 фоизга камайган.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтаётган «Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик — 2030» иккинчи халқаро саммитида иштирок этди.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўзбекистонда 1 июндан ёшларга 6 миллион 125 минг сўмгача истеъмол кредитлари ажратилади.

Батафсил@yangiuzbekiston_uz
1 июндан қандай янгиликлар кутиляпти?

Қуйидаги давлат хизматлари экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади, яъни фуқароларнинг “доимий прописка”си қайси ҳудудда бўлишидан қатъи назар, Ўзбекистоннинг исталган жойида ушбу хизматлардан фойдалана олади:

фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш;

никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш;

хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Танганинг икки тарафи: Ўзбекистонда шахсга доир маълумотлар қандай ҳимоя қилинмоқда?

«Аслида ҳар бир давлат фуқароларининг маълумотлар базаси ўша давлатнинг ўзида бўлгани тўғри. Масалан, Facebook’даги Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари жойлашган серверлари ўзимизда бўлиши тўғри. Худди шунақа бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам.

Лекин, бу қанчалик улар [хориждаги мулкдорлар] учун иқтисодий тарафдан маъқул нарса? Бу катта савол.», дейди Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раиси Комил Алламжонов.

Батафсил

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Инфографика

🇺🇿 Ўзбекистон матабларидаги битта ўқитувчига тўғри келадиган ўқувчилар сони

"Тараққиёт стратегияси" маркази томонидан статистик инфографика тақдим этилди.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.

Икки кунлик амалий ташриф давомида энергетика, агросаноат, савдо ва қишлоқ хўжалиги лойиҳалари салоҳияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
⚡️Бугун 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни.

Ушбу сана муносабаати билан барча болажонларни самимий қутлаймиз. Хонадонларимиз ҳамиша фарзандларимиз кулгуси билан нурафшон бўлсин!

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Билган_яхши

👫Давлат статистика қўмитаси маълумотларга кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига, юртимизда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 10 миллион 175 минг 819 нафарни ташкил этади.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_ташрифи

Президент Шавкат Мирзиёев Шеробод туманидаги "Каттабоғ" маҳалласида бўлиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган касб - анорчилик билан шуғулланаётган Каримовлар оиласи билан дилдан суҳбатлашди.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_ташрифи

Шерободлик оқсоқоллар халқимиз ва Президентимизга эзгу ниятлар тилаб, дуо қилдилар.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё_ташрифи

50 нафар фарзандимни тарбиялаб берсангиз мен сизга орден бераман — Президент

— Агар оилавий боғча очсангиз, менинг сиёсатимни амалга оширган бўласиз, деди Президентимиз Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz