Segment.uz
68.1K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
67 files
5.81K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Меҳр_ва_эътибор

Кучга куч қўшувчи умид алангаси ҳеч қачон сўнмасин. Ҳар қандай дардни енгишга қодир ирода ҳеч қачон букилмасин.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Президентга ЙҲХ ходими бўлиш орзусини айтган қизга ЙҲХ фахрий аъзоси гувоҳномаси ва формаси топширилди

Шавкат Мирзиёев 14 май куни онкология ва радиология марказига борганида, оғир дард билан курашаётган қиз Президентга ЙҲХ ходими бўлиш орзусини айтган эди.

15 май куни ИИВ ЙҲХББ бошлиғи Олим Саидов қизчани йўқлаб бориб, унга аъзолик гувоҳномаси ва махсус формани топширди. Унинг даволаниши учун барча харажатларни ЙҲХББ ўз зиммасига олди.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Баҳодир Йўлдошев вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
⚡️Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатларни қоплаб бериш бўйича давлат хизмати ишга туширилди

Бунда, имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати тасдиқланган. Мазкур рўйхатга GMAT, IELTS, TOEFL, GRE, SAT каби имтиҳонлар киритилган. Имтиҳон топшириш харажати 2021 йил 1 майдан бошлаб компенсация қилиниши бошланади.

CAE, DAF, JLPT, HSK ва бошқалар бўйича харажатлар 2022 йил 1 январдан бошлаб компенсация қилинади.

❗️Ариза берувчи имтихон топшириш вақтида 31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши мумкин.

Ушбу давлат хизмати учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали мурожаат қилиш мумкин.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

⚡️Бугунги кунда мактабларимиздаги ўқитувчилар сони ҳақида биласизми?

Охирги 4 йилда бу соҳадаги ислоҳотларимиз рақамларни сезиларли даражада ўзгартирди. Инфографикада батафсил...

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистонда тўқимачилик ва мода саноатининг халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади

Шу йилнинг 27-29 май кунлари Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ» павильонида UzTextileExpo халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ахборот хизматига кўра, жорий йил кўргазма Беларус Республикаси, Корея Республикаси, Россия, Тожикистон, Туркия, Афғонистон ва Ўзбекистон каби асосий мамлакатлардан 100 га яқин компания ва брендларни жамлаган.

UzTextileExpo 2021 кўргазмаси Ўзбекистон тўқимачилик ва тикувчилик саноатининг кенг кўламли тадбири – Global Textile Days Tashkent 2021 доирасида бўлиб ўтади.

Батафсил

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент маҳсулотлар сифатини ошириш бўйича кўрсатма берди

Президент техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрологияга оид тақдимот билан танишди.

Санитария-эпидемиологик хулоса олинадиган маҳсулотлар рўйхатини мақбуллаштириш, қўшимча мувофиқлик сертификати талабини бекор қилиш бўйича топшириқ берилди.

☝️Халқаро талаблар билан уйғунлашмаган 11 мингта миллий стандарт ўрнига халқаро стандартларни қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

Кейинги тўрт йилда суд тизимида ҳам қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Судлар томонидан ҳокимликларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топишга доир 8701 та иш кўрилди.

☝️Инфографикада батафсил.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
⚡️ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3 миллион дозаси Ўзбекистонга келтирилди

Ҳозиргина юртимизга Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси томонидан ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси Хитойдан олиб келинди.

🔰Вакцинанинг 1 миллион дозалик аввалги партиялари шу йилнинг 27 март ва 27 апрель кунлари келтирилган эди. Шунингдек, март ойида 660 минг доза AstraZeneca, апрел ойида 100 минг доза "Спутник V" вакциналари ҳам олиб келинган.

Айни дамда Ўзбекистоннинг вакцина захираси 3 миллион 760 минг дозага етмоқда. Ҳозиргача фойдаланилган 1 миллион 346 минг дозадан ортиқ вакцинанинг 62 фоизи, яъни 842 минг дозадан ортиғини ZF-UZ-VAC2001 ташкил қилмоқда. Шундан айни пайтгача 91 минг нафардан ортиқ юртдошимиз ўзбек-хитой вакцинасининг 2-босқичи билан ҳам эмланган.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хайрулло Руҳиддинов, Тошкент шаҳридаги Вебстер университети битирувчиси:

— Бир ўйлаб кўрайлик (ёшлар), сизда барча нарсага қобилият бор. Мен буни эслатгани чиқдим, холос.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Айни пайтда Президент тиббиёт соҳасини ривожлантириш ва рақамлаштириш бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказмоқда.

Халқимиз соғлиқни сақлаш соҳасининг ҳолатидан норози. Ҳар бир раҳбар тиббиёт бўйича аҳоли олдида ҳисобдор бўлиши керак, — деди давлат раҳбари.

Маълум қилинишича, жойларда ўтказилган сўровларда бор-йўғи 13 фоиз аҳоли тиббиётда ижобий ўзгаришларни сезаётганини билдирган. Айниқса, Андижон, Хоразм ва Тошкент вилоятларида яшовчи аҳоли бу соҳадаги ишлар аҳволидан қониқмаяпти.

🔷 Давлат раҳбари соҳада 5 та йўналишда жиддий ўзгаришлар қилиш шартлигини қайд этди:

Биринчиси
— бирламчи тиббиёт бўғинини касалликни эрта аниқлайдиган ва даволайдиган тизимга айлантириш.

Иккинчиси — ихтисослашган марказлар томонидан жойларда тор доирадаги тиббий хизматлар ҳажмини ошириш ва сифатини тубдан яхшилаш.

Учинчиси — рақамлаштириш орқали соҳада қоғозбозлик, бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш.

Тўртинчиси — тиббиётнинг барча йўналишларида рақобатнинг ривожланиши ва хусусий сектор жадал кириб боришини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.

Бешинчиси — тиббиёт ходимларининг билимини ошириш, таълим ва илм-фанни ривожлантириш.

Президент бу ишларни вазир, вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар тиббиёт раҳбарларининг ҳаммаси ҳам аниқ тушуниб ишламаётганини айтди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
1
⚡️ Қайси вилоят аҳолиси тиббиётдан кўпроқ норози?

Президент ўтказаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинишича, бор-йўғи 13 фоиз аҳоли тиббиётда ижобий ўзгаришларни сезаётганини билдирган.

Сўнгги бир йил ичида тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган 20 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилиниб, барча масалалар ҳал қилиб берилган.

🟪 Соҳани ривожлантириш мақсадида жорий
йилда бюджетдан 21 триллион сўм ажратилган. Бу 2017 йилга нисбатан 3 баравар кўп.

— Лекин вазир ўринбосарларининг масъул участкаси масалани ҳал қилишда ваколати бўлмаса, фидойи бўлиб, пастга тушиб бевосита маҳаллада ишни ташкил қилмаса, ислоҳотлар аҳолигача етиб бориши қийин. Шу боис, бугундан бошлаб барча вазир ўринбосарлари ўз йўналишлари бўйича, ислоҳотлар натижадорлигига масъулиятни тўлиқ олган ҳолда, шахсан жавоб беради, — деди давлатимиз раҳбари.

❗️Таъкидланишича, Андижон, Хоразм ва Тошкент вилоятларида яшовчи аҳоли тиббиёт соҳасидаги ишларнинг бугунги аҳволидан норози.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️ Китоб тумани намунали. Президент тиббиёт бирлашмалари ишлари қониқарсиз 20 та туманни санади

— Туман ва шаҳар ҳокимлари бир нарсани аниқ тушуниб олиши зарур. Агар улар қўшимча маблағ ажратиб, ўз ҳудудидаги оилавий шифокор пункти ва поликлиникаларда шароитни яхшиласа, малакали шифокорларни кўпайтирса аҳолининг 70 фоиз муаммолари жойида ҳал бўлади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Бунга Китоб тумани мисол бўлади. Ҳудудда 1 ой ичида сурункали касалликлар бўйича учинчи ва тўртинчи гуруҳга мансуб 20 турдан ортиқ касалликлар бўйича 1,5 минг беморга жойида керакли ёрдам кўрсатилгани боис, вилоят ва республика шифохоналарига мурожаат 2 бараварга камайган.

❗️Йиғилишда 20 та туманда тиббиёт бирлашмаларининг ишлари етарли даражада ташкил этилмагани қайд этилди. Улар Қоровулбозор, Чироқчи, Қамаши, Қўнғирот, Чимбой, Марҳамат, Жалақудуқ, Зарбдор, Мингбулоқ, Поп, Оқдарё, Сайхунобод, Ангор, Пскент, Юқоричирчиқ, Ёзёвон, Учкўприк, Янгиариқ, Хива, Сергели туманлари.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Бепул тиббиёт йўқ деяпти одамлар. Ҳаммаёқда коррупция деяпти одамлар. Республикадан маблағ ажратиляпти, лекин унинг қадрига етиб тўғри йўналтирилмаяпти, – деди давлат раҳбари.

Шу йил 1 июлдан бошлаб сурункали касалликларни бирламчи бўғинда даволаш бўйича янги тизим жорий этилади.

Биринчи босқичда Сирдарё вилоятида оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар орқали, эрта ўлимнинг асосий сабаби бўлган юрак ва қон-томир касалликларини даволаш учун аҳоли дори воситалари билан бепул таъминланади.

Давлат раҳбари Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Иноятовга бир ой муддатда бирламчи бўғинда даволаш бепул тиббий хизматлар пакетини амалиётга киритиш топшириғини берди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Видеоселекторда Гулистон шаҳридаги 1 та поликлиника тажриба тариқасида хусусий шерикликка берилиши маълум қилинди.

Энди вилоят тиббиёт бошқармаларида рақамлаштириш ва давлат-хусусий шериклик бўйича ўринбосар лавозими ташкил этилади ва улар соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизовга бевосита бўйсунади.

❗️1 ноябрга қадар Тошкент шаҳрида барча поликлиникалар тўлиқ рақамлаштирилади.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
⚡️ Ҳудудларга 1000 та тез тиббий ёрдам машинаси етказилади — Президент

— Соғлиқни сақлаш тизимига ҳар йили бир неча триллионлаб маблағ ажратилади, халқаро кредитлар жалб қилинади. Ушбу маблағлар самарасини ҳам аҳоли, ҳам давлат сезадиган тизим яратишимиз керак, — деди Президент.

Бунинг учун ҳудудлар ва касалликлар кесимида сифат, миқдор кўрсаткичларини белгилаш, тажриба тариқасида уларни баҳолаш тизимини, энг аввало, онкология ва гематология йўналишларида жорий этиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари мутасаддиларга 1 октябрга қадар ҳудудларга 1000 та “Volkswagen Caddy” русумли тез тиббий ёрдам машиналарини етказиш бўйича топшириқ берди.

Таъкидлаш жоиз, ҳозирда ҳудудларда 850 та хизмат муддатини ўтаган “Дамас” (8 йилдан ошган) тез тиббий ёрдам машинаси мавжуд, аҳоли сонидан келиб чиқиб яна 170 та янги тез тиббий ёрдам машинасига эҳтиёж бор.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Бугун, 2021 йилнинг 18 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессияси ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюция бир овоздан қабул қилинди.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
⚡️ ID картаси бор ҳайдовчилар учун яхши янгилик

Бугундан фақат Тошкент шаҳрида (ҳозирча синов тариқасида) ID карталари мавжуд ҳайдовчилар йўл патрул хизмати инспекторига қуйидаги ҳужжатларни шахсан тақдим этиши шарт бўлмайди:

нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома;

техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот;

“тонировка” учун рухсатнома.

⚠️ Бу муҳим! Шахсан кўрсатиш шарт бўлмайди, дегани ўша ҳужжатларни ёнида олиб юриш талаб этилмайди. Лекин аслида ўша ҳужжатларнинг таги бўлиши керак. Яъни ID-картам бўлса, ишончнома ёки тонировка учун рухсатнома олишим шарт эмас экан, деб нотўғри тушунманг. Мазкур ҳужжатларнинг бор-йўқлиги ID карта ёрдамида электрон базадан текширилади.

Ушбу тартиб шу йил 1 сентябрдан бутун мамлакат бўйлаб тўлиқ ишга тушиши лозим.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz