Segment.uz
69.1K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.85K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Бугун Жаҳон матбуоти эркинлиги куни

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида 1993 йилнинг 3 май санасини "Халқаро матбуот эркинлиги куни" деб эълон қилиш ва шу кунда Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланиши ҳақида махсус резолюция қабул қилинган.

Шу кундан буён ҳар йили 3 май дунё бўйлаб Халқаро матбуот эркинлиги куни сифатида нишонланади.

Мамлакатимиздаги барча ОАВ ходимларини ушбу сана муносабати билан қутлаймиз. Қаламингиз ўткир бўлсин!

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
⚡️ Жорий ҳафтада Президент Токио Олимпиадасига спортчиларимизни тайёрлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказади

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди. Ҳафта давомида Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор ўтказишни режалаштирган. Унда давлат органлари раҳбарлари, ҳокимларнинг ҳисоботлари эшитилиши кутилмоқда.

🔰Шунингдек, чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш, Токио Олимпиадасига спортчиларимизни тайёрлаш масалалари бўйича йиғилишлар бўлиши режалаштирилган.

Қишлоқ хўжалиги техникаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича тақдимот ўтказилиши ҳам мўлжалланган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шеърий_лаҳза

Бу дунёда боғ қилмоқнинг ҳикмати бор...
Сирожиддин САЙЙИД,
Ўзбекистон халқ шоири

Бу дунёда боғ қилмоқнинг ҳикмати бор,
Боғ қолса гар инсон умрин зийнати бор,
Бу боғлар ҳам шундоқ пайдо бўлмагайдир,
Бу боғларнинг боғбонини
хислати бор.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Ёшларни давлат фуқаролик хизматидаги масъулиятли вазифаларга тайинлаш давом этмоқда

Максумов Азизхон Нодиржон ўғли
Андижон вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари — вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Илхамов Азизбек Ёдгор ўғли Инновацион ривожланиш вазирлиги Стартап экотизимини шакллантириш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

☝️Эслатиб ўтамиз, ҳар иккала ёш ҳам Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан илк маротаба ташкил этилган "Келажак лидерлари" махсус малака ошириш дастури битирувчиси ҳисобланади.

➡️ Илк тайинловлар ушбу ҳаволада.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жаҳон_матбуоти_эркинлиги_куни

Шавкат Мирзиёев:
Сизларни менга кўмакчи, елкадош, ҳам ютуғимизни, ҳам камчилигимизни халқимизга адолатли етказаётган куч деб биламан

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

⚡️Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги тузилади

Айни вақтда Президент раислигида чет тилларини ўқитишни такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор ўтказилмоқда.

Президент Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилишини маълум қилди.

Агентлик дунёда самарали натижа берган ўқитиш методикалари, дастур ва дарсликларини боғча, мактаб, лицей, олийгоҳ ва ўқув марказларида жорий этиб, хорижий тилларни мукаммал ўзлаштиришга кўмаклашади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

Ҳар бир вилоятда биттадан университет чет тиллари бўйича таянч олийгоҳ сифатида белгиланади.

Президент Бухоро вилоятидан Нуробод туманига кўчиб келиб, ўқитувчилик қилаётган Муродовлар оиласининг фаолиятини намуна қилиб кўрсатди.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
#LIVE

⚡️Кейинги 3 йил давомида мактаблардаги жами 53 минг нафар чет тили ўқитувчилари халқаро сертификат олишлари зарур, — Шавкат Мирзиёев

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
#LIVE

⚡️Келгуси йилдан бошлаб магистратура ва докторантурага кирувчилар чет тилини билиш халқаро сертификатига эга бўлиш талаби киритилади — Президент.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

⚡️Чет тиллари бўйича энг яхши кўрсаткичларга эришган мактабларни рағбатлантириш учун Президент соврини таъсис этилади. Туман/шаҳар ғолибига 100 млн, вилоят босқичида ғолиб бўлган мактабга 200 млн, республикада биринчиликни қўлга киритган мактабга эса 500 миллион сўмгача мукофот берилади, — Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

⚡️Қишлоқ жойларда чет тиллари нодавлат ўқув марказларига 50 миллион сўмгача беғараз кўмак ажратилади — Президент.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

Шавкат Мирзиёев:

— Болаларимизни қишлоқ жойларида хорижий тилни ўрганишига шароит яратишимиз керак. Марказга келиб ўқиш улар учун осон эмас; ётоқхона керак, кундалик харажати бор, узоқ масофада қийналади. Шунинг учун ҳудудлар имкониятларидан фойдаланиш керак, мактабларда ўқув курсларини очиш керак.

Чет тилларини ўқитишни такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишидаги нутқдан

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

⚡️Чет тиллари бўйича энг яхши кўрсаткичларга эришган мактабларнинг директорлари ва чет тили фани ўқитувчилари давлат мукофотларига тавсия этилади, — Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
#LIVE

⚡️Ижарада турган ўқув марказлари ижара тўлови харажатларининг 50 фоизгача қисмига субсидия ажратилади ҳамда давлат мулки объектларида фаолият юритувчи ташкилотлар ижара тўловидан озод этилади, — Президент.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

⚡️ Чет тилида эфирга узатиладиган телерадиоканаллар ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисига 24 соат давомида тўлиқ чет тилларида эфирга узатиладиган янги телерадиоканалларни ишга тушириш бўйича топшириқ берди.

Бунда ҳар куни камида 3 соатлик дастур хорижий тилларни онлайн ўргатишга ажратилиши таъкидланди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

⚡️ Чет тили ўқитувчилари миллий ва халқаро сертификатсиз ишга қабул қилинмайди, — Президент.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

«Энди ҳоким бўлиш учун ҳам хорижий тилларни билиш зарур. Умуман, ташкилот раҳбарими, кластер раҳбарими ҳамма чет тилини билиши керак», — Президент.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

Таълим тизимида 2 мингдан ортиқ чет тили ўқитувчилари лавозими вакант бўлиб қолмоқда, — Шавкат Мирзиёев

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
#LIVE

⚡️Барча соҳада Янги Ўзбекистонни қурамиз деяяпмиз. Чет тилларни ўрганишга етарли эътибор берилмагани учун шу аҳволга келиб қолдик. Янги Ўзбекистон шиорда эмас, амалда бўлиши керак. Шу боис, келгуси йилдан давлат идораларига ишга қабул қилиш ва янги лавозимга тайинлашда хорижий тилни билиш мажбурий бўлади, — Шавкат Мирзиёев

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

⚡️ Хорижий тиллар ўқитувчиларининг ойлик маоши уларнинг малакасига қараб белгиланади, — Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz