Segment.uz
67.7K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.76K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
#Ислоҳотлар_статистикаси

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1-чорагида республика бўйича 19,6 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 100,5 фоизга тенг.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

Янги Ўзбекистоннинг гендер сиёсатида қандай ислоҳотлар амалга оширилди?

☝️Батафсил инфографикада.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
⚡️Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси лойиҳаси хорижлик экспертлар иштирокида муҳокама қилинди

Лойиҳа Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган.

🔰Жараёнда БМТнинг Тараққиёт Дастури (UNDP), Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи делегацияси, Германиянинг ХҲЖ(GIZ), Ўзбекистондаги Германиянинг халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармаси (IRZ), Жаҳон банки, Корея Персонални бошқариш вазирлиги, Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси (РАНХиГС), Давлат хизмати бўйича Остона Хаби мутахассислари “ZOOM” платформаси орқали иштирок этди.

Семинарда соҳани ислоҳ қилиш, тажриба алмашиш, лойиҳани такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

— Ўзбекистонда Халқ ва Виртуал қабулхоналар ташкил этилиб, халқ ва давлат ўртасида ижобий алоқа ўрнатилган. Буни доимо барчага намуна сифатида кўрсатаман, — дейди россиялик Андрей Марголин.

☝️Маълумот учун, Стратегия соҳа фаолиятини янги босқичга олиб чиқишга йўналтирилган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Шавкат Мирзиёев: Маҳаллий саноатни ривожлантириш ҳокимларнинг қўлидаги масала

Давлатимиз раҳбари раислигида ҳудудларда маҳаллий саноатни ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Кўриб турибсизлар, бутун дунёда иқтисодиёт бўйича вазият оғир. Ҳеч кимга осон бўлаётгани йўқ. Пешона теримиз билан топган пулимизни халқимизга ҳалол етказиб, натижага эришишимиз керак. Маҳаллий саноатни ривожлантириш ҳокимларнинг қўлидаги масала. Ақл билан иш тутса, бунинг замирида тадбиркорларнинг манфаатдорлиги, одамларнинг розилиги бор, – деди Президент.

Бу борадаги ишларни “ички талабни ўрганиш – импортни таҳлил қилиш – ресурс базасини аниқлаш – янги лойиҳалар ишлаб чиқиш” занжири асосида ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

24 та туман қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилиши белгиланди.

☝️Саноат кооперациясини ривожлантириш, ҳар бир вилоятда саноат ярмаркалари ўтказиш бўйича кўрсатма берилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️10 минг қадам: халқ саломатлиги йўлида яна бир амалий ҳаракат бошланди

Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон фуқароларининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан ўтказилади.

🚶🏻Ҳудудлар кесими бўйича энг кўп юрган шахсларга ҳар ойда:
туман (шаҳар)да – 300 минг сўм;
вилоятлар ва Тошкент шаҳрида – 500 минг сўм;
Республика бўйича – 1 млн сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилади.

🧮 Платформада фуқароларнинг юрган қадамлари ҳисоби соат 00:00 дан 23:59 гача юритилади.

📲 Мобил иловадан фойдаланиш учун фуқаролар Google Play Market ёки AppStore интернет дўконларидан мобил иловани юклаб олиши ҳамда Android операцион тизимида Google Fit, iOS операцион тизимида HealthKit иловаларини мобил қурилмаларига ўрнатиши лозим.

⚠️ Бунинг учун фуқаролар id.egov.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб аутентификация ва идентификациясини амалга оширишлари лозим.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ислоҳотлар_статистикаси

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1-чорагида республика бўйича 19,6 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 100,5 фоизга тенг.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Қашқадарёда ҳам “Келажак лидерлари” клуби очилади

Ривожланаётган Ўзбекистон учун ислоҳотлар суръатига мос илғор кадрларни шакллантириш, уларни стратегик соҳаларга жалб этиш муҳим масала.

🔰 Шу мақсадда қашқадарёлик ёш лидерлар учун махсус семинар ташкил этилди. Унда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов ёшлар билан учрашди.

☝️Семинар аввалида соҳадаги ислоҳотлар, бунда ёшларнинг роли қандай бўлиши ҳақида таъкидланди.

— Давлат хизматида ишлаш осон эмас. Билим, малака, халқ билан мулоқоти бўлган кадр ислоҳотларни қуйигача етказа олади. Сизларда ҳамиша имконият бор. Ундан фойдаланиш эса илк натижа. Давлат хизматининг муваффақияти сизларга ўхшаган ёш кадрларга боғлиқ, — деди Отабек Ҳасанов.

Учрашув давомида ёшларнинг “Келажак лидерлари” клуби фаолиятини йўлга қўйиш таклифи маъқулланди. Интерактив вазиятларга бой мулоқотдан ёшлар катта мотивация олди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Қибрай туманида барпо этилаётган боққа "Янги Ўзбекистон" номи берилди

⚡️Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев боғ ҳудудига ташрифи вақтида маълум қилди.

– Худо хоҳласа, мана шу баҳаво жойда 104 гектарлик боғ барпо этмоқчимиз. Бу хайрли ишнинг бошланиши ҳозирги улуғ айём кунларига тўғри келгани ҳам хосиятли, деб ўйлайман, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Шавкат Мирзиёев бу боғ Ўзбекистоннинг янги қиёфасини, улкан салоҳиятини, кўпмиллатли халқимизнинг жипслиги ва аҳиллигини намоён этадиган мажмуа бўлиши кераклигини таъкидлади. Шуни ҳисобга олиб, бу муҳташам боққа “Янги Ўзбекистон” деб ном беришни таклиф этди. Йиғилганлар бу таклифни қўллаб-қувватлади.

Давлатимиз раҳбари жамоатчилик билан бирга янги боққа кўчатлар ўтқазди.

☝️Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган Истиқлол мажмуаси ҳам шу ерда барпо этилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz