Segment.uz
67.5K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.76K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
#Ташриф

⚡️Бугун давлатимиз раҳбари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан икки томонлама учрашув ўтказилиши кўзда тутилган.

Музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.

Шавкат Мирзиёев Туркманистон етакчисининг отаси хотирасига бағишланган тадбирларда иштирок этадилар.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Бу_муҳим

Ўзбекистонда янги тажриба: Кунлик меҳнат марказлари ташкил этилади

Президент қарори (ПҚ–5094-сон, 28.04.2021 й.) билан 2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури маъқулланди.

Дастур 2021 йилда қуйидагиларни амалга оширишни назарда тутади:

● 457 127 та доимий янги иш ўринларини ташкил этиш;
● 513 575 нафар фуқаро бандлигига кўмаклашиш ва иш берувчиларни рағбатлантириш
.

Шунингдек, 281 минг 289 нафар ишсизларни бўш ва захира иш ўринларига ишга жойлаштириш белгиланган.

☝️Қарорга кўра, Кунлик меҳнат марказлари ташкил этилади. Марказ иш изловчиларни рўйхатга олади, улар тўғрисида маълумотлар базасини юритади ҳамда иш берувчилардан фуқароларни вақтинча ишларга ёллаш бўйича буюртмалар олади.

Марказда вақтинча ишларни бажарувчи шахсларга уларнинг доимий яшаш жойидан қатъи назар иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган ҳолда бандлик хизматлари кўрсатилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Билган_яхши

Мамлакатимизга 2005 йил 1 январга қадар келиб, доимий яшаётган, шунингдек мамлакатимизда 15 йил давомида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган (чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган) шахслар томонидан истак билдирилган тақдирда Ўзбекистон фуқароси деб тан олиш тартиби жорий қилинади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ашхободга жўнаб кетди

Давлат раҳбарларининг учрашувида икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

🔰 Ашхободдаги “Туркманбоши руҳи” мажмуасида хотира тадбири бўлиб ўтади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистон -Туркманистон: стратегик шериклик муносабатлар яна ривожланади

Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг учрашуви бўлиб ўтди.

🇺🇿Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Туркманистон етакчисига отаси Маликгули Бердимуҳамедовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон халқи ва шахсан ўз номидан яна бир бор чуқур ҳамдардлик билдирди.

Туркманистон Президенти ҳамдардлик учун ташаккур изҳор этиб, биродар ўзбек халқи ва унинг етакчиси ушбу мусибатли дамларда далда бўлаётганини юксак баҳолаши ва қадрлашини алоҳида қайд этди.

🔰Музокаралар чоғида Президентлар икки томонлама ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини изчил мустаҳкамлашда қатъий эканликларини тасдиқладилар.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Тажриба

“Mening ishim” буюртмалар биржаси онлайн-майдони ишга туширилади

Қарорга кўра, вақтинча, мавсумий ва бир марталик ишларда банд бўлган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича янги тизим яратилади.

Жумладан, “барча учун иш” тамойили асосида “Mening ishim” буюртмалар биржаси онлайн-майдони ишга туширилади.

Вақтинча бир марталик ишлар тўғрисидаги кунлик маълумотлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фаолият турлари (хизматлари, ишлари) тўғрисидаги эълонлар “Mening ishim” буюртмалар биржаси онлайн майдони орқали бепул тақдим этиб борилади.

☝️Батафсил ушбу ҳаволада.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Сиёсий_маърифат_соати

Раҳбар кадрлар ва давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий маърифат соати" бошланди

Бугун қуйидаги долзарб масалалар юзасидан маълумот берилади:

Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари;
Маҳаллабай ишлаш тизимида аҳоли таморқаларига хизмат кўрсатиш йўналишлари;
Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари;
Бюджет маблағларини фуқаролар ташаббуси асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш механизмларини такомиллаштириш.

❗️ "Сиёсий-маърифат соати"ни тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев: Ўзбек ва туркман халқлари қадимдан бир-бирига елкадош, дўст ва биродар

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари “Туркманбоши руҳи” мажмуасига ташриф буюрди. Ўтганлар ҳақига Қуръон суралари тиловат қилинди.

Туркманистон Президентининг отаси Маликгули Бердимуҳамедов хотирасига бағишлаб ифтор дастурхони ёзилди.

— Ўзбек ва туркман халқлари қадимдан бир-бирига елкадош бўлиб, дўст ва биродар бўлиб яшаб келмоқда. Бугунги хотира маросими ҳам ана шу азалий қардошлик ва биродарлигимизнинг яна бир амалий намоёнидир, — деди Шавкат Мирзиёев.

Рўзадорлар Аллоҳ таолодан дунёга тинчлик, саломатлик, халқларимизнинг дўстлиги ва қардошлиги мустаҳкам бўлишини тилаб дуолар қилди.

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг амалий ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбарини Ашхобод халқаро аэропортида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов кузатиб қўйди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ислоҳотлар_статистикаси

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1-чорагида республика бўйича 19,6 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 100,5 фоизга тенг.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz