Segment.uz
67.5K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.76K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️“Avesta” АА: Ўзбекистоннинг очиқлик сиёсати Марказий Осиё тараққиётига ижобий таъсир кўрсатмоқда

Тожикистоннинг “Avesta” ахборот агентлигида РТСУ геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Гузель Майтдинованинг “Ўзбекистон ташаббуслари – тинчликпарварлик сиёсати” сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

Ўзбекистоннинг дунёга очиқлик бўйича янги сиёсати Марказий Осиё минтақасида геосиёсий ўсиш суръатларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси Марказий Осиёда давлатлараро муносабатларнинг мустаҳкамланиши ва барқарорлигида, иқтисодий интенсивлаштириш ҳамда гуманитар ҳамкорликда ўз аксини топиб, муҳим аҳамият касб этаяпти, – деб ёзади мақола муаллифи.

🔰 Мақолада Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 2016 йилдан қайта бошланган дўстона муносабатлар, ҳамкорлик алоқаларида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари муҳим роль ўйнаётгани ҳам алоҳида эътироф этилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Siyosiy_marifat_soati

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди

Айни пайтда вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Ушбу сиёсий-маърифий соатда спикерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

▶️ Сиёсий маърифат соатини кузатиш учун ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=xd07pWo5BZg

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Бангладеш, Чехия, Миср, Иордания, Туркия, Европа Иттифоқи ва Россиянинг мамлакатимиздаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари уларни Ўзбекистондаги дипломатик миссияси бошлангани билан самимий табриклаб, мамлакатимиз билан дўстлик ришталари ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятига катта муваффақиятлар ва зафарлар тилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

⚡️Президент томонидан имзоланган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририда норматив ҳужжат лойиҳалари антикоррупцион экспертизадан ўтказилиши шарт этиб белгиланди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

Шавкат Мирзиёев: Болаларимиз соғлом бўлиб, кўзларидан нур ёғилса, мен учун энг катта бахт шу

⚡️Бугун давлатимиз раҳбари Яшнобод туманидаги Парвоз маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди.

Бу ердаги 41 та кўп қаватли уйга “Шинам уй-жой” бошқарув сервис компанияси сифатли хизмат кўрсатмоқда. Давлатимиз раҳбари ушбу ширкат биносини кириб кўрди.

Ҳудудда мактабгача таълим муассасалари, мактаб, спорт майдончалари бор. Президент шу ерда ўйнаётган болаларга эзгу тилаклар билдирди.

Болаларимиз соғлом бўлиб, кўзларидан нур ёғилса, мен учун энг катта бахт шу. Сизларнинг билим олишингиз, касб-ҳунарлар эгаллашингиз, спорт билан шуғулланишингиз учун ҳамма шароитларни яратишга ҳаракат қиляпмиз. Сизлар яхши ўқиб, ота-онангиз орзуларини ушалтирадиган инсонлар бўлиб улғайинг, — деди Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент: Бу ерда шундай ишлар қилингани бошқа маҳаллаларга намуна бўлиши керак

Яшнобод туманидаги Парвоз маҳалласида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 157 кичик бизнес субъекти бор. Аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида жорий йилда умумий қиймати 73 миллиард сўм бўлган 6 та лойиҳани амалга ошириш ва 310 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

- Бу Тошкент шаҳридаги энг катта маҳаллалардан бири - 10 минг 200 нафардан зиёд аҳоли яшайди. Бу ерда шундай ишлар қилингани бошқа маҳаллаларга намуна бўлиши керак, - деди Президент.

🔰 Мутасаддиларга пойтахтимиздаги барча 524 та маҳаллани шундай обод қилиш, бунинг учун ҳар бирига маблағ ажратиб, лойиҳаларини тасдиқлаш бўйича топшириқ берилди.

Шу ерда нуронийлар, жамоатчилик вакиллари билан самимий суҳбат ҳам бўлди.

Улуғ айём кунларда сизлар билан кўришганимдан хурсандман. Одамларнинг ҳар бир гапи менга масъулият бағишлайди. Халқимизни рози қилсак, иншооллоҳ, ажри ҳам бўлади, — деди Президент.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz