2021 йилда Тошкентда Венгриянинг Дебрецен университети иш бошлайди
🔰 Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан иштирокидаги музокараларда маълум қилинди.
Бундан ташқари, 2021-2022 ўқув йилида ўзбекистонлик талабалар учун Венгриядаги олий ўқув юртларида 100 дан ортиқ грант ажратилгани қайд этилди.
Самарқанд ва Жиззах вилоятларида Венгрия тажрибасини татбиқ этиш режалаштирилмоқда.
Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон ва Венгрия мамлакатлари ўртасида ҳар йили Минтақалар форумини ўтказиш таклиф этилди.
Венгрия қишлоқ хўжалиги, меваларни сақлаш ва қайта ишлаш, балиқчилик ҳамда уруғчилик соҳаларида тажриба ва технологиялар билан алмашишга тайёрлигини билдирди.
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz

⚡️350 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танлови эълон қилинди
“Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон учун энг устувор соҳаларда, мутахассисликлар кесимида 350 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилади!
🔰Жамғарма 2021-2022 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:
✅ бакалавриат таълим дастури учун 100 нафар,
✅ магистратура таълим дастури учун 150 нафар,
✅ докторантура таълим дастури учун 100 нафар стипендиялар ажратишини маълум қилади.
✅Номзодларнинг ҳужжатлари 2021 йил 1 апрелдан – 1 майга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, электрон тарзда қабул қилинади.
☝️Саралаш босқичлари 2021 йил 1 майдан – 20 майга қадар давом этади. Жараёнлар www.eyuf.uz сайтида.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_билан
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️ Ўзбекистон-Венгрия: 10дан ортиқ шерикликдаги ҳужжатлар имзоланди
✅ Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Виктор Орбан Ўзбекистон Республикаси билан Венгрия ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар.
Шунингдек, ташриф доирасида кўп қиррали шерикликни кенгайтиришга қаратилган 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланди. Маросимда икки мамлакат вазирликлари раҳбарлари имзоланган ҳужжатларни алмашдилар.
🔰Шунингдек, оммавий ахборот воситалари учун брифинг ҳам ташкил этилди.

#Қонунчиликдаги_янгилик
☝️Қонунчилик ҳужжатларини бажармасликка ёки бузишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик белгиланди
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–679-сон, 30.03.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
📝 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилди.
☑️ Унга кўра, Ўзбекистоннинг қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан ОАВ, телекоммуникация тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш БҲМнинг 60 бараваридан 80 бараваригача (14 млн 700 минг сўмдан 19 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✅ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

⚡️ Парламент ахборот марказига раҳбар ва унга ўринбосар тайинланди
✅ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қошида Парламент ахборот маркази ташкил этилгани ҳақида маълум қилгандик.
Қонунчилик палатаси кенгашининг тегишли қарорига асосан мазкур Марказга Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Тожиев Одилжон Фотихжонович раҳбарлик қилмоқда.
🔰Бугун Марказ раҳбарининг ўринбосари лавозимига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Акрамов Музаффар Махкамович тайинлангани маълум қилинди.

Telegraph
Парламент ахборот марказига раҳбар ва унга ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашнинг видеоанжуман шаклида ўтган норасмий саммитида иштирок этди.
Тадбирда ташкилот доирасида иқтисодиёт, савдо, транспорт соҳаларидаги кўп қиррали амалий ҳамкорликни ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Давлатимиз раҳбари қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Олий даражадаги учрашув якунида Туркистон декларацияси қабул қилинди.

#Халқаро_ҳамкорлик
✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий Кенгашнинг видеоконференция шаклида ўтказилган норасмий саммитидаги нутқи.

#Диққат
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди, республика бўйлаб тайёрланган махсус пунктлар билан танишинг
✅Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш пунктлари манзиллари ва телефон рақамларини эълон қилди.
☝️Эслатиб ўтамиз, апрель ойида 219 та эмлаш пунктларида 142,3 минг эмлаш ўтказилиши, биринчи навбатда 65 ёшдан ошганлар ҳамда тиббиёт ходимлари вакцина қабул қилиши кўзда тутилган.

⚡️Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича ўтган йил ноябрь ойида қабул қилинган фармон ва қарорлар ижроси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда.
«Бугунги йиғилиш кун тартибидаги масала жуда жиддий. Биз бундан тўрт йил аввал мамлакатда тинчлик ва соғлиқни сақлашни ислоҳотларнинг энг муҳим бўғини этиб белгилаган эдик. Шу мақсадда ўтган даврда жуда катта ишлар қилинди, охирги қабул қилинган фармон ва қарорлар ҳам тизимни тубдан ислоҳ қилишга қаратилганди. Бугун соҳага масъул Бош вазир ўринбосари Б.Мусаев, соғлиқни сақлаш вазири ва қуйи бўғиндаги барча мутасаддилар нима ишлар қилинганини ҳисоботини бериши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.
Танқидий-таҳлил руҳида ўтаётган йиғилишда тиббиётдаги аҳвол жуда оғир экани, соҳа бўйича қабул қилинган фармон ва қарорлар бажарилмасдан қоғозда қолиб кетаётгани таъкидланди.
— Бу тизимдаги аҳвол қандай эканини яққол кўрсатади, — деди давлат раҳбари.
Йиғилишда сўзга чиқувчи раҳбарлар учта масала бўйича: жорий этилган янги тизим асосида тиббий харита шакллантирилгани, аҳолининг хавф гуруҳларига бўлингани нимани кўрсатганини, иккинчи — маҳаллалар кесимида тиббиёт бригадалари шакллантирилиб, аҳоли билан манзилли ишлаш қандай аҳволдалиги ва бундан нечта фуқаро миннатдор бўлганини, учинчи масала — тиббиёт муассасаларида қайси хизмат пулли, қайси бепул бўлганини жавобини айтиши кераклиги айтилди.
Президент кўпчилик раҳбарлар бу вазифаларни тўлиқ тушуниб етмаётганини, ўтган 6 ойда Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда 37 та туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари ишдан олинганини қайд этди.
Раҳбарларнинг дунёқараши ўзгармас экан, бу рўйхат яна давом этиши мумкин.
Бошланган ислоҳотларни жадаллаштириш, тиббиётдаги ўзгаришларни аҳоли кўпроқ ва тезроқ сезиши учун барча мутасаддилар апрель ойида ва йил якуни бўйича нима ишлар қилиши бўйича ҳисобот бериши айтилди.