Segment.uz
69.7K subscribers
5.36K photos
1.28K videos
69 files
5.9K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Саноат экскурсияси: ёшлар учун конда портлаш амалиёти ўтказилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ бир гуруҳ ёшлар учун комбинатга экскурсия ташкил этди.

🔰Президентимизнинг вилоятга ташрифларида саноат экскурсиясини ташкил этиш, бу орқали соҳадаги имкониятларни ўрганиш, илм-фанга янгилик киритиш, ёш кончилар билан тенгдошларининг мулоқотини ўтказиш таклифи билдирилган эди. Экскурсияда фаол ёшлар, давлатимиз раҳбари билан учрашувда ўз таклифларини билдирган тадбиркорлар, ёш олимлар, журналистлар, ҳунармандлар ва талабалар иштирок этди.

🔰Дастлаб иштирокчилар технологик ишлаб чиқариш занжирининг илк нуқтаси – "Қалмоққир" кейин эса "Ёшлик 1" конида бўлишди. Ишлаб чиқаришнинг барча босқичлари ҳақида маълумот берилди. Илк маротаба конда портлаш амалиёти кўрсатилди.

☝️Кончилар ва ёшларнинг очиқ мулоқоти, комбинат музейига саёҳат ҳам қизиқарли бўлди. Ёшларнинг соҳага қизиқиши ортди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Венгрия бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда

30 март куни Ўзбекистонга Венгрия бош вазири Виктор Орбан расмий ташриф билан келади.

Ташриф давомида Виктор Орбан Президентимиз Шавкат Мирзиёев билан учрашади.

Маълумотга кўра, музокаралар давомида икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда коронавирус пандемияси ва иқтисодий инқирозга қарши глобал кураш масалалари муҳокама қилинади.

Хабарда айтилишича, венгриялик бизнес вакиллари ҳам Тошкентга ташриф буюриб, ўзбекистонлик ҳамкорлари билан иқтисодий ва савдо имкониятлари бўйича музокаралар олиб боришади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️ “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори қабул қилинди

🔰Қарор билан:

“Ижод” жамоат фонди негизида Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси ташкил этилади.

☝️Шунингдек,

“Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси” асосида мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва олий таълим босқичлари учун методик қўлланма, услубий тавсиялар, адабиётлар яратилади;

миллий меросимиз, буюк аждодларимизнинг жаҳон тамаддунига қўшган улкан ҳиссаларини дунё миқёсида кенг тарғиб қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан тавсия этиладиган адибларнинг ижод намуналарини, жумладан, ёш муаллифларнинг биринчи китобларини нашр этиш;

Республика Маънавият ва маърифат марказининг oyina.uz электрон порталини ишга тушириш;

соҳага “Рақамли тарғибот” тизими жорий қилинади.

➡️ Батафсил

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади.

Мактубда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Президентимиз томонидан илгари сурилган Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодекс лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ЖССТга тақдим этилгани учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирилган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Жорий йилда давлат гранти квотаси 25 фоизга оширилиши мумкин

“2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

☑️ Унда:
давлат гранти асосидаги давлат буюртмаси параметрларини 2020/2021 ўқув йилига нисбатан 25 фоизга оширилган ҳолда белгилаш;
эҳтиёжманд оилалар қизлари учун “ижтимоий лифт” тамойили асосида хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини кенгайтириш мақсадида алоҳида грант ўринларини икки баробарга ошириш кўзда тутилган.

☑️ Бундан ташқари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича 2000 нафар қўшимча давлат гранти ажратилиши мумкин.

☝️Муҳокама 10 апрелга қадар давом этади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
1 апрелдан қайси соҳаларда ўзгариш бўлади?

Тадбиркорларга ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳонларни ташкил этишга рухсат берилди.

💍 Заргарлик буюмларини ички ва ташқи бозорларда онлайн сотиш мумкин бўлади.

📈 Айрим мутахассисларнинг иш ҳақи ва баъзи пенсионерларнинг ойлик нафақаси оширилади.

👨‍🎓 "Эл-юрт умиди" жамғармаси ривожлантирилади.

🏠 Уй-жой нархлари оптималлаштирилади.

💰 Электр техникасини ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчиларга солиқ имтиёзлари ажратилади.

🔎 Интеллектуал мулк соҳасида тезкор экспертиза тартиби жорий этилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️1 апрелдан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформа орқали амалга оширилади

Бу борада Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан 2021 йилда Дастурлар доирасида лойиҳаларни молиялаштиришнинг манбалар кесимидаги ҳамда лойиҳаларни кредитлашнинг ҳудудлар кесимидаги мақсадли параметрлари тасдиқланди.

🔰 2021 йил 1 апрелдан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинади.

☝️Ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятга 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин.

Лойиҳаларни молиялаштириш учун 1,3 трлн сўм миқдоридаги маблағ, жумладан «Агробанк» АТБга — 700 млрд сўм, «Микрокредитбанк» АТБга — 400 млрд сўм ва АТ Халқ банкига — 200 млрд сўм йўналтирилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Хушхабар #Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️Яна бир Президент мактаби ўқувчиси нуфузли мукофот соҳиби бўлди

Хива шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Чаросхон Ўктамбоева Aмерика Қўшма Штатларининг бир нечта университетларига ўқишга қабул қилинди

Шунингдек, у "UMBC Scholarship Committee" ning Retriever Academic Award мукофоти совриндори бўлиб, умумий ҳисобда 48 минг АҚШ доллари миқдоридаги грантни қўлга киритди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент Матбуот котиби илк брифингини ўтказди

Шерзод Асадов Миллий матбуот марказида маҳаллий ва хорижлик журналистлар учун илк брифингини ўтказди.

🇺🇿 Унда Президент Шавкат Мирзиёев жорий ҳафтада иштирок этадиган халқаро расмий тадбирлар ҳақида маълумот берди.

🔰Маълум қилинишича, бугун Венгрия Бош вазири Виктор Орбан мамлакатимизга келиб, турли соҳаларга доир ҳамкорлик учрашувларини ўтказади.

Эртага Президентимизнинг Виктор Орбан билан учрашуви белгиланган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари шу ҳафтада Туркий тилли давлатлар кенгашининг норасмий саммитида ҳам иштирок этиб, нутқ сўзлайди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Фоторепортаж: Венгрия Бош вазири Тошкентга келди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон Виктор Орбан ва унинг рафиқасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг Венгрия делегацияси пойтахтимиздаги Мустақиллик майдонига йўл олди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Президент Шавкат Мирзиёев 31 март куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтадиган норасмий саммитида иштирок этади.

Қозоғистон ташаббуси билан чақирилаётган бўлажак олий даражадаги учрашувда Туркий кенгаш доирасидаги кўп қиррали муносабатларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz