Segment.uz
61K subscribers
5.06K photos
1.17K videos
51 files
4.97K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️Олий таълим муассасаларида «Президент гранти» стипендияси ва «Қизлар учун махсус стипендия» жорий этилади

🔰 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари кундузги бўлимига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун бутун ўқиш даври давомида «Президент гранти» стипендиясини жорий этиш ва аъло баҳоларга ўқиётган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож, давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таълим олаётган қизларни моддий қўллаб-қувватлаш учун ойма-ой тўланадиган «Қизлар учун махсус стипендия» тайинлаш кўзда тутилган.

Бу тўғрисида муҳокама порталига Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хуш_келдинг_баҳор

Бугун тунда келармиш баҳор...

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Бахор валси
Bahor valsi
#Хуш_келибсан_ўлкамга_Баҳор

Янгиланиш, яшариш фасли муборак бўлсин!

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
📆 Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олишлари аниқ бўлди

Президент фармонига биноан ўзбекистонликлар Наврўз байрамида кетма-кет 3 кун дам олади:

20 март - шанба (қўшимча ишламайдиган кун);
21 март - якшанба (дам олиш куни);
22 март - душанба (дам олиш куни 27 мартга қолдирилди).

8 март байрами душанба кунига тўғри келишини ҳисобга олинса, март ойида умумий 4 кун дам оладилар.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Cифатли_таълим

Бугундан мактабларга бошқа ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчига махсус устама тўланади

Президент қарорига асосан , 2021 йил 1 мартдан бошлаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинади.

Бунда:

бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;

бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

Сирдарёда жорий йилда 36 минг иш ўрни яратилиши режалаштирилган

Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

🔰Жорий йил учун мазкур вилоятда 737 та лойиҳа шакллантирилган. Уларнинг натижасида йилига 11 триллион сўмлик ишлаб чиқариш қуввати, қарийб 36 минг иш ўрни яратиш мақсад қилинган.

Лойиҳалар ижросида сифат ва муддатга алоҳида эътибор қаратиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Cаломатлик_бойлик

⚡️ Ўзбекистонда коронавирусга қарши илк вакцина давлат рўйхатидан ўтказилди

Бу ҳақда Фармацевтика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

1 март куни ZF-UZ-VAC 2001 номли хитой-ўзбек вакцинаси тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди.

🔰 Олдинроқ Хитойнинг Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси коронавирусга қарши вакцинани яратишда Ўзбекистоннинг ҳиссаси ва cаъй-ҳаракатларини инобатга олиб, ZF 2001 вакцинани бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгилаган эди.

☝️Ушбу янги вакцинани биргаликда ишлаб чиқариш ва фойдаланишга келишилган. Ушбу вакцина Jurabek Laboratories корхонаси томонидан ишлаб чиқарилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Билган_яхши

Уйда томорқада ишлаб ҳам меҳнат стажига эга бўлиш мумкин

☝️Деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига БҲМнинг 1 баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Наманганда президент билан суратга тушган қизалоқ ўз оиласига қайтди

Намангандаги 26-Меҳрибонлик уйида президент кўтариб суратга тушган қизалоқ ва унинг ука-сингиллари ана шу учрашувдан сўнг ўз онаси бағрига қайтди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Олий ва ўрта махсус таълим вазири “Ҳукумат соати”да ахборот беради

Жорий йилнинг 2 март куни соат 15-00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтади. Унда депутатлар “Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни турар жойлар билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилади.

🔶 Кун тартибидаги масала юзасидан халқ вакилларининг саволларига Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов жавоб беради.

Мазкур тадбир YouTube орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бошланди.

Унда депутатлар “Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни турар жойлар билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилмоқдалар.

Кун тартибидаги масала юзасидан халқ вакилларининг саволларига Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов жавоб беради.

Мазкур йиғилиш тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда: https://www.youtube.com/watch?v=vJPVBQEL880

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Uzbekistan Airways Наврўз байрами кунлари учун авиачипталарга чегирмалар эълон қилди

🔰Чегирмалар 20-22 март кунлари Ўзбекистон фуқаролари учун республиканинг барча ички қатновларида:

индивидуал йўловчилар учун – 30 фоиз;
5 ва ундан ортиқ кишили сайёҳлик гуруҳлари, мактаб ўқувчилари, коллеж, лицей, олий ўқув юртлари талабалари учун – 40 фоиз;
оилалар, нафақахўрлар, ногиронлиги бўлган шахслар учун – 50 фоиз этиб белгиланган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
"UzAuto Motors" барча автомобиллари нархи пасайиши маълум қилинди

Бу ҳақда «UzAuto Motors» компанияси бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов маълум қилди.

🔰— Барча ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг таннархини пасайтириш устида ишланмоқда. Ўтган 2020 йилда нархларни қанчага пасайтирган бўлсак, бу йил ҳам ундан кам бўлмаган миқдорда нархлар пасайтирилади, — деди Рустам Ражабов.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
#Саломатлик_бойлик

Ўзбек-хитой вакцинаси 95 фоизлик натижадорлик кўрсатди

🔰Ўзбекистоннинг Хитой билан ҳамкорликда ишлаб чиққан вакцинаси клиник синовлари мувафаққиятли якунланди, дея маълум қилди Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев.

Вакцина 0,8 фоизлик эҳтимолий зарар ва 95 фоизлик натижадорлик кўрсатган. Бу бошқа вакциналар билан қиёслаганда яхши натижа эканлиги айтилмоқда.

— Вакцинанинг биринчи меъёрий талаби совуқ занжирини сақлаган ҳолатда марказдан ҳар бир ҳудудга етказиб бериш. 3000 дан ортиқ эмлаш пунктларини тайёрладик. Уларни музлаткич ва термоқутилар билан бир қаторда, чироқ ўчиб қолишини олдини олиш мақсадида махсус генераторлар билан ҳам таъминладик, — дейди бош вазир ўринбосари.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
⚡️Бугун, 3 март куни Президент Шавкат Мирзиёев уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказади.

Йиғилишда президент аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича катта дастурни тақдим этиши кутилмоқда.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Мактабларда таълим бераётган ўқитувчиларнинг 87,8 фоизи олий маълумотга эга

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020-2021-ўқув йили бошига республикамиздаги умумтаълим муассасаларида жами 507 987 нафар ўқитувчилар фаолият юритмоқда.

Жами ўқитувчиларнинг 52,9 % и қишлоқ мактабларида ва 47,1 % и шаҳар мактабларида фаолият юритиб келмоқда.

Умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган жами ўқитувчиларнинг 12,2 % и ўрта махсус маълумотли ва 87,8 % и олий маълумотга эга.

☝️Қайд этиш керакки, республикамизда умумтаълим муассасаларида 1 ўқитувчига ўртача 12 нафар ўқувчи тўғри келади.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Ипотека кредити бўйича молиявий ресурслардан етишмовчилик бўлмайди — Президент

Жорий йилда ипотека кредити бўйича 6 ойлик имтиёзли давр киритилади. Шаҳарларда дастлабки бадал миқдори 20 фоиздан 15 фоизга туширилади.

Паст даромадли, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилади. Яъни, аҳоли уй олиш учун дастлабки бадалнинг 5 фоизини тўлайди, холос.

Кредит олган аҳоли учун фоиз тўловларининг Тошкент шаҳрида 12 фоизи, бошқа ҳудудларда 10 фоизидан юқори қисмига субсидия берилади.

Шунингдек, 1 майгача кредит бериш ва субсидия олиш тартиблари, уй-жойлар ҳамда қурувчилар ҳақидаги маълумотларни қамраб олувчи ипотека веб-порталини ишга тушириш режалаштирилган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz