Segment.uz
60.2K subscribers
5.04K photos
1.16K videos
50 files
4.93K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
Эҳтиёжманд аёлларнинг даволаниши учун ҳар йили Хотин-қизлар жамғармасига қўшимча 30-50 миллиард сўм ажратилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Вақтинча нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёлларни уй билан таъминлаш учун ҳар бир ҳудудга 10 миллиард сўмдан, отасидан айрилган муҳтож қизлар манфаати учун 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Давлат ва жамият олдидаги фидокорона хизматлари, ўз соҳаларида эришган ютуқларини рағбатлантириш учун хотин-қизлар учун алоҳида Давлат мукофоти таъсис этиши мумкин

☝️Бу ҳақда Президент раислигида ўтган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

🔰Бугун 20:10да Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида ҳамда “O‘zbekiston 24” телеканалида "Илк қадам" фильмини томоша қилинг.

☝️Фильмда қайта тикланган мактабгача таълим соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалари ҳақида ҳикоя қилинади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Йил якунигача 9 млн нафар аёл саратон скринингидан ўтказилади. 323 минг нафар қизлар одам папилломаси вирусига қарши эмланади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев аёллар ва қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига бағишланган видеоселекторда маълум қилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️Олий таълим муассасаларида «Президент гранти» стипендияси ва «Қизлар учун махсус стипендия» жорий этилади

🔰 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари кундузги бўлимига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун бутун ўқиш даври давомида «Президент гранти» стипендиясини жорий этиш ва аъло баҳоларга ўқиётган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож, давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таълим олаётган қизларни моддий қўллаб-қувватлаш учун ойма-ой тўланадиган «Қизлар учун махсус стипендия» тайинлаш кўзда тутилган.

Бу тўғрисида муҳокама порталига Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хуш_келдинг_баҳор

Бугун тунда келармиш баҳор...

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Бахор валси
Bahor valsi
#Хуш_келибсан_ўлкамга_Баҳор

Янгиланиш, яшариш фасли муборак бўлсин!

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
📆 Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олишлари аниқ бўлди

Президент фармонига биноан ўзбекистонликлар Наврўз байрамида кетма-кет 3 кун дам олади:

20 март - шанба (қўшимча ишламайдиган кун);
21 март - якшанба (дам олиш куни);
22 март - душанба (дам олиш куни 27 мартга қолдирилди).

8 март байрами душанба кунига тўғри келишини ҳисобга олинса, март ойида умумий 4 кун дам оладилар.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Cифатли_таълим

Бугундан мактабларга бошқа ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчига махсус устама тўланади

Президент қарорига асосан , 2021 йил 1 мартдан бошлаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинади.

Бунда:

бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;

бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

Сирдарёда жорий йилда 36 минг иш ўрни яратилиши режалаштирилган

Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

🔰Жорий йил учун мазкур вилоятда 737 та лойиҳа шакллантирилган. Уларнинг натижасида йилига 11 триллион сўмлик ишлаб чиқариш қуввати, қарийб 36 минг иш ўрни яратиш мақсад қилинган.

Лойиҳалар ижросида сифат ва муддатга алоҳида эътибор қаратиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Cаломатлик_бойлик

⚡️ Ўзбекистонда коронавирусга қарши илк вакцина давлат рўйхатидан ўтказилди

Бу ҳақда Фармацевтика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

1 март куни ZF-UZ-VAC 2001 номли хитой-ўзбек вакцинаси тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди.

🔰 Олдинроқ Хитойнинг Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси коронавирусга қарши вакцинани яратишда Ўзбекистоннинг ҳиссаси ва cаъй-ҳаракатларини инобатга олиб, ZF 2001 вакцинани бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгилаган эди.

☝️Ушбу янги вакцинани биргаликда ишлаб чиқариш ва фойдаланишга келишилган. Ушбу вакцина Jurabek Laboratories корхонаси томонидан ишлаб чиқарилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Билган_яхши

Уйда томорқада ишлаб ҳам меҳнат стажига эга бўлиш мумкин

☝️Деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига БҲМнинг 1 баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Наманганда президент билан суратга тушган қизалоқ ўз оиласига қайтди

Намангандаги 26-Меҳрибонлик уйида президент кўтариб суратга тушган қизалоқ ва унинг ука-сингиллари ана шу учрашувдан сўнг ўз онаси бағрига қайтди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Олий ва ўрта махсус таълим вазири “Ҳукумат соати”да ахборот беради

Жорий йилнинг 2 март куни соат 15-00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтади. Унда депутатлар “Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни турар жойлар билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилади.

🔶 Кун тартибидаги масала юзасидан халқ вакилларининг саволларига Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов жавоб беради.

Мазкур тадбир YouTube орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бошланди.

Унда депутатлар “Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни турар жойлар билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилмоқдалар.

Кун тартибидаги масала юзасидан халқ вакилларининг саволларига Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов жавоб беради.

Мазкур йиғилиш тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда: https://www.youtube.com/watch?v=vJPVBQEL880

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Uzbekistan Airways Наврўз байрами кунлари учун авиачипталарга чегирмалар эълон қилди

🔰Чегирмалар 20-22 март кунлари Ўзбекистон фуқаролари учун республиканинг барча ички қатновларида:

индивидуал йўловчилар учун – 30 фоиз;
5 ва ундан ортиқ кишили сайёҳлик гуруҳлари, мактаб ўқувчилари, коллеж, лицей, олий ўқув юртлари талабалари учун – 40 фоиз;
оилалар, нафақахўрлар, ногиронлиги бўлган шахслар учун – 50 фоиз этиб белгиланган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz