Segment.uz
68.8K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.85K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
#Ақлли_авлод

⚡️Намангандаги Президент мактаби ўқувчиси 100 минг долларлик грант соҳиби бўлди

🔰Намангандаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Шуҳрат Aбдусаломов АҚШнинг Merrimack университетида таҳсил олиш учун 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги Президент грантини қўлга киритди.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ҳар бир вилоят ҳокими маҳаллий бюджет ҳисобидан 100 нафар, ҳар бир олийгоҳ эса 30-50 нафардан хотин-қизларнинг контрактини тўлаб беришга масъул бўлади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев аёллар ва қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига бағишланган видеоселекторда маълум қилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Боқувчисини йўқотган аёлларнинг боғча харажатлари бюджетдан қопланади

Отасидан айрилган, ёлғиз онаси қарамоғида вояга етган муҳтож қизларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида бошланғич тўловини тўлаб бериш учун ҳар бир вилоятга 5 миллиард сўмдан берилади. Шунингдек, боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандини боғчага бериш учун харажатлари қоплаб берилади.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев аёллар ва қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига бағишланган видеоселекторда маълум қилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

70 мингга яқин хотин-қизлар тадбиркорликка жалб қилинади

⚡️Бу ҳақда Президент раислигида хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтилди.

Мамлакатимиз аҳолисининг қарийб ярми – 17 миллиони хотин-қизлардир. Уларнинг манфаатларини таъминлаш, жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг муҳим йўналиши.

🔰 Йиғилишда 70 мингга яқин хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш учун Халқ банки орқали 2 триллион сўм кредитлар йўналтирилиши айтилди.

9 миллион аёлни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан, жумладан, саратон скринингидан ўтказиш вазифаси қўйилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Эҳтиёжманд аёлларнинг даволаниши учун ҳар йили Хотин-қизлар жамғармасига қўшимча 30-50 миллиард сўм ажратилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Вақтинча нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёлларни уй билан таъминлаш учун ҳар бир ҳудудга 10 миллиард сўмдан, отасидан айрилган муҳтож қизлар манфаати учун 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Давлат ва жамият олдидаги фидокорона хизматлари, ўз соҳаларида эришган ютуқларини рағбатлантириш учун хотин-қизлар учун алоҳида Давлат мукофоти таъсис этиши мумкин

☝️Бу ҳақда Президент раислигида ўтган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

🔰Бугун 20:10да Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида ҳамда “O‘zbekiston 24” телеканалида "Илк қадам" фильмини томоша қилинг.

☝️Фильмда қайта тикланган мактабгача таълим соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалари ҳақида ҳикоя қилинади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Йил якунигача 9 млн нафар аёл саратон скринингидан ўтказилади. 323 минг нафар қизлар одам папилломаси вирусига қарши эмланади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев аёллар ва қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига бағишланган видеоселекторда маълум қилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️Олий таълим муассасаларида «Президент гранти» стипендияси ва «Қизлар учун махсус стипендия» жорий этилади

🔰 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари кундузги бўлимига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун бутун ўқиш даври давомида «Президент гранти» стипендиясини жорий этиш ва аъло баҳоларга ўқиётган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож, давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таълим олаётган қизларни моддий қўллаб-қувватлаш учун ойма-ой тўланадиган «Қизлар учун махсус стипендия» тайинлаш кўзда тутилган.

Бу тўғрисида муҳокама порталига Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хуш_келдинг_баҳор

Бугун тунда келармиш баҳор...

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Бахор валси
Bahor valsi
#Хуш_келибсан_ўлкамга_Баҳор

Янгиланиш, яшариш фасли муборак бўлсин!

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
📆 Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олишлари аниқ бўлди

Президент фармонига биноан ўзбекистонликлар Наврўз байрамида кетма-кет 3 кун дам олади:

20 март - шанба (қўшимча ишламайдиган кун);
21 март - якшанба (дам олиш куни);
22 март - душанба (дам олиш куни 27 мартга қолдирилди).

8 март байрами душанба кунига тўғри келишини ҳисобга олинса, март ойида умумий 4 кун дам оладилар.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Cифатли_таълим

Бугундан мактабларга бошқа ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчига махсус устама тўланади

Президент қарорига асосан , 2021 йил 1 мартдан бошлаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинади.

Бунда:

бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;

бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

Сирдарёда жорий йилда 36 минг иш ўрни яратилиши режалаштирилган

Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

🔰Жорий йил учун мазкур вилоятда 737 та лойиҳа шакллантирилган. Уларнинг натижасида йилига 11 триллион сўмлик ишлаб чиқариш қуввати, қарийб 36 минг иш ўрни яратиш мақсад қилинган.

Лойиҳалар ижросида сифат ва муддатга алоҳида эътибор қаратиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz