Segment.uz
68.8K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.85K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқи
https://president.uz/uz/lists/view/4179

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистон Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенсияни ратификация қилади

🔰Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида маълум қилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Инфографика

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқи

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Билган_яхши

2021 йил 1 мартдан

🏫 Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинади.

🔰 Бунда:

бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;

бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

2021 йилда Навоийда 576 та лойиҳа амалга оширилади

🔰Навоий вилоятида ҳамда гидроэнергетика тармоғида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Жорий йилда Навоий вилоятида 576 та лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланган. Гидроэнергетика соҳасида умумий қиймати 1 млрд 420 млн доллар бўлган 16 та лойиҳа режалаштирилган.

☝️ Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни сифатли, илмий ёндашган ҳолда амалга ошириш, замонавий технологияларни жалб этиб, қўшимча қиймат яратиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Ғузорда Олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослашган мактаб-интернати ташкил этилди

🔰 Бу ҳақда Ҳукумат қарори (86-сон, 20.02.2021 й.) қабул қилинди.

🏫 Мактаб-интернат ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида амалга оширувчи Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳисобланади.

Қарорга кўра, Ғузор тумани Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолияти ва унга ўқувчиларни қабул қилиш 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ташкил этилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Жиззахда учта компания автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

🔰 2021−2022 йилларда Жиззахда автомобиль соҳасида 277 млн долларлик учта лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

➡️ Биринчи босқичда "ADM Jizzakh" томонидан енгил автомобиллар ишлаб чиқарилади. Лойиҳа қиймати 700 млрд сўм, ишлаб чиқариш қуввати — 100 та автомобилни ташкил этади.

➡️ Иккинчи босқичда "Jizzax avtomobil zavodi" томонидан Volkswagen тижорий автомобиллари ишлаб чиқарилади. Лойиҳавий қуввати йилига 20 мингта автомобилни, сармоя ҳажми — 1,44 трлн сўмни ташкил этади.

➡️ Учинчи босқичда эса "Auto Motors Asia" томонидан тижорий ва юк автоларини ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 27 мингта автомобилни ташкил этиб, 174,7 млрд сўм миқдорида сармоя киритилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
2021 йил августга қадар очиқ маълумотлар порталининг янги версияси ишга туширилади

🔰 Бу ҳақда АОКАда Давлат статистика қўмитаси мутасаддилари иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг очиқ маълумотлар портали — data.gov.uz да жами 11 мингга яқин маълумотлар тўплами 3 тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) жойлаштирилган.

2021 йил 1 августга қадар очиқ маълумотлар порталининг янги версиясини ишлаб чиқиш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
👍1
Қонунчилик палатаси спикерига янги ўринбосар лавозими таъсис этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг рақамли ривожланиш ва ахборот сиёсати масалалари бўйича ўринбосари лавозими таъсис этилди.

Депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиевни ушбу лавозимга сайлади.

Тожиев жамоатчилик билан алоқаларни ривожлантириш ва парламент имиджи масалаларига ҳам масъул ҳисобланади. Депутат бундан аввал, «Миллий тикланиш» фракцияси раҳбарининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Икки ва ундан ортиқ фарзандлари тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити берилади. Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди: https://regulation.gov.uz/uz/d/29720

Қарор лойиҳасига кўра, таълим кредитлари республикада фаолият кўрсатаётган барча олий таълим муассасалари — давлат, нодавлат, қўшма таълим дастурлари ва хорижий давлатлар олий таълим муассасалари филиалларида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларига, уларнинг ота-оналари ёки васийларига берилади.

Кредит фоизларини кредит ажратилгандан сўнг кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб ойма-ой тўлаш, асосий қарзни эса талабанинг ўқиши расман тугагач, уч ой ўтгандан кейин тўлаш назарда тутилмоқда.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс

🔰Тез кунда Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида ҳамда “O‘zbekiston 24” телеканалида "Илк қадам" фильмини томоша қилинг.

Фильмда қайта тикланган мактабгача таълим соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалари ҳақида ҳикоя қилинади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Қонунчиликдаги_янгилик

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга микрокредитлар ажратилади

🔰 Қарорга кўра, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга куйидаги шартларда микрокредитлар ажратилади:

👉 300 миллион сўмгача бўлган миқдорда 3 йил муддатга, 6 ойгача имтиёзли давр билан;
👉 Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъминот турлари асосида.

☑️ Қарор билан 2021–2023 йилларда заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, ёш мутахассисларни тайёрлаш ва яратиладиган янги иш ўринларининг мақсадли параметрлари тасдиқланди.

💼 Шунга кўра, белгиланган йилларда соҳада жами 29 минг 500 та янги иш ўринлари яратилиши назарда тутилган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔰 Президент Тошкент шаҳрида йўл-транспорт тизимини яхшилаш ва янги йўллар қуришга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Пойтахтдаги тирбандликлар муаммосини бартараф этиш мақсадида Мирзо Улуғбек тумани ҳудудидаги Паркент кўчаси ва Кичик ҳалқа йўлини Мустақиллик шоҳ кўчаси билан боғлайдиган янги йўналиш очиш режалаштирилган.

☝️Давлат раҳбари тегишли идораларга тирбандликлар юзага келаётган ўндан ортиқ кўчада қисқа муддатларда қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ берди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Халқ_учун_қулайлик

Тошкент автовокзалидаги рейслар қайта тикланди

Тошкент автовокзали расмий канали Тошкент автовокзалидаги шаҳарлараро рейслар қайта тикланганлигини маълум қилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️IELTS, TOEFL ва бошқа халқаро имтиҳонларда юқори балл олган ёшларнинг имтиҳон топшириш харажатлари Ёшлар ишлари агентлиги ҳисобидан қоплаб берилиши режалаштирилмоқда

Муҳокама учун эълон қилинган Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилишига оид тартиб жорий этилмоқда.

Ёшлар ишлари агентлиги имтиҳон харажатини қоплаб берувчи ташкилот этиб белгиланади.

2021 йил 1 майдан бошлаб имтиҳон топширувчи:
▫️IELTS
– 7 ва ундан юқори;
▫️TOEFL – 95 ва ундан юқори;
▫️GMAT – Имтиҳон натижалари (Verbal/Quantative)
бўйича 75 percentile ва ундан юқори;
▫️GRЕ – Имтиҳон натижалари (Verbal/Quantative)
бўйича 75 percentile ва ундан юқори;
▫️SAT – 1200 ва ундан юқори натижани қайд этганда имтиҳон учун сарфланган Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Шунингдек, 2022 йил 1 январдан бошлаб Cambridge Assessment English (CAE, CPE, BEC), Test DAF ва бошқа шу каби Халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижа қайд этган ёшларнинг имтиҳон харажатлари қопланади.

Компенсация тўлаб бериш бўйича аризалар давлат хизматини кўрсатиш Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали рўйхатга олинади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтади

Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтади.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

▶️ Спикерлар ўқув соатида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтадилар:

"Сиёсий-маърифат соати"да маърузачилар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтадилар:

🔸 Икки ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти;

🔸 Мамлакатимиз меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари;

🔸 Болаларни мактабгача таълим билан босқичма-босқич тўлиқ қамраб олишни таъминлашга доир чора-тадбирлари;

🔸 Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир чора-тадбирлар;

🔸 Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари.

🟩 Сиёсий маърифат соати 26 февраль соат 9:00да бошланади ҳамда уни Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг YouTube каналида кузатиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш
@yangiuzbekiston_uz