Segment.uz
68.6K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.84K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
#Аҳоли_учун_навбатдаги_қулайлик

⚡️Нотариуслар “Ҳуқуқий маслаҳатлар куни” акцияси доирасида аҳолига бепул маслаҳатлар беради

🔰“Юксалиш” УМҲ Ўзбекистон Нотариал палатаси билан ҳамкорликда 22-26 февраль кунлари республика бўйлаб “Ҳуқуқий маслаҳатлар куни” акциясини ўтказади. Унда нотариуслар томонидан аҳолига бепул маслаҳатлар берилади.

Акция мақсади — фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, халқ билан ўзаро алоқалар механизмини яратиш, ҳуқуқни қўллаш соҳасида мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар тайёрлаш.

☝️Акциянинг республика ҳудудлари бўйлаб ўтказиладиган санаси ва манзиллари билан танишинг!

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://www.youtube.com/watch?v=T95FNK0NcsA&feature=youtu.be

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

🔰Президентнинг Наманганга ташрифи: халқ ичида, халқ билан бирга, халқ учун

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Мурожаатнома_2021 #Инфографика

⁉️ 2021 йилда инфляцияга қарши қандай чоралар кўрилади?

🔰 Товар ва молия бозорларида эркин рақобат муҳитини шакллантиришда нималар кўзланган...

☝️Инфографикада батафсил.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида нутқ сўзлайди.

Нутқни бугун соат 13:00 да қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилинг:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV", “MY 5” (ўзбек тилида)
"Yoshlar", "Toshkent" (рус тилида)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида)

LIVE.

Трансляцияни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилишингиз мумкин:

www.youtube.com/watch?v=nGwRBYLIjlY

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/695320177828236

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқи
https://president.uz/uz/lists/view/4179

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистон Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенсияни ратификация қилади

🔰Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида маълум қилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Инфографика

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқи

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Билган_яхши

2021 йил 1 мартдан

🏫 Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинади.

🔰 Бунда:

бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;

бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

2021 йилда Навоийда 576 та лойиҳа амалга оширилади

🔰Навоий вилоятида ҳамда гидроэнергетика тармоғида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Жорий йилда Навоий вилоятида 576 та лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланган. Гидроэнергетика соҳасида умумий қиймати 1 млрд 420 млн доллар бўлган 16 та лойиҳа режалаштирилган.

☝️ Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни сифатли, илмий ёндашган ҳолда амалга ошириш, замонавий технологияларни жалб этиб, қўшимча қиймат яратиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Ғузорда Олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослашган мактаб-интернати ташкил этилди

🔰 Бу ҳақда Ҳукумат қарори (86-сон, 20.02.2021 й.) қабул қилинди.

🏫 Мактаб-интернат ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида амалга оширувчи Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳисобланади.

Қарорга кўра, Ғузор тумани Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолияти ва унга ўқувчиларни қабул қилиш 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ташкил этилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Жиззахда учта компания автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

🔰 2021−2022 йилларда Жиззахда автомобиль соҳасида 277 млн долларлик учта лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

➡️ Биринчи босқичда "ADM Jizzakh" томонидан енгил автомобиллар ишлаб чиқарилади. Лойиҳа қиймати 700 млрд сўм, ишлаб чиқариш қуввати — 100 та автомобилни ташкил этади.

➡️ Иккинчи босқичда "Jizzax avtomobil zavodi" томонидан Volkswagen тижорий автомобиллари ишлаб чиқарилади. Лойиҳавий қуввати йилига 20 мингта автомобилни, сармоя ҳажми — 1,44 трлн сўмни ташкил этади.

➡️ Учинчи босқичда эса "Auto Motors Asia" томонидан тижорий ва юк автоларини ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 27 мингта автомобилни ташкил этиб, 174,7 млрд сўм миқдорида сармоя киритилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz