Segment.uz
68.8K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.85K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
#Келажак_лидерлари

⚡️Илк маротаба ёш давлат хизматчиларининг ТОП-50 талиги тузилди

🔰"Келажак лидерлари" махсус малака ошириш курси Президент ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги ташаббуси ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилди. Махсус дастур давлат хизматига раҳбар кадрларни тайёрлашга хизмат қилади.

Куни-кеча Давлат бошқаруви академиясида дастурнинг очилиш маросими бўлди. Илк босқичга 21-31 ёшдаги давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган ўрта бўғин раҳбар ва ходимлари жалб қилинди.

🔹 Ушбу дастурнинг махсус ўқув курсида таҳсил олиш учун барча вазирлик ва идоралардан 800 нафар номзод тавсия этилди.

4 босқичли танлов асосида 50 нафар ёш давлат хизматчиси танлаб олинди. Тингловчилар 2 ой давомида лидерлик, жамоани шакллантириш, лойиҳа бошқаруви, стратегик таҳлил, низоларни бошқариш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш каби фанлардан билим ва тажрибаларини оширишади.

Мазкур ТОП-50 талик билан танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Aнонс

⚡️Бугун, соат 20:00 да Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида ҳамда “O‘zbekiston 24” телеканали "Ипаклари тиллодан" фильмини томоша қилинг.

🔰 Фильмда тўқимачилик соҳасининг замонавий ривожланиши ҳақида ҳикоя қилинади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент мактаблари битирувчилари жами 3 351 556 долларлик грант таклифларини олишди

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, Президент мактаблари 11-синф ўқувчиларининг кўпчилиги хорижий олий таълим муассасаларида таълим олиш учун ҳужжат топширишган. Уларнинг аксарияти юқори кўрсаткичларга эришиб, бир неча олий ўқув юртидан таклиф олишди.

🔰 Ўқувчиларга жами 3 351 556 долларлик грант таклифлари берилди. Тошкент, Наманган, Нукус ва Хива шаҳарларида жойлашган Президент мактабларининг 49 нафар ўқувчиси бу таклифларни АҚШ, Буюк Британия, Япония каби таълим борасида етакчи давлатлар олий таълим муассасаларидан олишган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Аҳоли_учун_навбатдаги_қулайлик

⚡️Нотариуслар “Ҳуқуқий маслаҳатлар куни” акцияси доирасида аҳолига бепул маслаҳатлар беради

🔰“Юксалиш” УМҲ Ўзбекистон Нотариал палатаси билан ҳамкорликда 22-26 февраль кунлари республика бўйлаб “Ҳуқуқий маслаҳатлар куни” акциясини ўтказади. Унда нотариуслар томонидан аҳолига бепул маслаҳатлар берилади.

Акция мақсади — фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, халқ билан ўзаро алоқалар механизмини яратиш, ҳуқуқни қўллаш соҳасида мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар тайёрлаш.

☝️Акциянинг республика ҳудудлари бўйлаб ўтказиладиган санаси ва манзиллари билан танишинг!

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://www.youtube.com/watch?v=T95FNK0NcsA&feature=youtu.be

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

🔰Президентнинг Наманганга ташрифи: халқ ичида, халқ билан бирга, халқ учун

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Мурожаатнома_2021 #Инфографика

⁉️ 2021 йилда инфляцияга қарши қандай чоралар кўрилади?

🔰 Товар ва молия бозорларида эркин рақобат муҳитини шакллантиришда нималар кўзланган...

☝️Инфографикада батафсил.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида нутқ сўзлайди.

Нутқни бугун соат 13:00 да қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилинг:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV", “MY 5” (ўзбек тилида)
"Yoshlar", "Toshkent" (рус тилида)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида)

LIVE.

Трансляцияни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилишингиз мумкин:

www.youtube.com/watch?v=nGwRBYLIjlY

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/695320177828236

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқи
https://president.uz/uz/lists/view/4179

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистон Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенсияни ратификация қилади

🔰Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида маълум қилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Инфографика

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқи

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Билган_яхши

2021 йил 1 мартдан

🏫 Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинади.

🔰 Бунда:

бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;

бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

2021 йилда Навоийда 576 та лойиҳа амалга оширилади

🔰Навоий вилоятида ҳамда гидроэнергетика тармоғида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Жорий йилда Навоий вилоятида 576 та лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланган. Гидроэнергетика соҳасида умумий қиймати 1 млрд 420 млн доллар бўлган 16 та лойиҳа режалаштирилган.

☝️ Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни сифатли, илмий ёндашган ҳолда амалга ошириш, замонавий технологияларни жалб этиб, қўшимча қиймат яратиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz