Segment.uz
68.4K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
67 files
5.82K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Чақирув ёшидаги фуқаролар 2021 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади

Бу Президент қарорида (ПҚ–4987-сон, 11.02.2021 й.) белгиланди.

🗓 Қарорга мувофиқ, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари 2021 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

☑️ Ҳарбий хизматга яроқли, муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув даврида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.

➡️ Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2021 йилнинг март-апрель ойларида Қуролли Кучлар резервига бўшатилади.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Президент Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этди.

Жиноятчиликни маҳаллаларда жиловлаш, профилактика инспекторлари ишининг натижадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Ички ишлар ходимларининг иш ҳақи оширилиши таъкидланди. Йиғилишда айрим тузилмалар раҳбарлари лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Иқтибос

Жорий йилда барча ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, жамоат хавфсизлигини таъминлашга бевосита жалб этилган, содда қилиб айтганда, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимлар иш ҳақи эса 60 фоизга оширилади — Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Наманган_секторлари #Натижадорлик #Фотопост

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ва масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан #Наманган вилоятида давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш, инсон ресурсларини бошқариш соҳасидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиш, ҳудуддаги секторлар фаолиятида самарадорликка эришишга қаратилган семинар ва очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Наманган вилоятидаги жараёнлар ҳақида онлайн хабарларимиз орқали таништириб борамиз.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Заҳириддин_Бобур

Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир.

#Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди.

Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, «Мубаййин» («Баён этилган»), «Хатги Бобурий», «Ҳарб иши», Аруз ҳақидаги рисолалари эса ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди.

#BoburDay #ZahiriddinMuhammadBobur

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz