Segment.uz
59.3K subscribers
5.03K photos
1.16K videos
47 files
4.89K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Халқ_учун_қулайлик

🔰 Жорий йил 1 июндан бошлаб, пенсия тайинлашда 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажини шахснинг меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида, тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисоблаш тартиби жорий этилмоқда.

Бунинг натижасида, йил якунига қадар 100 минг, келгуси йилда яна 200 минг фуқаро ортиқча сарсон бўлмай пенсия олиш имкониятига эга бўлади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Халқ_фикри_муҳим

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Фуқаролик кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси regulation.gov.uz порталига такроран жойлаштирилганлигини маълум қилди.

Мазкур лойиҳа 2020 йилнинг октябрь ойида биринчи марта жамоатчилик муҳокамасига қўйилган, давлат идоралари ва бошқа ташкилотларга юборилган бўлиб, келиб тушган таклифлар асосида янада такомиллаштирилди.

🔰Лойиҳа 2 қисм, 71 та боб ва 1190 та моддадан иборат. Муҳокама жараёнларида иштирок этишингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Siyosiy_marifat_soati

Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди

Айни пайтда Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Ушбу сиёсий-маърифий соатда спикерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

❗️Сиёсий-маърифий соатни Давлат бошқаруви академиясининг YouTube'даги каналида ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин.

▶️ Сиёсий маърифат соатини кузатиш учун ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=wz3SbXGd9CI

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
RDKS36060 Talqini ushshoq
Talqini ushshoq
#Мақом_вақти

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Талқини ушшоқ”

М.Тожибоев
ижросидаги мақомни яқинларингиз даврасида тингланг!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Мақом_вақти

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Талқинчаи савти наво”

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz