Segment.uz
68.4K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.83K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Ўзбекистонда Халқлар дўстлиги куни белгиланди

“Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–672-сон, 10.02.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан 30 июль – Халқлар дўстлиги куни этиб белгиланди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ички_туризм

Ўзбекистон ичида янги авиа ҳамда темир йўл қатновлари йўлга қўйилади

🔷 «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони имзоланди.

🔰 Фармонга биноан, бир ой муддатда ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш доирасида қуйидаги авиарейслар йўлга қўйилади:

Фарғона–Урганч–Фарғона;
Термиз–Урганч–Термиз;
Қарши–Урганч–Қарши.

Андижон–Хива–Андижон темир йўл қатнови сони оширилади.

👉 2021 йил 1 апрелга қадар қуйидаги йўналишлар бўйича доимий темир йўл қатнови йўлга қўйилади:

Термиз–Қарши–Хива;
Хива–Урганч–Нукус;
Термиз–Қарши–Самарқанд.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

⚡️2021 йилда 31 та мактаб, 16 та ОТМ, 24 та соғлиқни сақлаш объектлари қурилади

🔷 Бунинг ижроси 2021 йилги давлат дастурида белгиланган. Янги мактабларни қуриш, мавжудларини таъмирлашга жами 2 трлн 50 млрд сўм ажратиш режа қилинган.

Бундан ташқари, Андижон, Нурафшон, Гулистон, Навоий ва Термиз шаҳарларида Президент мактаблари қурилишига 200 млрд сўм йўналтирилади.

🏢16 та ОТМ бинолари янгидан қурилади ва 19 таси таъмирланади. Ушбу мақсадларга 700 млрд сўм ажратилмоқда. Яна 900 млрд сўм 22 та мактабгача таълим ташкилоти биносини янгидан қуриш ва 203 тасини таъмирлашга сарфланади.

🔰 24 та соғлиқни сақлаш объектлари янгидан қурилади. Мавжуд 99 таси эса таъмирланади. Бу жами 1,4 трлн сўм эвазига амалга оширилади.

☝️ Мазкур ишлар ижроси йил давомида тегишли вазирликлар томонидан таъминланиши қайд этилган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Тўртта ОТМда туризмга оид янги магистратура мутахассисликлари очилади

Президент Фармонига биноан:

🔰 Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг амалдаги ўринбосарлари сони доирасида зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича раис ўринбосари лавозими жорий этилди;

🔷 Қўмита ташкилий тузилмасида 2021 йилда режали қисқартирилиши кутилаётган штат бирликлари ҳисобидан 9 та штат бирлигидан иборат Зиёрат туризмини ривожлантириш департаменти ташкил этилди;

👉 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб “Ипак йўли” туризм халқаро университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Бухоро ва Термиз давлат университетларида “зиёрат туризми”, “транспорт логистикаси” ва “ижодий саноат” (creative industry) магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистон ва Афғонистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилишди

🔷Шавкат Мирзиёев ва Ашраф Ғани билан телефон орқали мулоқот қилди.

Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

🔰 Трансафғон транспорт йўлагини қуриш лойиҳасини амалга оширишни, шу жумладан техник ҳужжатларни тайёрлашни ва қурилиш ишларини бошлаш муҳим экани таъкидланди. Президентлар саъй-ҳаракатларни бирлаштириб, янги “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш линиясини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштиришга келишиб олдилар.

Ўзбекистон ва Афғонистон етакчиларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек очиқ, конструктив ва дўстона муҳитда ўтди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Президент бош вазирга маҳалла раислари ва участка нозирларини ҳокимиятга мажлисга чақиришни қатъиян тақиқлаш бўйича топшириқ берди.

«
Бош вазирга топшириқ – маҳалла раислари ва участка нозирларини ҳокимиятга мажлисга чақириш қатъиян тақиқланади.

Бу “участковой”ларга бошлиқ бўлмаган одамнинг ўзи йўқ экан. Ички ишлар тизими масаласини ўзи яқин орада алоҳида кўриб чиқамиз», деди Президент.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Айни пайтда Президент раислигида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Давлат дастури лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасида, маҳалла, хотин-қизлар, ёшлар, зиёлилар вакиллари кўплаб ўринли фикр ва таклифлар билдирган. Якунда 2 мингдан зиёд фикр-мулоҳазалар асосида дастур қайта ишланиб, янада бойитилган.

— Ҳар қанча қийин бўлмасин, 500 минг нафар ёшлар ва 200 минг нафар аёлларни иш билан таъминлаш ҳамда “темир дафтар”га кирган 300 минг нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш лозим, – деди Президент.

Шу билан бирга, 33 та “қизил” туман ва оғир аҳволдаги 970 та маҳалланинг йўли, ичимлик суви ва электр таъминоти, ирригация тармоғи яхши бўлишини, даромад манбалари кўпайишини одамлар кутаяпти.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Спорт вазирлиги Туризм қўмитаси билан бирлаштирилади, Азиз Абдуҳакимов унга раҳбар бўлади

Бу ҳақда Президент раислигидаги йиғилишдан «Газета.uz» мухбири хабар бермоқда.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Халқаро эътироф: Ўзбекистон аср чорловларига шай ёшларни тарбиялашига ишонамиз

Ўзбекистон интеллектуал одамлар, иқтидорли ёшлар мамлакати сифатида ҳам дунёга танилмоқда. Интеллектуал ривожланишга эса турли омиллар, воситалар сабабчи бўлади. Улардан бири — шахмат.

Аркадий ДВОРКОВИЧ, Халқаро шахмат федерацияси президенти:

— Ўзбекистон нафақат Марказий Осиё минтақасида, балки бутун дунёда шахмат жадал ривожланаётган мамлакатлардан бири бўлиб, бу Президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган изчил сиёсат натижасидир. Мамлакатингизда Шахматни 2025 йилгача ривожлантириш дастурининг қабул қилиниши Халқаро шахмат федерациясининг «Мактабларда шахмат» лойиҳаси тамойилларига тўла мос келади ва дунёдаги энг истиқболли дастур ҳисобланади. Бу, ҳеч шубҳасиз, халқингизнинг интеллектуал салоҳияти юксалиши кафолати бўлиб хизмат қилади.

Батафсил

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Шавкат Мирзиёев: «Намангандаги ҳар бир соҳа қайта кўриб чиқилиши керак»

Президент давлат дастурида режалаштирилган вазифалар бўйича видеоселектор давомида телемулоқот орқали Наманган вилоятидаги режаларни ўрганди ва вилоят ҳокими билан бирга айни пайтда вилоятда бўлиб турган бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг ҳисоботларини тинглади.

«Намангандаги ҳар бир соҳа қайта кўриб чиқилиши керак. Энди қоғозда ура-ура қилиш даври ўтди. Ҳар бир соҳа бўйича алоҳида ўрганинглар. Чодакдаги ҳавонинг ўзи бойлик, туризм бўйича қанча имкониятларимиз бор. Энди мен вилоятларга ташриф буюрганимда қайси маҳаллага киришимни ҳеч ким билмайди», деган давлат раҳбари.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш бўйича Жамоатчилик кенгаши тузилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошида Давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш бўйича 19 нафар аъзодан иборат Жамоатчилик кенгаши ўз ишини бошлади. Бу ҳақида Агентлик ахборот хизмати хабар берди.

Жамоатчилик кенгаши Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги алоҳида таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари ва мутахассислари, шунингдек, жамоатчилик ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг таниқли вакилларидан иборат таркибда шакллантирилди.

Бугун Жамоатчилик кенгашининг биринчи муҳокама йиғилиши онлайн шаклда бўлиб ўтди. Унда Агентлик ҳузурида Жамоатчилик кенгашини тузишдан асосий мақсад, кенгашнинг ваколатлари ва вазифалари муҳокамалар марказида бўлди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Президент Мурожаатномаси: 2021 йилнинг устувор йўналишлари

🔹Давлат бошқарувидаги ислоҳотлар

🔹Камбағалликни қисқартириш борасида комплекс ёндашув ва ностандарт усуллар

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Билган_яхши

🔰 Ходимлар фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан қуйидаги ҳолларда озод қилинади:

иш ҳақини ундириш тўғрисидаги даъволар ва меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа талаблар бўйича;

меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек, боқувчиси вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар бўйича.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Ёшларга 33 миллион сўмгача бўлган 6 ойлик имтиёзли давр билан гаровсиз кредит берилади

🔰 Ёшларни тадбиркорликка йўналтириш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Савдо-саноат палатаси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ёшларга тадбиркорлик ҳақида назарий билимлар берилиши маълум қилинди.

"Ёшлар 1+1" дастури асосида 6 кун, яъни 48 соат давомида махсус курслар ташкил этилиб, курс тингловчиларига махсус сертификатлар берилиши режалаштирилмоқда.

Энг муҳими, курсларни тугатган ишсиз ёшлар 3 йил муддатга 33 миллион сўмгача бўлган 6 ойлик имтиёзли даври ва гаровсиз кредит олиш имкониятига эга бўлади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Президент Шавкат Мирзиёев:

«Вазирлар душанба куни бош вазирга ҳисоботларини беради, янги иш режасини тузиб олади ва вилоятларга жўнайди. Фақат шанба ва якшанба кунлари Тошкентда бўлишади. Душанбадан яна ҳудудларга боришади. Агар ҳафта ўртасида бирорта вазирни пойтахтда кўрсам ишдан оламан. Ҳамма жон куйдириб ишлаши керак»

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Ёшлар иш ва даромадга эга бўлмоқда

🔰 Учқўрғонда ҳам “Ҳар бир ёшга томорқа” лойиҳаси доирасида амалий ишлар бошланди.

Учқўрғон тумани ҳокими туман сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда “Бирлик”, “Наврўз”, “Учёғоч”, “Қўғай” ва “Исломобод” маҳаллаларида яшовчи “Ёшлар дафтари”га киритилган 70 нафар ёшга 14 гектар экин ер майдонини фойдаланиш учун тақсимлаб берди.

Бу ёшлар энди бўш эмас. Улар ҳукуматнинг эътибордан мамнун. Эндиликда меҳнат қилиб, даромадга эга бўлишади. Бу эса кейинчалик уларнинг жамиятнинг ижтимоий ҳаётига фаол кириб келиши учун муҳимдир.

⚡️Шу ернинг ўзида ҳар бир ёшга ер ажратиш бўйича туман ҳокимининг махсус сертификатлари топширилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz