Segment.uz
68.2K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
67 files
5.82K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

Фарғоналикларнинг турмуш тарзини яхшилаш мақсадида навбатдаги давр бошланди

🔷 Президент иштирокида ўтган халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши сессиясида аҳолини иш билан таъминлаш ва турмуш шароитларини яхшилаш бўйича вазифалар белгиланди.

🔰 Вилоятда 2021-2022 йилларда умумий қиймати 17 трлн сўмлик 949 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши таъкидланди. 503 километр йўлларни таъмирлаш, 16 та оилавий шифокорлик пункти ва поликлиника очиш, 19 та туман ва шаҳарларда биттадан ёшлар саноат зоналарини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
#Қонунчиликдаги_янгилик

Тошкент шаҳрида “Янгиҳаёт” индустриал технопарки ташкил этилади

“Тошкент шаҳрида “Янгиҳаёт” индустриал технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4979-сон, 04.02.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 210 гектар ер участкасида “Янгиҳаёт” индустриал технопарки ташкил этилади.

✔️ Мазкур технопаркни ташкил этиш учун ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари беш йилгача бўлган даврда бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин.
#Cенатда_ялпи_мажлис

Сенаторлар сайловларни октябрга кўчириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

🔰Ўзбекистон Президенти қонунни имзоласа, бу йилги Президент сайлови 24 октябрь куни бўлади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Кун_фотолари #Режалаштирилмаган_ташриф

🔰 Халқ депутатлари сессиясидан сўнг Президент кутилмаганда Фарғона шаҳридаги Шодиёна маҳалласига борди. Маҳалла оралаб юриб, аҳоли билан учрашди.

— Мана, бугун вилоятларингизга янги ҳоким қўйдик. Маҳаллабай ишлаш тизимини жорий қиляпмиз. Ҳақиқий аҳволни билиш, одамларнинг оғирини енгил қилиш учун маҳаллангизга ўзим келдим, — деди Шавкат Мирзиёев аёллар билан суҳбатда.

😊Суратларда Президент билан учрашган халқнинг қувончини кўриш мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Фарғона вилояти аҳлини катта ният йўлидан, катта муваффақиятлар йўлидан қайтариб бўлмайди энди

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Президент_фаолияти #Махсус_ракурс

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:

🔴 https://www.youtube.com/watch?v=oeElM6Pbwhg

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Юртимизда_баҳор

⚡️Сурхондарё вилояти Сариосиё тоғларида баҳор нафаси

🔷 Сариосиё туман ҳокимлиги Aхборот хизматининг маълумот беришича, суратлар туманнинг Нилу қишлоғида фотокамера объективига муҳрланган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_ташрифи

🔷 Фарғонада бўлиб тургун Президентни кўргани келган Ўзбекистон қаҳрамони Лола Муродова меҳмонга Фарғона патири олиб келди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Билган_яхши

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 747 300 сўм;
🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;
🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 сўм;
🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 513 350 сўм;
🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 513 350 сўм;
🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 315 030 сўмдан иборат.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

🔰 “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент фармонига биноан 2021/2022 ўқув йилидан:

ОТМга киришда энг юқори балл тўплаган 200 та ёшлар учун Президент гранти жорий этилади;

ОТМда 2 ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилаларга таълим кредити берилади;

давлат грантлари 25 фоизга, эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун давлат гранти 2 бараварга оширилади;

хусусий ОТМда ҳам давлат гранти берилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Навоий_580_йиллиги #Ёшларга_туҳфа

Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Нурилло Тухтасинов, Уфора Ҳабибуллева ва Сардорбек Талъатовлар томонидан «Навоийдан 100 садаф» мобил иловаси ишлаб чиқилди.

🔷 Қайд этилишича, мобил иловада Ҳазрат Навоийнинг 80 та сара ғазали ва 20 та гўзал рубоийси ҳам матн, ҳам аудио шаклда ўрин олган. Шунингдек, иловада қўшимча равишда интерактив ўйин ҳам берилган.

⚡️Таъкидланишича, илова тез кунда «App Story» ва «Play Market» платформаларига жойлаштирилади ва барча учун бепул юклаб олиш имконияти бўлади.

📱Дастур муаллифларининг айтишича, «Навоийдан 100 садаф» иловаси ёшларимизни Навоий ҳаёти ва ижодига доир саводхонлигини оширишда иннавацион ечимлардан бири бўлиши аниқ.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz