Segment.uz
67.9K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.79K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Сенат Конституция ва бошқа қонунларга ўзгартиришлар киритиш масаласини кўриб чиқади

5 февраль куни Олий Мажлис Сенати 12-ялпи мажлисини чақиради.

🔰Мажлис видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтади. Унда “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги, “Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунлар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

🔷 Шунингдек, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”га режалаштирилган давлат дастурининг ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини ўрганиш натижалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Президент_ёшлар_ҳақида

Шавкат Мирзиёев : "Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги — сизлар"

🔰 Ушбу мақолада Ўзбекистон Президентининг ёшларга қаратаётган ғамхўрлиги ва эътибори, жойларда ёшлар билан учрашувлари ҳақида фикрлар баён этилган.

🔷 "Ёш куч"журналининг махсус сонидан.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Ёшлар фаолиятига масъуллар Фарғонада

Асосий масала — ёшларни тинглаш, ғояларини қўллаб-қувватлаш, муаммоларини йечишга кўмаклашиш

🔷 Республика ишчи гуруҳи таркибидаги Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик, идоралар раҳбарлари чекка ҳудудларга тушиб, ёшлар билан мулоқот қилмоқда. Жойларда ёшлар сиёсатига оид амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, мавжуд муаммолар бартараф этилмоқда.

☝️Учрашувлард асосан “Ёшлар дафтари”га киритилган, таклиф ва муаммолари бор ёшлар қатнашмоқда.

⁉️ Ёшларнинг асосий муаммолари — ишсизлик, имтиёзли кредит, ижтимоий ҳимоя, касбга йўналтириш масалалари билан боғлиқ бўлди.

🔷Аксар масалалар жойида ҳал этилмоқда. Ҳеч бир ёшнинг фикри ва муаммоси қоғозда қолмаслиги учун секторлар кесимида муаммолар ва таклифлар қатъий назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🇺🇿Президент сиёсий партиялар вакиллари билан мулоқот қилди

🔷 Сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқот чоғида партияларнинг жамиятимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги ўрни ва ролини ошириш масалалари, бугунги кунда улар олдида турган асосий вазифалар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.

📌 Партиялар ўз депутатлари орқали жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиши, уларнинг ечими бўйича таклифлар бериши, айниқса, таъсирчан парламент ва жамоатчилик назоратини олиб бориши муҳимлиги қайд этилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Кун_ҳикмати

Керак ҳар илмдан бўлмоқ хабардор,
Бўлур ҳар қайси ўз вақтида даркор.

Зокиржон Фурқат

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Бухорода “Мотиватор” Республика ёшлар етакчилари Форуми ташкил этилди

🔰 Форумда иштирок этган 250 нафар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг мактаблардаги ёшлар етакчилари 4 кун давомида ёшлар сиёсатига оид сўнгги ўзгаришлар, Президентимиз нутқлари ва ислоҳотларимиз мазмун-моҳияти, шунингдек, лидер учун керакли қатор мавзуларда билим ва кўникмаларини оширишди.

Мастер класслар ва тренингларни давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар, сиёсатчилар, халқаро тоифадаги тренерлар олиб борди.

❗️Эндиликда ушбу ёшлар етакчилари олган билимларини каскат усулида республика бўйича 10 мингдан ошиқ ҳамкасбларига етказади. Улар орқали мактаблардаги ўқувчиларнинг маънавий дунёқарашини ривожлантириш, сиёсий саводхонлигини ошириш кўзда тутилган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz