Segment.uz
68K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
67 files
5.8K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
#Cизнинг_фикрингиз_муҳим

Яна бир қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

🇺🇿 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтига яна битта ҳужжат — “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Қонун лойиҳасида мамлакатимизда вояга етмаган шахслар манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш, уларни мажбурий меҳнатга, таъқиқланган ёки ғайриқонуний бирлашмалар фаолиятига жалб қилиш ҳолатларига чек қўйиш назарда тутиляпти.

🔽 Мазкур қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифларингиз бўлса, қуйидаги манзилга
([email protected]) жўнатишингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Ey, sabo
Fattohxon Mamadaliyev
#Мақом_вақти

Эй сабо, ул гулга муҳлик фурқатим пайғомин айт,
Балки жон нақдин анга еткур бу пайғомим била.

#Алишер_Навоий #580йил

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

☝️ Бу дунё кураш майдонидир. Бу майдоннинг қуроли соғлом жисму тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқдир.

Абдурауф Фитрат

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Президент Шавкат Мирзиёев инвестиция соҳасига доир аввалги топшириқлар ижроси ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Лойиҳалар аввало иш ўринлари яратиш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган бўлиши кераклиги таъкидланди.

Маҳаллаларда банкларнинг янги бошқарув тизимини йўлга қўйиш, ҳар бир туман ва маҳалла имкониятларидан келиб чиқиб лойиҳаларни тайёрлаш, аҳолига ундан даромад топишни ўргатиш бўйича кўрсатма берилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Сенат Конституция ва бошқа қонунларга ўзгартиришлар киритиш масаласини кўриб чиқади

5 февраль куни Олий Мажлис Сенати 12-ялпи мажлисини чақиради.

🔰Мажлис видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтади. Унда “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги, “Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунлар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

🔷 Шунингдек, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”га режалаштирилган давлат дастурининг ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини ўрганиш натижалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Президент_ёшлар_ҳақида

Шавкат Мирзиёев : "Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги — сизлар"

🔰 Ушбу мақолада Ўзбекистон Президентининг ёшларга қаратаётган ғамхўрлиги ва эътибори, жойларда ёшлар билан учрашувлари ҳақида фикрлар баён этилган.

🔷 "Ёш куч"журналининг махсус сонидан.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Ёшлар фаолиятига масъуллар Фарғонада

Асосий масала — ёшларни тинглаш, ғояларини қўллаб-қувватлаш, муаммоларини йечишга кўмаклашиш

🔷 Республика ишчи гуруҳи таркибидаги Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик, идоралар раҳбарлари чекка ҳудудларга тушиб, ёшлар билан мулоқот қилмоқда. Жойларда ёшлар сиёсатига оид амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, мавжуд муаммолар бартараф этилмоқда.

☝️Учрашувлард асосан “Ёшлар дафтари”га киритилган, таклиф ва муаммолари бор ёшлар қатнашмоқда.

⁉️ Ёшларнинг асосий муаммолари — ишсизлик, имтиёзли кредит, ижтимоий ҳимоя, касбга йўналтириш масалалари билан боғлиқ бўлди.

🔷Аксар масалалар жойида ҳал этилмоқда. Ҳеч бир ёшнинг фикри ва муаммоси қоғозда қолмаслиги учун секторлар кесимида муаммолар ва таклифлар қатъий назоратга олинди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🇺🇿Президент сиёсий партиялар вакиллари билан мулоқот қилди

🔷 Сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқот чоғида партияларнинг жамиятимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги ўрни ва ролини ошириш масалалари, бугунги кунда улар олдида турган асосий вазифалар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.

📌 Партиялар ўз депутатлари орқали жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиши, уларнинг ечими бўйича таклифлар бериши, айниқса, таъсирчан парламент ва жамоатчилик назоратини олиб бориши муҳимлиги қайд этилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz