Segment.uz
70.7K subscribers
5.38K photos
1.29K videos
71 files
5.97K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
❗️ Бугун барча ходимлар камида 1 соат вақтли кетиши мумкин

Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Эртага 21 март — Наврўз умумхалқ байрами, яъни ишланмайдиган байрам. Шу боис бугун ишга чиққан ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишга ҳақли.

❗️Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Асосий ставка кўтарилди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 0,5 фоиз бандга ошириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Наврўз байрамига қўшимча дам олиш куни берилиши расмий ҳужжат билан белгиланмаган тақдирда Меҳнат кодексига юзланилади

Мазкур кодекснинг 208-моддаси билан 21 мартНаврўз байрами ишланмайдиган байрам куни деб белгиланган. Ҳозирги ҳолатда:
21-март (жума) — байрам, барча учун дам олиш куни;
22-март (шанба) — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш.
23-март (якшанба) — одатий дам олиш куни ҳисобланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Наврўз байрами муносабати билан Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни табриклади.

“Буюк давлатларимиз равнақ сари интилаётган бир пайтда, Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистоннинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини доимо қўллаб-қувватлашга содиқ бўлиб қолади”, дейилади АҚШ президенти Дональд Трамп табригида.


Telegram | Instagram | Facebook
Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳага таклиф ва мулоҳазаларни шу йилнинг 4 апрелига қадар юбориш мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзлаштириш кўрсаткичига қараб талабаларга грантларни қайта тақсимлаш тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Олий таълим ташкилотларида талабаларга грантларни тақдим этиш ва қайта тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, таълим грантига талабгорлардан жорий ўқув йилида ўзлаштириш кўрсаткичи бўйича ГПА кўрсаткичи 3,5 ва ундан юқори бўлиши талаб этилади. Ўзлаштириши ушбу кўрсаткичдан паст бўлган талабаларнинг таълим грантини табақалаштирилган тарзда қайта тақсимлашда иштирок этишига рухсат этилмайди ва таълим гранти ўрни вакант қолади.

Таълим грантига талабгорлар учун олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайтида онлайн рўйхатдан ўтиш ва эришган ютуқларини асословчи ҳужжатларни юклаш имконияти яратилади.


Таълим грантига талабгорларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари мутаносиб тарзда 80 баллик мезонда баҳоланади, бунда ГПА кўрсаткичини “16” сонига кўпайтириш орқали аниқланади.

Таълим грантига талабгорларнинг ижтимоий фаоллик кўрсаткичи 20 баллик мезонда баҳоланади, бунда баҳолаш мезонига асосан ҳисобланган натижани “5” сонига бўлиш орқали аниқланади.

Белгиланган таълим гранти ўринлари доирасида танлов чегарасида бир хил натижа кўрсатган талабгорларнинг академик ўзлаштириш кўрсаткичига устуворлик берилади. Агар ўзлаштириш кўрсаткичида ҳам бир хил натижа аниқланган ҳолатда мазкур талабгорлар учун ўзлаштирилган семестрларда ўтилган мутахассислик фанларидан тест синовлари ўтказилади.

Олий таълим ташкилоти кенгашининг қарорига асосан таълим грантини олувчи талабалар рўйхати ҳар йили 25 августга қадар олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


Telegram | Instagram | Facebook
Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар кўп йиллик хизмати учун рағбатлантирилади — Президент фармони

Фармонга кўра:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларининг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими жорий этилади.

2025 йил 1 сентябрдан:

умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;

умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;

I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.

2026 йил 1 январдан умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Камбағал оилалар реестрига киритилган айрим оилаларга субсидия ажратилади

Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 апрелдан
“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали, 2025 йил 1 сентябрдан эса “Аёллар дафтари” жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига кам таъминланган оилалар учун назарда тутилган нафақалар тўланади.

2025 йил 1 майдан “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилади.

2025 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам ўрнига ушбу ҳудудларда яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойида артезиан қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик сув фильтрларини харид қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби жорий этилади.

Бунда субсидия харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.

2025 йил 1 майдан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга БҲМнинг 6 баравари миқдоридаги бир марталик нафақа пули “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланади.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармалари ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Эртага барча давлат ташкилотларида “свет” бир соатга ўчади

Бу 25 март – “Ер соати” куни муносабати билан ўтказилаётган махсус акция ҳисобланади. Мақсад – табиий ресурсларни асраш ва бу орқали сайёрамизга ғамхўрлик кўрсатишдир.

“Барчангизни ушбу акцияга бефарқ бўлмасликка ва кун давомида атиги 60 дақиқага электр энергиясидан фойдаланмасликка чақирамиз”, дейилади Экология вазирлиги баёнотида.

Telegram | Instagram | Facebook
Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар кўп йиллик хизмати учун рағбатлантирилади — Президент фармони

Фармонга кўра:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларининг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими жорий этилади.

2025 йил 1 сентябрдан:

умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;

умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;

I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.

2026 йил 1 январдан умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
25 март куни Президент Шавкат Мирзиёев ифторлик тадбирида иштирок этади

Барча ҳудудларда ёзиладиган ифторлик дастурхонларига нуронийлар, меҳнат фахрийлари, уламолар ва зиёлилар, турли дин ва конфессиялар вакиллари, ногиронлиги бор ва эҳтиёжманд юртдошларимиз, жами 60 минг нафарга яқин киши таклиф қилинган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан бериладиган мукофот пули оширилди

Илгари ўқитувчилар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50% (577 500 сўм) миқдорида мукофот олишган.

Янги тартибга кўра, ПФ-51-сонли фармон асосида бу миқдор 75% га оширилди.

2024 йил 1 октябрдан бошлаб, мукофот миқдори 866 250 сўм этиб белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook