Segment.uz
70.7K subscribers
5.38K photos
1.29K videos
71 files
5.97K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
💐 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни

Segment.uz жамоаси Ўзбекистон хотин-қизларини 8 март байрами билан чин қалбдан муборакбод этади!

Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз.

Telegram | Instagram | Facebook
Telegram’да энди контактдан ташқаридаги кимдир биринчи марта хабар юборганида, батафсил маълумот саҳифаси тақдим этилади.

Бунда умумий маълумот кўринишида нотаниш одамнинг телефон рақами қайси давлатга тегишли экани, Telegram’га қачондан бери кириши, исми ёки расмини қачон ўзгартиргани кабилар кўрсатилади.

Бу фирибгарликларни аниқлаш, ўзини бошқа биров деб кўрсатадиганлардан қочиш ва ким билан гаплашилаётганини тасдиқлаш имконини беради.

Шунингдек, мессенжерда контактдан ташқари одамлар хабар ёзишини пулли қилиш имкони мавжуд бўлди. Бу Telegram “юлдузчалар” орқали амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Битта қизни ўқитсак бутун оилага таълим берган бўламиз — Шавкат Мирзиёев

“Уй-рўзғор ишлари ва фарзанд тарбиясидан ортиб, таълим олаётган, меҳнат қилаётган ва тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизлар – замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари”, дейди президент.

Telegram | Instagram | Facebook
Ерларимиз чет эл фуқароларига бериб юбориляпти мазмунидаги хабарлар асоссиз

Ижтимоий тармоқларда пойтахтда Тошкент ҳудудларини сотиб олаётган Хитой инвесторлари кўпайгани ҳақида хабарлар тарқалди. Кадастр агентлиги улар «асоссиз ва охиригача ўрганилмаган»ини айтди ва, қонунчиликка кўра, чет элликлар ерларга фақат ижара ҳуқуқи билан эга бўлиши мумкинлигини эслатди.

Агентликнинг таъкидлашича, ижарага берилган ерни хусусийлаштириб олишади, деб ваҳимага тушмаслик лозим. «Хавотирга ўрин йўқ. Чет элликларга ер хусусийлаштириб берилмайди», — деб ёзди ташкилот.

Telegram | Instagram | Facebook
Бош прокуратура коррупциявий жиноятлар ҳақида "1161" рақамли “Ишонч телефони” ёки @bpantikoruz_bot телеграм боти орқали хабар беришга чақирмоқда.

Мурожаат тезкорлик билан кўриб чиқилади, унга қонуний муносабат билдирилади.

"Сизнинг хавфсизлигингиз тўлиқ кафолатланади
", — дейилади хабарда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Эртага “Ташаббусли бюджет”да овоз бериш жараёни бошланади

Бугун, 10 март соат 23:59 дан сўнг 2025 йил 1-мавсуми учун саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи бошланади.

Мазкур жараён 20 март соат 23:59 га қадар давом этади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11-13 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистонда ипотека фоиз ставкалари пасайтирилди

Бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари пасайтирилди. Бу ҳақда Президентнинг жорий йил 21 февралдаги (ПФ-26) фармонига таяниб, Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси хабар берди.

Эндиликда фуқаролар ҳамкор банклар томонидан таклиф этилаётган янгиланган ипотека дастурлари орқали уй-жойларни янада қулай шартларда сотиб олишлари мумкин.

Ипотека кредитининг янги шартлари:

Кредит муддати — 20 йилгача;
Уй сотиб олиш учун кредитнинг максимал миқдори: Тошкент шаҳри учун — 800 млн сўмгача, бошқа ҳудудлар учун — 500 млн сўмгача;
Бошланғич тўлов — камида 25 фоиз;
LTV, loan-to-value — кредит суммаси ва таъминот қиймати нисбатининг максимал чегараси 75% дан кам бўлмаслиги керак;
қарз юки кўрсаткичи (кредит бўйича ўртача тўловларнинг қарз олувчининг ўртача ойлик даромадига нисбати) — кўпи билан 50 фоиз;
Қарз олувчиларнинг ёши — 18 ёшдан 60 ёшгача.

Маълумот учун: Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси тижорат банкларидан ипотека кредитларини сотиб олиб, уларга янги кредитлар бериш учун ликвидлик беради. Бу банкларга маблағ етишмаслигидан қўрқмасдан ипотека кредитлари ҳажмини кенгайтириш имконини беради.


Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош вазир Абдулла Арипов Mercedes-Benz хизмат автомобили ўрнига Malibu'дан фойдаланишга ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 5 мартдаги коррупцияга қарши курашишга бағишланган йиғилишда давлат ташкилотлари хорижий автомобиллар ўрнига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилга ўтиши зарурлигини айтганди.


“Менга буни 20 мартдан ёки 1 апрелдан жорий қилайлик, деб таклиф беришяпти. Йўқ, унақаси кетмайди. Президентимиз топшириқ бердими, зудлик билан бажаришимиз шарт. Бу ҳукуматнинг асосий вазифаси”, — деган бош вазир 7 март куни бўлиб ўтган видеоселекторда.

Gazeta.uz нашрининг хабар беришича, Сенат раиси Танзила Норбоева ҳамда Спикер Нуриддин Исмоилов Chevrolet Tahoe, бош вазир ўринбосарлари Malibu, вилоят ҳокимлари эса Tahoe ёки Traverse'га ўтган.

Давлат ташкилотларига тегишли хорижда чиқарилган автомобиллар босқичма-босқич “E-auksion” орқали сотувга чиқарилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Полковник Аюбхон Раҳматуллаев ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимини эгаллаб келган.

Полковник Улуғбек Ташходжаев ИИВ ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти раҳбари лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Камбағал оилалар реестрига киритилган айрим оилаларга субсидия ажратилади

Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 апрелдан
“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали, 2025 йил 1 сентябрдан эса “Аёллар дафтари” жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига кам таъминланган оилалар учун назарда тутилган нафақалар тўланади.

2025 йил 1 майдан “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилади.

2025 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам ўрнига ушбу ҳудудларда яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойида артезиан қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик сув фильтрларини харид қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби жорий этилади.

Бунда субсидия харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.

2025 йил 1 майдан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга БҲМнинг 6 баравари миқдоридаги бир марталик нафақа пули “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланади.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармалари ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Пойтахтда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаётганларга нисбатан рейдлар ўтказилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолига огоҳлантириш билан чиқиб, пойтахтда тозаликни сақлаш учун қатъий чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

Хабарга кўра, ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаётган қоидабузарларга қарши оммавий рейдлар ўтказилмоқда. Уларга нисбатан амалдаги маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунларга мувофиқ жазо чоралари қўлланилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Францияга давлат ташрифи доирасида ЮНЕСКО бош директори Одри Азулени қабул қилди.

БМТ тизимидаги ушбу нуфузли тузилма билан самарали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, шунингдек, жорий йилнинг кузида Самарқанд шаҳрида ташкилот Бош конференциясининг 43-сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Самарқанд шаҳрида бўлажак тадбир сўнгги 40 йил ичида биринчи марта ЮНЕСКОнинг Париж шаҳридаги қароргоҳидан бошқа жойда ўтказилади. Бу воқеа ташкилотнинг 80 йиллигига тўғри келади.

Бош директор Одри Азуле Ўзбекистон билан сермаҳсул ҳамкорликни юксак баҳолаб, бўлажак тадбирга кенг кўламли тайёргарлик кўрилаётгани учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айрим тоифадаги фуқароларнинг мамлакатдан чиқишига тақиқ қўйилади

Жиноят иши доирасида қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилмаган гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаб қўйиш тартиби белгиланмоқда.

Депутатлар тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Бош прокурор ўринбосари Шерзод Тўхтабоевнинг қайд этишича, 2020-2024 йилларда қидирувга берилган шахсларнинг 89 фоизи чет элга чиқиб кетган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги низомга кўра, мамлакатдаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун баҳорги таътил 21 мартдан бошланиб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.

Агарда таътил кунларига ўзгартириш киритилмаса, мактабларда IV чорак 28 март, жума кунидан бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон Ўзбекистон ва Франция ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида тарихий қарорга келдилар.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Франция Республикасининг олий мукофоти — Фахрий легион ордени билан тақдирланди. Давлат раҳбарига юксак мукофотни Франция Президенти Эммануэль Макрон тантанали равишда топширди.

Маълумот учун, Фахрий легион ордени 1802 йилда таъсис этилган. Францияда ушбу орден алоҳида хизматларнинг давлат даражасида эътироф этилиши ва шон-шарафнинг энг юқори белгиси ҳисобланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Францияга давлат ташрифи доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Париж шаҳри мэри Анн Идальго билан учрашди

Тошкент ва Париж ўртасидаги амалий ҳамкорлик ва алмашинувларни имзоланган битим асосида фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шаҳарсозликни режалаштириш, "яшил" ҳудудлар барпо этиш, жамоат транспортини ривожлантириш, рақамлаштириш, шунингдек, шаҳар коммуникацияларини модернизация қилиш ва улардан барқарор фойдаланиш борасида тажриба алмашиш шулар жумласидан.

Учрашув якунида Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилишига бағишланган расмий маросим бўлиб ўтди.

Telegram | Instagram | Facebook
Вазирлар Маҳкамасининг 531-сонли қарорига мувофиқ:

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга бўлган МТТ директорига ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик 30 фоиз қўшимча устама тўланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент Фармонига кўра:

2025 йил 1 апрелдан
ОТМларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларига ҳам “IT-visa” берилади.

Telegram | Instagram | Facebook