Segment.uz
70.5K subscribers
5.38K photos
1.29K videos
70 files
5.96K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Президент қарорига кўра:

2025 йил 1 июлдан
юқоридаги давлат хизматлари ва функциялари хусусий секторга ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍35😱62
Енгил автотранспорт воситаларида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади ҳамда улар ушбу фаолият билан лицензия варақаси асосида шуғулланиши белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍353😱3
❗️Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги Миллий статистика қўмитаси сифатида қайта ташкил этилади.

Статистика ишлари самарадорлигини янада оширишнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгиланди, жумладан:

макроиқтисодиёт ва тармоқлар даражасида статистик кузатув ўтказиш тизимини ҳамда уларнинг методологиясини халқаро стандарт ва тавсияларга мувофиқ такомиллаштириб бориш;

интеграция жараёнларини кенгайтириш орқали статистик ҳисоботларни қисқартириш ва бизнесга ҳисобот топшириш юкини камайтириб бориш;

“маҳалладан – республикагача” тамойили бўйича статистик кўрсаткичларни шакллантириш тизимини яратиш орқали маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш.

2025 йил якунигача “Ҳудудлар статистикаси” ахборот тизими ишга туширилади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Марказий банки раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Беҳзод Ҳамраев Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланганди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍47😱5👨‍💻2🤝21
❗️Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилди

Маълумот учун:

Аввалроқ 1 мартдан бошлаб иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 кубометрлик базавий меъёр 100 кубометрга туширилиши белгиланган эди.

Бироқ, март ойида ҳаво ҳароратининг пасайиши, айрим кунлари тунда ва кундузи 0°C даражадан тушиши ва одатдагидан совуқроқ бўлиши кутилмоқда.

Президент топшириғига кўра, иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометрлик базавий меъёр 2025 йилнинг 1 апрелига қадар узайтирилди.

Энергетика вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
👍113😢11😱7
Президент фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

Бундан илгарироқ А.Тошпўлатов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍76🤷18😱6👨‍💻6🔥5👏4👀3❤‍🔥1🎉1🤝1
Юқори Чирчиқ туманидаги Агрохизматлар марказида Хитой тажрибаси асосида уруғчилик ва кўчатчиликни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун 200 миллион доллар сармоя киритилиб, пахта, буғдой, шоли, макка, узум ва мева навлари кўпайтирилади. Уруғ олишдан бошлаб, уни замонавий техника ва дронлар ёрдамида экиш, дорилаш, йиғиш ва қайта ишлаш бўйича намунавий ҳудуд ташкил қилинади.

Италиядаги Болонья, Тушиа, Феррара, Пиза олийгоҳларига бу йил 200 нафар ёшларни юбориш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, Тушиа университетида йилига 30 нафар озиқ-овқат технологини грант асосида ўқитиш, юртимизда кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш таклифини билдирган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍25😱74👨‍💻1👀1🤷1
Ички ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган генерал-лейтенант Пўлат Раззоқович Бобожонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍126😢28🤝11😱8🥰7🤩6🤷5🔥3👨‍💻3👀1
Хотин-қизлар куни ва Наврўз муносабати билан давлат хизматчилари неча кун дам олишади?

Бандлик вазирлиги 8 март — Хотин-қизлар куни ва Наврўз байрами муносабати билан дам олинадиган кунларни эълон қилди.

Унга кўра:

8 март (шанба) — Хотин-қизлар куни;
9 март (якшанба) — дам олиш куни;
10 март (душанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;
21 март (жума) — Наврўз байрами;
22 март (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;
23 март (якшанба) — дам олиш куни.

❗️Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍41🤷21😢63👨‍💻2🔥1
❗️TEMU Ўзбекистонда 20 мартдан бошлаб чекланади

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги бугун, 4 мартдан бошлаб TEMU орқали ҳеч нарсага буюртма бермасликни тавсия қилди.

Агар буюртма қилинган бўлса, тўловни қайтаришни ташкил этиш тавсия этилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍86😱24😢15🤷13👀4❤‍🔥1🕊1👨‍💻1
❗️Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланиб, 28 мартгача (7 кун) давом этади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍16❤‍🔥2😱1
Касимов Дилмурод Султанмуратович Бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Д.Касимов Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍394🤷2
Сариев Қахрамон Раматуллаевич Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍62😢8🔥1👀1
❗️Президент фармонига кўра, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан юртимиздаги туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида алоҳида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган бир гуруҳ хотин-қизлар мукофотланди.

▪️Мукофотланганлар рўйхати

Telegram | Instagram | Facebook
👍38👀7🤷‍♀6🔥1
Равшан Султанходжаев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍49😱4😍2
❗️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍32😱12🔥5🤷4🤩3👨‍💻2🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Солиқ, божхона, банк ходимлари ва ҳоким ўринбосари ҳамда тадбиркорлардан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди

17 нафар солиқ идоралари ходимлари, 1 нафар божхона органи ходими, 1 нафар банк ходими, 1 нафар туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ва 18 нафар тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахсларидан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.


Аниқланишича, ушбу гуруҳ томонидан 2020-2023 йиллар давомида 8 та сохта корхона ташкил қилиниб, хорижга сохта экспорт қилинган мебель маҳсулотлари учун қайтарилиши белгиланган 15 фоиз қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) салбий фарқ суммасини асоссиз қайтариб олиш орқали, улар жами 24 млрд. 580 млн. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилишган.

Cуд томонидан 38 нафар судланувчиларнинг 14 нафарига 5 йил 6 ойдан 7 йил 6 ой муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍58😱5👀2🤝2
❗️ Фавқулодда вазиятлар вазири ва унинг ўринбосарлари қурилишга рухсат бериш, бинони топширишда ёнғин хавфсизлиги бўйича бюрократия ва қонун бузилиш кўпайиб кетгани учун ишдан олинган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍28😱12
⚡️ Президент Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятидан мутлақо норозилигини айтди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍70👏8🤓5🔥3🤝2
⚡️ Бош вазирга 117 та вазирлик ва идорадаги “коррупцияга қарши ички назорат” тузилмалари раҳбарларини ишдан олиш ва уларнинг ўрнига ҳалол, фидойи ва профессионал кадрлардан қўйиш вазифаси топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍73👀9🤷621❤‍🔥1🔥1