Segment.uz
70K subscribers
5.37K photos
1.28K videos
70 files
5.93K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича махсус комиссиялар тузилади.

Президент бугун ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган 3 та катта ҳужжатга имзо чекканини эълон қилди.

Биринчи ҳужжатга мувофиқ, энди тадбиркор ёшларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар берилади, ташаббускор ёшларнинг стартап лойиҳаларига 2 миллиард сўмгача инвестиция киритилади.

Иккинчи қарор билан олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим яратилмоқда. Бунинг учун Миллий банкка 100 миллион доллар ресурс берилади.

Шунингдек, битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича ҳокимлар, банк ва корхона раҳбарларидан иборат комиссия тузилади. Комиссия иш ўринларини яратиш, кадрларга эҳтиёж, бўш ўринларга ёшларни жойлаштириш масалаларини ҳал этади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍37😱3🤩3🤓2
Президент имзолаган учинчи ҳужжатга кўра, Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди.

Банк ўзини ўзи банд қилган ёшлар лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз ажратади.

Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор бўлган, камида 20 нафар ёшни ишга олиб, кичик корхона очган ва ўқув маркази ташкил қилган ёш тадбиркорларга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.

Банк кредитларининг камида 30 фоизи хотин-қизлар тадбиркорлиги учун йўналтирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
1👍32😱2🤩2🕊1🤓1
2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ишсизлигига барҳам бериш ишлари янги босқичга кўтарилиши таъкидланди.

Раҳбарлар ёшлар ишсизлигининг салбий оқибатларидан, ўз вақтида банд бўлмаган ёшлар билиб-билмай номақбул ишларга қўл уриши, диний радикализм таъсирига тушиб қолиши, жиноят кўчасига кириши мумкинлигидан огоҳлантирилди.

Юнусобод, Асака, Шароф Рашидов, Чироқчи, Пастдарғом туманлари, Олмалиқ ва Бухоро шаҳарларида бу борадаги ишлар қониқарсизлиги кўрсатиб ўтилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍22🤓2🤩1
❗️Технологик жараёнларни бошқаришда стратегик қарорлар қабул қиладиган ёшларни тайёрлаш учун техника олийгоҳлари қошида 8 та илғор муҳандислик мактаби фаолият бошлади. Бу йил яна 17 та шундай мактаб очилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍4🤩1🤝1🎅1
Президент:

Тадбиркорлар ёш ходимларни ишга олиб, камида 3 миллион сўм ойлик тўласа, ижтимоий солиқ 1 фоиз бўлади.

Бу имтиёз 3 йил амал қилади. Бу орқали тадбиркор ҳам манфаат кўради, ёшлар расмий ишлаб, даромади ошади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍29🤩4❤‍🔥2🤓2
Шавкат Мирзиёев:

Тошкент шаҳридаги “Ёшлар ижод саройи”да намунавий “Креатив парк” ташкил қилинди.

Энди, креатив индустрия парклари ҳудудларда ҳам барпо этилади. Улар зарур ресурс ва инфратузилма билан таъминланади.

Креатив индустрия парки резидентларига 2030 йил якунигача имтиёзли солиқ режими жорий этилади. Бунда ижтимоий ва даромад солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади, резидентлар товарларни реализация қилиш ҳажмидан қатъи назар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍17🤩2🤓1
❗️Ёшларга янги имтиёз: “2+6”

Энди, хорижий тиллардан “С1” даражасига эга бўлган ёшлар ташаббус кўрсатиб, олис ва чекка ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очса, уларга 120 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади.

Шунингдек, меҳнат бозорига тил биладиган ёшлар кириб келишини рағбатлантириш учун хусусий ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган ёшларга харажатлари “2+6” шаклида қоплаб берилади. Бунда ўқув харажатларининг дастлабки 2 ойи ўқувчиларнинг ўз маблағидан, қолган 6 ойи давлат ҳисобидан тўлаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍27🤩4😢21🤓1
❗️Хорижда таълим олиб қайтган ёшлар Миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади, улар давлат органларига танловсиз ишга олинади.

Ҳар йили саралашдан ўтган 1 минг нафар ёшлар дунёнинг “Топ-100” олийгоҳларига юборилиб, ўқиш ва яшаш харажатлари қоплаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍295👏4🤩2🤓1🙉1
❗️Дунёнинг нуфузли “Топ-100” олийгоҳларида илмий даража олган 35 ёшгача бўлган ёш олимларга уй-жой учун 10 йил муддатга 800 миллион сўмгача фоизсиз ссуда ажратиладиПрезидент

Telegram | Instagram | Facebook
👍39👏6🤩4🤓4
❗️Нуфузли халқаро фан олимпиадаларида ғолиб ва совриндор бўлганлар учун бир марталик пул мукофоти миқдори 5 карра оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
🔥23👏10👍9😍1🤓1🤷1
❗️Келгуси ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар ўртасида муҳандислик олимпиадалари ва танловларини ўтказиш йўлга қўйилади. Ғолиб бўлган битирувчи ёшлар техника олийгоҳларига грант асосида ўқишга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
👍21🤓1
Президент ёшлар етакчилари фаолиятини эътироф этди

Маҳаллаларда ёшлар етакчилари тизими йўлга қўйилганидан кейин ёшлар сиёсати тубдан ўзгариб, мутлақо янги босқичга кўтарилгани эътироф қилинди.

Лавозимга киришаётган ёшлар етакчиларининг касбий кўникмаларини шакллантириш мақсадида уларни тизимли равишда ўқитишни йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍52🤓11🤷7🤷‍♀5😱2
❗️Кам таъминланган оилада ҳеч бўлмаганда битта фарзанд олий маълумотли бўлиши учун зарур шароитлар яратилади.

Эндиликда камбағал оилаларнинг фарзандларига:

таълим кредити фоизсиз берилади;

қўшимча грант ажратилади;

контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍725🔥3👏2🤓2🤷1
❗️Камбағал оилалар реестрига киритилган айрим оилаларга субсидия ажратилади

Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 апрелдан
“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали, 2025 йил 1 сентябрдан эса “Аёллар дафтари” жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига кам таъминланган оилалар учун назарда тутилган нафақалар тўланади.

2025 йил 1 майдан “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилади.

2025 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам ўрнига ушбу ҳудудларда яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойида артезиан қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик сув фильтрларини харид қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби жорий этилади.

Бунда субсидия харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.

2025 йил 1 майдан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга БҲМнинг 6 баравари миқдоридаги бир марталик нафақа пули “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланади.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармалари ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍413🔥1
❗️Президент Фармони билан:

2025 йил 1 мартдан бошлаб
ёлғиз она (ота)га бир нафар фарзанди учун бола(лар) 3 ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун БҲМнинг 1 ярим бараваригача (562 минг 500 сўмгача) миқдорда моддий ёрдам берилади.

Бунда моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍68🤓911🔥1
❗️Ўзбекистонда тадбиркорларга 12 турдаги лицензия, рухсат бериш ва хабарнома олиш талаби бекор бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда тадбиркорлар учун 12 турдаги лицензия, рухсатномалар ва хабарнома олиш талаби бекор қилиниши мумкин. Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган.

Олий Мажлисда қабул қилинган қонун лойиҳаси бу жараёнларни соддалаштириш ва давлат хизматлари орқали ариза топшириш имкониятини кенгайтиришни кўзда тутади.

Лойиҳа доирасида 3 та кодекс ва 5 та қонунга ўзгартиришлар киритиш, 4 та лицензия ва рухсатномани хабардор қилиш тартибига ўтказиш, айрим рухсатномаларни бекор қилиш режалаштирилган. Божхона кодексидан баъзи ҳужжатлар чиқариб ташланади, лицензиялар эса бирлаштирилади.

Шунингдек, жарималарнинг 50% қисмини 15 кун ичида, 70% қисмини эса 30 кун ичида тўланганда, қолган суммадан озод қилиш механизми жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍261
❗️ Самарқандда электр ва газ корхоналарининг 7 нафар ходими қамоққа олинди

Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида Самарқанд вилоятида энергетика соҳасида содир этилаётган коррупцион ҳолатлар ҳамда тизимни “коррупциясиз соҳа”га айлантириш бўйича танқидий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш жараёнида таъминот корхоналарининг коррупциявий жиноятларни содир қилганликда айбланган 7 нафар ходимига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍54🤷133❤‍🔥3😱21