Segment.uz
70.5K subscribers
5.38K photos
1.29K videos
70 files
5.96K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Президент матбуот котиби:

Ижтимоий тармоқларда Президент Администрациясида штат бирликлари камида 50 фоизга, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлиши ҳақида расман тасдиқланмаган маълумотлар тарқатилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, барча даражалардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, шу жумладан Президент Администрациясидан тортиб қуйи ташкилотларгача бўлган барча идораларда штат бирликларини мақбуллаштириб бориш ишлари бу - доимий жараён ҳисобланади.

Бундан кўзланган асосий мақсад – бир-бирини такрорловчи функцияларни қисқартириш, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, барча идораларда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш.

Бу жараённинг ҳажми ва кўлами қай даражада бўлиши, мазкур йўналишда тегишли ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилганидан кейингина маълум бўлади.

Шу сабабли, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу мавзуга доир хабарларни тарқатишда фақат расмий манбаларга таянишни сўраймиз.

Telegram | Instagram | Facebook
👍41🤷3🔥2
“Яшил техникумлар”

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетига бириктириладиган “яшил техникумлар” фаолияти йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍17😢2
Президент фармони:

2025 йилдан бошлаб, “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши таълим дастурлари асосида таълим олиш учун стипендия танловига 20 тагача квота ажратиб борилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍261🤷1
Президент фармони:

2025 йил 1 июнга қадар “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати доирасида қуйидагиларни назарда тутувчи платформа ишга туширилади.

“Экофаол фуқаро” мақомини олган фуқаролар учун давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банкларда истеъмол кредитини олишда чегирма тақдим этилади.

“Экофаол фуқаро” мақомини олганда, ушбу оилага “яшил оила” мақоми ҳамда уларга ҳар йили очиқ танлов орқали 14 та электромобиль берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍352👨‍💻2🙉2🕊1🎄1
❗️Вилоятлар марказида айрим лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланади

2025 йил 1 майдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида қуйидаги йўналишларда янги лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланади:

асбест, цемент ишлаб чиқариш, шлам ва шлаклар;

тери-кўнчилик, паррандачилик фабрикалари;

самарадорлиги юқори бўлган чанг-газ тозалаш иншоотлари билан жиҳозланмаган ҳар қандай турдаги кўмир ёқиш;

қора ва рангли металлургия заводлари, таркибида заҳарли аралашмалар бўлган ойна, заҳарли кимёвий моддалар билан ишлаш;

хавфлилик даражасининг I ва II синфига мансуб чиқиндиларни
қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари.

Telegram | Instagram | Facebook
👍34👀3🎄1
❗️АИ–80 ёқилғисидан воз кечилади

Президент фармонига кўра, 2025 йил якунига қадар аҳолини сифатли, экологик тоза ва арзон ёқилғи билан таъминлаган ҳолда АИ – 80 русумли автомобиль ёқилғисидан фойдаланиш ва сотиш чекланади.

Telegram | Instagram | Facebook
😱40👍14👏13🤷6😢5🤓5🎅1🎄1
Президент фармони:

2025 йил 1 июлдан бошлаб кўп қаватли уйлар массивларидаги тупроқ ва яшил қопламали умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ўзбошимчалик билан бетонлаштирганлик, қурилма ва конструкцияларни ўрнатганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍30👏31🎄1
Президент фармони:

2026 йил 1 январдан бошлаб пишган ва хом ғишт ишлаб чиқаришда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2025 йил учун белгиланган ставкага нисбатан 2 бараварга оширилган ҳолда қўлланади ҳамда 2027 йилдан босқичма-босқич қўшимча равишда оширилади.

2027 йил 1 январдан бошлаб ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва тупроқнинг унумдор қатлами йўқолиб кетишининг олдини олиш мақсадида қишлоқ хўжалигига, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар, ўрмон ва сув фонди ерларида тупроқ карьерлари фаолияти тақиқланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍22😱21😢2🕊21❤‍🔥11
❗️Президент фармони:

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимларини лавозимларига тасдиқлашда ва лавозимдан озод этишда қуйидаги экологик кўрсаткичларни белгилаш бўйича экологик аудит ўтказилиб борилади:

ҳудуднинг яшиллик ва ўрмонлар билан қопланганлик даражаси ҳамда ўрмонлар ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдони;

ҳудуддаги дарахтлар сони;

шаҳарлар ва йирик саноат корхоналарининг яшил белбоғлар билан ўралганлик даражаси;

сув ҳавзалари ва дарё ўзанларидаги қум ва шағаллар ҳолати;

атмосферага ташламалар миқдори ва ҳаво ифлосланишининг даражаси;

атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб корхоналарнинг атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторинги станциялари, чанг-газ ва локал сув тозалаш ускуналарини ўрнатганлик ҳолати;

аҳолига чиқиндилар бўйича хизмат кўрсатишнинг қамрови, чиқинди йиғиш шохобчалари ва контейнерлари билан таъминланиш ҳолати ва хизмат кўрсатиш сифати даражаси.

Telegram | Instagram | Facebook
👍48🎄2
❗️Мигрантлар ҳам ипотека кредити олиши мумкин

Ҳозирда хорижга ишлашга кетганларга “Ўзбекистонда расмий даромади йўқ”, деган важ билан кредит ва субсидия берилмаяпти.

Мутасаддиларга хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган фуқароларимиз даромадини ҳисобга оладиган тизим яратиш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍39😱31
Эндиликда уй-жой қурилишида объектнинг 50 фоизи қурилганда, фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади. Ушбу тартиб нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси учун ҳам татбиқ этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍34
Маҳаллангиздаги қуйидаги “еттилик” ходимларидан қайси бири ўз иш фаолияти билан сизда ижобий таассурот қолдирмоқда?
Anonymous Poll
14%
Маҳалла раиси
17%
Ҳоким ёрдамчиси
24%
Ёшлар етакчиси
13%
Хотин-қизлар фаоли
11%
Профилактика инспектори
16%
Ижтимоий ходим
4%
Солиқ инспектори
🤷336👍58😢27😱26❤‍🔥15🤷‍♀13🕊653🎉2
1 мартдан 6 ой давомида сотилмаган 10 минг квадратгача бўлган давлат объектлари тадбиркорларга 10 йилга тўғридан-тўғри ижарага берилади.

4 йил давомида ижара вақтида тўланса, бу жой тадбиркорга хусусийлаштириб берилади.

Ёшларни IT ва чет тилига ўқитиб, халқаро тан олинган сертификат берадиган тадбиркорлар биринчи йил ижара тўламаслиги белгиланди.

Бунинг ҳисобига бу йил ҳар бир вилоятда 5 тадан давлат объектини тадбиркорларга ижарага бериб, камида 100 минг ёшларни IT ва чет тилига ўқитиш зарурлиги таъкидланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍341
❗️Президент Фармони билан:

2025 йил 1 мартдан бошлаб
ёлғиз она (ота)га бир нафар фарзанди учун бола(лар) 3 ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун БҲМнинг 1 ярим бараваригача (562 минг 500 сўмгача) миқдорда моддий ёрдам берилади.

Бунда моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍49🔥2😱1
❗️Президент Фармонига кўра:

2025 йил 1 апрелдан
ОТМларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларига ҳам “IT-visa” берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍421
❗️Сертификатга эга ўзбек тили (давлат тили) ўқитувчиларига ҳам 50 фоиз устама берилади

Президент фармонига кўра, 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍661
❗️Ҳоким бир вақтнинг ўзида вакиллик ҳокимиятига бошчилик қилмайди

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонундан вилоят, туман, шаҳар ҳокими бир вақтнинг ўзида тегишли ҳудуддаги вакиллик ҳокимиятига бошчилик қилиши ҳақидаги норма чиқариб ташланди.

Халқ депутатлари Кенгашларига депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши, у ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга ошириши белгиланмоқда, уни ваколатлари муддати тугагунига қадар лавозимидан озод қилиш тартиби назарда тутилмоқда.

2026 йил 1 январгача туман, шаҳар давлат ҳокимиятининг вакиллик ва ижро этувчи органларига нисбатан қуйидаги норма амалда бўлади:

Вилоят, туман, шаҳар ҳокими вилоят, туман ва шаҳарнинг олий мансабдор шахси бўлиб, айни бир вақтда тегишли ҳудуддаги вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради. Вилоят ҳокими, Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордирлар. Туман, шаҳар ҳокими юқори турувчи ҳоким ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордир.


Шунингдек, ҳокимларга тегишли халқ депутатлари Кенгашлари сессиясига масалалар киритиш, зарурат бўлганда Кенгаш сессияси чақирилишини талаб қилиш ва тегишли халқ депутатлари Кенгашининг қонунчиликка зид бўлган қарорларини бекор қилиш учун Сенатга ёки судга мурожаат қилиш каби қатор янги ваколатлар берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍4711😱1🕊1
Президент қарори билан божхона хизмати полковниги Насиров Ғайрат Фархадович Божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Ғ.Насиров “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келаётганди.

Шу кунга қадар Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келган Илхом Мухторов эса божхона органларидаги бошқа тузилмаларда ўз хизматини давом эттиради.

Telegram | Instagram | Facebook
👍333😱3
❗️Камбағал оилалар реестрига киритилган айрим оилаларга субсидия ажратилади

Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 апрелдан
“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали, 2025 йил 1 сентябрдан эса “Аёллар дафтари” жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига кам таъминланган оилалар учун назарда тутилган нафақалар тўланади.

2025 йил 1 майдан “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилади.

2025 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам ўрнига ушбу ҳудудларда яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойида артезиан қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик сув фильтрларини харид қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби жорий этилади.

Бунда субсидия харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.

2025 йил 1 майдан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга БҲМнинг 6 баравари миқдоридаги бир марталик нафақа пули “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланади.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармалари ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍401
❗️Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 апрелдан
Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар учун “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги янги инструментлари жорий этилади:

▪️ камида 3 нафар хотин-қизлар, ёшлар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифаларининг бандлиги ҳамда ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун тегишинча “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисобидан БҲМнинг 60 бараваригача грантлар ажратиш;

▪️“Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан:

ногиронлиги бўлган ёшларга параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўл ҳақи харажатларини ҳар ойда БҲМнинг 1 бараваригача миқдорда қоплаб бериш;

6 ой давомида мунтазам равишда спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун қиймати БҲМининг 10 бараваридан ошмайдиган махсус спорт форма, инвентарь, мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш;

ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали БҲМнинг 150 бараваригача бўлган миқдорда ёрдам кўрсатиш.

Telegram | Instagram | Facebook
👍43😱211