Segment.uz
68K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.79K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент топшириғи асосида Тошкент вилоятининг Бўка тумани “Жўраобод” маҳалласида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари бошланди.

Мақсад — қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, ижтимоий соҳа объектлари фаолиятини самарали ташкил этиш, маҳалладаги ишсизлик ва камбағалликни қисқартиришдан иборат.

Шунингдек, МФЙ учун замонавий хизмат биноси, 300 ўринли замонавий мактаб ва спорт зали, боғча биноси, тиббиёт пунктини қуриш, маҳалла йўлларини таъмирлаш, яроқсиз электр симёғочларни бетон устунларга, замонавий трансформаторлар ўрнатиш, ичимлик суви иншоотлари ва тармоқларини янгилаш каби ишлар амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍29❤‍🔥1😱1
❗️Пойтахт ҳокимлиги Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинишини маълум қилди

Маҳаллалар уюшмасининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Фурқат Маҳмудхўжаев юнусободликлар иссиқхоналарда турли нарсалар ёқилаётганидан азият чекаётганини айтиб, жамоатчиликни амалий ечим топилмагунча тўхтамасликка чақирди.

“Умуман, “бетонка” яқинидаги барча маҳаллалар ҳарорат тушиши билан шу муаммодан азият чекмоқда. Одамлар иссиқхоналарда турли нарсаларни ёқишяпти, экология бузиляпти. Энг муҳими, одамларнинг саломатлигига жуда негатив таъсир қиляпти”, деган у.


Пойтахт ҳокимлигига кўра, қаттиқ ёқилғи асосида иситиш учун ички ёнув тизимларидан фойдаланадиган барча объектлар реестрга киритилган.

“Экология бошқармаси, кадастр хизмати, ФВВ, ИИББ, Ўзгидромет, Солиқ қўмитаси ва ҳокимият ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган. Гуруҳ объектларга чиқиб, махсус ускуналар ёрдамида экологик меъёрларнинг бузилишини қайд этиб бормоқда.

Қаттиқ ёқилғи асосида иситиш учун ички ёнув тизимларидан фойдаланадиган барча объектлар алоҳида ҳисобга олинди ва реестрга киритилди. Иситиш мавсуми давомида уларда махсус гуруҳлар томонидан режадан ташқари текширувлар ўтказилади. Атмосферани ифлослантириши мумкин бўлган барча обектлар: иссиқхоналардан тортиб умумий овқатланиш корхоналаригача, шу жумладан очиқ оловда таом тайёрланадиган муассасалар ҳам назоратга олинди”, дейилади ҳокимлик баёнотида.

Telegram | Instagram | Facebook
👍23👏21
❗️«Маънавият экспертизаси» лойиҳаси медиа маҳсулотларга цензура қўймайди Маънавият ва маърифат маркази

Лойиҳа болалар тарбиясига салбий таъсир кўрсатиши ва ўсиб келаётган авлоднинг онгига зарар етказиши мумкин бўлган медиа маҳсулотлар тарқатилишини олдини олишга қаратилмоқда.

«Ушбу лойиҳа медиа контентларнинг ёшлар, айниқса, мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларга таъсиридан хавотирланган ота-оналар, зиёлилар, шунингдек, кенг жамоатчилик сўрови, талаб ва ташаббуслари асосида жорий қилинмоқда», — дейилади муносабатда.


«Маънавият экспертизаси» лойиҳаси медиа маҳсулотларга цензура қўймайди. Экспертларнинг фаолияти медиа контент ишлаб чиқувчилар, ижодий гуруҳлар ва бадиий кенгашлар учун тавсиявий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат бўлади», — дейилади хабарда.

Марказнинг қайд этишича, оммавий ахборот воситалари, журналистлар, ижодкорлар, блогерларнинг ижод эркинлигига дахл қилинмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍141😱1
“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қонун жорий йилнинг 6 декабридан бошлаб кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
👍10💯2👏1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси – COP29 доирасидаги Жаҳон етакчилари саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади.

Президент таъкидлаганидек, иқлим ўзгаришлари бугунги кунда асосий глобал таҳдидга айланиб, геосиёсий кескинликнинг кучайишига бевосита таъсир кўрсатмоқда.

Ш.Мирзиёев глобал иқлим ўзгариши оқибатларини биргаликда енгиб ўтиш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурди:

ривожланаётган мамлакатлар дуч келаётган иқлим хатарларини танқидий таҳлил ва молиявий баҳолаш учун етакчи давлатлар, кўп томонлама институтлар ва конвенцияларнинг техник ва молиявий кўмагини кенгайтириш мақсадида Иқлим туфайли йўқотиш ва зарарларни баҳолаш бўйича халқаро марказ таъсис этиш;

БМТ шафелигида Дарё экотизимларининг бутунлиги ва экологик хавфсизлигини таъминлаш соҳасида мажбуриятлар тўғрисидаги Декларацияни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистонда ўсимликларнинг иқлимга чидамлилигини ошириш учун Генетик ресурсларнинг минтақавий банки ҳамда денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган мамлакатлар учун БМТнинг инновацион агросаноат хабини ташкил этиш.

Telegram | Instagram | Facebook
👍77👏1😢1
💯39👍11😢8😱65👏4🔥21🤩1🕊1
❗️Президент қарорига кўра:

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍54🔥21
❗️Комплаенс-назорат тузилмаларининг ходимлари тўғридан-тўғри Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бўйсунувига ўтказилиши мумкин.

Бу ҳақда Аксилкоррупция агентлиги матбуот хизмати раҳбари маълум қилди.

Таъкидланишича, Агентлик томонидан давлат идоралари ва ташкилотларида коррупцияга қарши кураш самарадорлигини ошириш бўйича қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш бўйича қатор таклифлар ишлаб чиқилган.

Хусусан, ташкилотлардаги комплаенс-назорат тузилмаларининг мақоми ва масъулиятини ошириш мақсадида, ушбу тузилмалар ходимларини тўғридан-тўғри Аксилкоррупция агентлиги бўйсунувига ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг комплаенс-назорат бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍25🔥2😱2
ВМ 749 қарор Ипотека.pdf
2.8 MB
Вазирлар Маҳкамасининг “Ипотека кредитларини ажратиш механизмлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни тўлаб беришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этилади;

ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлаб бериладиган фуқароларни танлаб олиш мезонларини такомиллаштирилади;

тижорат банклари томонидан фуқароларга ажратилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш тартибини белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍283🤩3
Тадбиркорлик субъектларида таъсисчи бўлган 1,5 мингга яқин давлат хизматчиси аниқланди

Давлат органлари ва ташкилотларнинг 1 488 нафар бошқарув ходими 1 653 та тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тегишли ташкилотларга 33 та тақдимнома киритилди.

Маълумот учун, қонунчиликка кўра, вазирлик ва идоралар, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍36😱114💯3🔥21
Ипотека субсидияларини олиш учун аризаларни баҳолаш мезонлари ўзгарди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан аризаларни кўриб чиқиш энди subsidiya.idm.uz махсус платформасида амалга оширилади. Ягона портал (my.gov.uz) орқали мурожаат қилинганда аризалар автоматик равишда унга йўналтирилади, давлат хизматлари марказлари эса мурожаат қилингандан кейин бир соат ичида уларни тизимга киритиши керак.

Уларни баҳолашда ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи (эри)нинг даромадлари билан бир қаторда энди кафиллик қилувчиларнинг яқин қариндошлари даромадлари ҳам ҳисобга олинади. Баҳолаш учун 12 ойгача бўлган давр учун ўртача даромаддан фойдаланилади.

Аризаларни баҳолашда фойдаланиладиган ижтимоий мезонларнинг янги тизими тасдиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍38
Дилшод Султанов Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Равшан Раимов тайинланди. Бунгача у Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍37🤩5🔥3😱3
Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда

Президент "Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунни имзолади. Зўравонликнинг барча шакллари, жумладан жисмоний, жинсий, руҳий, ғамхўрлик қилмаслик, эксплуатация ва қўрқитиш (буллинг) тақиқланган ва қонун билан таъқиб қилинади.

Хусусан, зўравонликдан жабрланган шахс тегишли ваколатли органларга ёки судга мурожаат қилиши, махсус марказларда, шунингдек бепул телефон линияси орқали бепул ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Қонун билан биринчи марта зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордерини бериш механизми жорий этилмоқда. У ички ишлар органлари томонидан 30 кунгача муддатга берилади ва зўравонлик қурбонига ёки унинг қонуний вакилига топширилади.

Қонунда жабрланувчига етказилган моддий зарар ва маънавий зиённи қоплашни талаб қилиш ҳуқуқи акс эттирилган. Қонун 6 ойдан сўнг кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
👍37👏132
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида

Зиё Азамат Ҳамид ўғли – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори

Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна – Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори

Кўчимов Абдусаид Кўчимович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

Рафиқов Қудратилла Мирсагатович – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори

Сафоев Содиқ Солихович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари

Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори

Турдиев Содиқжон – Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси

Худайбергенов Турсинхан Айдарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинлансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев


Telegram | Instagram | Facebook
👍68😱43🕊3😍3🔥2
❗️Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси 2024 йил 18 ноябрь куни, Сенатнинг биринчи мажлиси эса 19 ноябрь куни Тошкент шаҳрида чақирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍354🕊2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Бугун Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганига 33 йил бўлди

Ижтимоий ролик Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Ижтимоий тадқиқотлар институти томонидан тайёрланган.


Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32👏63
18−24 ноябрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзбекистонда жорий ҳафта ҳаво ҳарорати меъёрдан юқори бўлиши кутилмоқда.


18-19 ноябрь кунлари айрим ҳудудларга бироз ёғингарчилик кутилади. Ҳафта ўртасидан ҳароратнинг сезиларли кўтарилиши, ҳатто жанубий вилоятларда 20−21 ноябрь кунлари ҳарорат +22…+24 даражагача етиши мумкин.

Ҳафта давомида ҳарорат режими тунда +0…+5 даража, ҳафта бошида шимол ва водийда -3 даража совуққача ўзгаради.

19−20 ноябрь кунлари жанубий вилоятлардан ташқари деярли барча ҳудудларда туман ҳодисалари кутилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍14