Segment.uz
67.4K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
ДХХ: Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 млн. АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун 40 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн. АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн. АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушланди.

Ҳозирда хизмат мавқеидан фойдаланиб, жуда кўп миқдорда пора олган ҳоким ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍77😱31👏74🤩43
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқидан:

“Яқин Шарқдаги низонинг ягона ечими – халқаро меъёрий ҳужжатлар ва резолюцияларга мувофиқ, 1967 йилдаги чегаралар асосида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини тузишдир”.

Telegram | Instagram | Facebook
👍113🕊73
❗️Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига эгалик ҳуқуқини бериш жараёнига старт берилди

Қонун шу йилнинг 8 ноябридан расман кучга киради. Қаерга мурожаат қилиш керак?

Қонунга мувофиқ ваколатли ташкилотлардан тузилган ишчи гуруҳлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида ҳар-бир ҳудудда хатлов ишлари амалга оширилиши белгиланган.

Ушбу режа-жадвал Кадастр агентлигининг kadastr.uz сайтида эълон қилинди. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида сайтга кириш билан дастлабки ойнада жадвал билан танишиш таклиф этилади.

Шунингдек, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш ахборот тизими — «EʼTIROF» ААТ дастури ишлаб чиқилди.

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook
👍529🕊1
Президент Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга Америка Қўшма Штатлари Президенти сайловида ғалаба қозонгани муносабати билан табрик йўллади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍97😢6🕊43👏1
Бугун ҳаво ҳарорати 3 даражагача совуқ бўлади

7 ноябрь куни ҳудудларда ҳаво харорати +5...+10 даража илиқ бўлади.

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Фақат куннинг биринчи ярмида Фарғона водийсида бироз ёмғир, Қорақалпоғистон Республикаси ва тоғларда ёмғир-қор ёғиши мумкин. Кундуз куни изғирин шамоллар эсиб туради.

Тоғ олди ва тоғли  ҳудудларда ҳарорат 3° совуқ, 2° илиқ бўлади.

Тошкентда ҳарорат 7-9° илиқ бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍15😱2💯21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда мослашувчан иш режими синовдан ўтказилди

Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб 6 ой давомида 29 та республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда уларнинг Сирдарё вилоятидаги 7 та ҳудудий бошқармаларида мослашувчан иш режими жорий этилди. Экспериментда ушбу тузилмаларда фаолият юритаётган 87 нафар хотин-қизлар иштирок этди.

Хўш, иш берувчилар ва мослашувчан иш режимида фаолият юритган хотин-қизлар ушбу эксперимент ҳақида қандай фикрда?

Лавҳада томоша қилинг.

Telegram | Instagram | Facebook
👍21👏43🔥1😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХнинг тезкор-қидирув тадбирларида халқаро террористик ташкилот тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳ фош этилди.

Улар шанбалик ошлари ўтказиш ниқоби остида йиғинлар ташкиллаштириб келишган.

Манба

Telegram | Instagram | Facebook
👍31😱4👏2😢2🎉1
⚡️⚡️⚡️МАРКАЗИЙ БАНККА ИШГА КИРМОҚЧИМИСИЗ?

Марказий банкдаги 16 вакант жойларга танлов бошланди.

Танлов жорий йил 12 ноябрда якунланади.

Қаерда ва қандай бўш иш ўринлари мавжудлиги ҳақида 👉мана бу ерда👈 танишинг.

👉 @bankirkundaligi 👈
👍1732👏1😱1
“Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилди.

Бунда:

ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;

ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍56💯321🥰1👏1
❗️Президент қарорига кўра:

2030 йилдан
Тошкент шаҳар ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларида жойлашган иситиш ва электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади.

2028 йилдан “Евро – 4” стандартидан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисидан фойдаланиш ва сотиш босқичма-босқич чекланади.

2024-2026 йилларда Тошкент вилоятининг жами 441 гектар, жумладан: 2024 йилда 129 гектар, 2025 йилда 148 гектар ҳамда 2026 йилда 164 гектар майдонда “яшил белбоғ” ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍873👏2💯1
❗️2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Спорт фаолияти: ўқ отиш ва стенддан ўқ отиш” бакалавриат таълим йўналиши очилади — Президент қарори

Telegram | Instagram | Facebook
👍103👏4😱3❤‍🔥2😢2🔥1
Ўзбекистонда фуқаролар сақлаши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан фуқаролар сақлаши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди. Рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонлар Экология вазирлигининг рухсатномалари асосида белгиланган тартибда юридик шахслар томонидан ташкил этилган ҳайвонот боғларида ва (ёки) питомникларда сақланиши мумкин.

❗️ Шунингдек, давлат ва кўчма циркларда (шапито) ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва улардан цирк томошалари учун фойдаланиш тақиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍23👏42😢1💯1
Мактабларда сабоқлар сифатини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар таклиф этилмоқда

Хусусан, мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳорати баҳоланиб, малака ошириш тизими йўлга қўйилади. Бу йўналиш ўқитувчиларга тоифа беришнинг янги тартиби ишлаб чиқилади.

Мактабларда “Иқтидор” ҳаваскорлар бадиий жамоалари ташкил этилади. Олий таълим муассасаларининг мусиқа ва санъат йўналиши битирувчиларига мактабларда ишлашга рухсат берилади.

Жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими йўлга қўйилади.

Келгуси ўқув йилидан бошлаб, босқичма-босқич мактаб спорт клублари ташкил этилади. Бу йўналишда ҳам ўқитувчиларга тоифа беришнинг янги тартиби, мактабларнинг спорт бўйича рейтинг тизими ишлаб чиқилади.

❗️ Энди чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади. Энди бу вазифага Қуролли Кучлар захирасидаги ҳарбийлар ишга қабул қилинади.

Ҳар бир туман ва шаҳарда биттадан мактаб негизида “Жасорат мактаби” фаолияти йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍555😢2🕊2
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича ўтказилган йиғилишдан:

Келгуси йилда канал ва ариқларни бетонлашга 800 млрд сўм ажратилади.

Ҳокимлар олдига фермер ва кластерлар билан биргаликда 1 апрелгача 15 минг километр ички ариқларни бетон қопламага ўтказиш вазифаси қўйилди.

2025 йил сув хўжалигида “Насослар самарадорлигини ошириш йили” бўлади.

Қорақалпоғистонда мавжуд лазерли текисланган ернинг ҳар гектарига 1 миллион сўмдан субсидия бериш тизими энди Хоразмда ҳам жорий этилади.

Келгуси йилда сув тежовчи технологиялар учун 700 миллиард сўм субсидия, 2,5 триллион сўм кредит ажратилиши белгиланди.

Мутасаддиларга 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлаш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍53🔥2🕊1
❗️ Кадастр агентлиги директорининг мурожаати

Бугун 8 ноябрдан миллионлаб юртдошларимиз кутган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун кучга киради.

Узоқ йиллар давомида ўзи яшаб келаётган уйини расмийлаштириб олишни ният қилиб юрган ҳалол инсонлар кўп аммо, вазиятдан фойдаланиб, ноқонуний йўллар билан даромад қилишни режа қилиб юрган «уддабуронлар» ҳам йўқ эмас.

Сизларни бундай нопок кимсаларнинг ҳар қандай сўзлари ва ваъдаларига ишонмасликка чақираман!

Биринчидан, маҳаллалар аниқ тасдиқланган режа-график асосида хатловдан ўтказилади. Бири қолиб иккинчисига ўтилмайди, яъни халқ тили билан айтганда “тезлаштириб беришнинг имкони йўқ!”.

Иккинчидан, хатловдан кейин «ЭЪТИРОФ» дастурига киритилган ҳар бир ҳолат бўйича 15 дан ортиқ вазирлик ва идоралар хулосаларини беради ҳамда космик суратлар ёрдамида таҳлил қилинади. Халқ тили билан айтганда “иложини қилиб ўтказиб бўлмайди!”.

Учинчидан, хатлов жараёнида қонун билан аниқ белгилаб берилган 8 та тоифага кирувчи ҳолатлар ўрганилади. Ҳозирда эгаллаб олиб, қурилиш қилиб қонунийлаштириб олишни режа қилаётганлар жавобгарликка тортилади ва бу ишлар ҳам ахборот тизимлари орқали назорат қилинади. Халқ тили билан айтганда “таниш-билиш ўтмайди!”.

Ҳурматли юртдошлар, ҳар қандай ҳолатда ҳам фирибгарлик, таъмагирлик ёки коррупция ҳолатларига дуч келсангиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг.

Мазкур Қонуннинг адолатли ва самарали ижро этилиши барчамизга бирдек боғлиқ эканлигини ёддан чиқармайлик.

Telegram | Instagram | Facebook
👍77👏84😱2
Президент фармони билан бир гуруҳ тиббиёт ходимлари мукофотланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍85👏64