Segment.uz
61.4K subscribers
5.08K photos
1.17K videos
52 files
5.01K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Келажак_лидерлари #Ёшлар_сиёсати_амалда

“Келажак лидерлари” клуби аъзолари Самарқанднинг “олтин захираси” бўлади

🔷 Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Келажак лидерлари” мавзусидаги очиқ мулоқот ташкил этилди. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, “Лидерлар китоби” муаллифи Отабек Хасанов ёшлар билан мулоқот қилди.

❇️ Спикер лидер ким ва у қандай шаклланиши, бугунги ёш лидерлар олдига қўйилаётган вазифалар масалаларида тушунча берди.

🔰 Ёшларнинг таклифлари асосида биринчилардан бўлиб Самарқандда “Келажак лидерлари” клуби очиладиган бўлди.

— Ушбу клуб замонавий кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлдириш, билимли ёшларни стратегик соҳаларга жалб этиш масалаларига кўмаклашади, — деди спикер. — Клуб аъзолари келгусидаги Самарқанднинг кадрлар сиёсатида “олтин захираси” бўлади.

Мулоқот баҳс-мунозаларга бой тарзда ўтди.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Audio
#Мақом_вақти

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Соқиномаи савти ушшоқ”

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

Бир даста таёқни бирга боғласангиз, кимса синдиролмас. Агарда ажратсангиз, бир-бирин ҳар ким синдирар.

Маҳмудхўжа Беҳбудий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Боғча ёшидаги 2,7 млн боланинг 60,9 фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинди

🔷 Бугунги кунда республикамизда 18 254 та муассаса мавжуд. Шундан 6 197 таси – давлат ташкилоти, 10 244 таси оилавий шаклдаги боғча, яна 788 таси – ДХШ асосида фаолият юритса, қолган 1 025 таси – хусусий ҳисобланади.

Жами 2,7 млн боғча ёшидаги боладан – 1 699 566 нафари (60,9%) мактабгача таълим билан қамраб олинган. Улар билан 116 996 нaфaр педагог шуғулланади.

❇️ Маълумот учун, Президент парламентга Мурожаатномасида 2021 йилда боғча қамровини 65 фоизга, 2023 йилда эса 75 фоизга етказиш лозимлигини қайд этган эди.
Қўшимча 2 мингта нодавлат боғча ташкил этишга бюджетдан 600 млрд сўм субсидия берилиши айтилганди.

Қолаверса, ЮНИСEФ ва Жаҳон банки ҳамкорлигида имконияти чекланган болалар учун мактабгача таълимни уйда бериш модели ҳам йўлга қўйилиши ҳам маълум қилинган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Ўқитувчи
Давомийлиги: 02:38 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
«Армия ва халқ – бир тану бир жондир»

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash #Milliy_armiyam #Mening_faxrim #Vatan_himoyasi_muqaddas_burch

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Бугун_14январь #Ватан_ҳимояси_муқаддас_бурч

🇺🇿 Биз баҳодир ва довюрак ҳарбийларимиз билан – ўзининг муқаддас қасамёдига содиқ қолиб, хизмат бурчини ерда ҳам, кўкда ҳам шараф ила адо этаётган юртимизнинг забардаст ўғлонлари билан ҳақли равишда фахрланамиз.

🔷 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табригидан.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Кун_ҳикмати

🔷Неча оқсоқ одамларни кўрдимки, илм-фазилат бобида юқори поғоналарга кўтарилганлар. Қанчадан қанча соғлом оёқлиларни кўрдимки, яхшилик йўлида бир қадам ҳам босмаганлар.

Маҳмуд Замахшарий
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз Ватан ҳимоячилари!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#14январь #Ватан_ҳимояси_муқаддас_бурч

Ватанимга хизмат қиламан!

✍️ Зикрилла Неъмат сўзи
🎶Ҳабибулла Раҳимов мусиқаси,
Суҳробжон Ҳамдамов ижро этади
.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Бугун_14январь #Ватан_ҳимояси_муқаддас_бурч

🇺🇿 Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилаётган қўрқмас ва ҳақиқий ватанпарвар аскар ва офицерларнинг ота-оналарига, шунингдек, ҳарбий ҳаётнинг бутун қувонч ва ташвишларини турмуш ўртоқлари билан баҳам кўриб келаётган меҳрибон ва сабр тоқатли РАФИҚАЛАРИГА улкан миннатдорлик билдираман.

🔷 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табригидан.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Ислоҳот

🇺🇿 Нурафшонда ҳарбий ва махсус техника ишлаб чиқарилади

🔷Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида 12 гектар майдонда ҳарбий ва махсус техника ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа Президент Шавкат Мирзиёевга тақдимот қилинди.

☝️ Ушбу лойиҳа Ўзбекистон миллий банки кўмагида “Нурафшон-Махсус-Техника” компанияси томонидан амалга оширилади. Лойиҳа ўзининг 16 миллион доллар сармоясини ҳамда банкнинг 39 миллион доллар кредитини жалб қилади.

Биринчи босқичда 2021 йилдан бошлаб ҳарбий техника ишлаб чиқариш мақсад қилинган. Иккинчи босқичда эса махсус техникалар ишлаб чиқарилади.

Техникаларни маҳаллийлаштириш даражаси 50 фоизни ташкил этиши, йиллик талаб ҳажми 15 мингта техника, йиллик экспорт — 5 миллион доллар бўлиши, ўзини ўзи — 5 йилда қоплаши кутилмоқда.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Мақом_вақти

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Уффори савти наво”

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Парламентга_Мурожаатнома #Иқтибос #Мотивация

🔷 Янги Ўзбекистонни билимли ва бунёдкор ёшларимиз билан биргаликда барпо этамиз
.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Олий таълим тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

2021 йил 14 январдаги 6141-сонли Президент Фармонига асосан Абдуқодир Ҳамидович Тошқулов Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан:

Иномжон Уришевич Мажидов Ўзбекистон Миллий университети ректори (15-сон, 14.01.2021 й);

Ўктам Раҳимович Саломов Фарғона политехника институти ректори (14-сон, 14.01.2021 й);

Авазжон Раҳимович Мараҳимов Термиз давлат университети ректори (15-сон, 14.01.2021 й) лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz