Segment.uz
70.6K subscribers
5.39K photos
1.3K videos
71 files
6.01K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев:

Шаҳарсозлик ва йўл ҳаракатига масъул барча бўғиндаги раҳбарлар "Шаҳар – пиёдалар учун” деган шиорни ўзининг асосий тамойили қилиб олиши шарт. Жамоат транспортига ҳар томонлама устунлик берилиши, автомобиллар эса ҳашаматга айланиши керак.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент янги уй-жойларнинг таннархига тўхталиб ўтди. Қурувчилар учун молиявий ресурс етишмаслиги, бори ҳам қимматлиги кўрсатиб ўтилди.

Ресурс йўқлиги учун қурувчилар аҳоли маблағларини пойдевор қуйиш босқичида жалб қилиб, улушдор сифатида расмийлаштираётгани, айрим нопок қурувчилар ҳисобига одамлар ҳимоясиз қолаётгани кўрсатиб ўтилди.

❗️Ҳозирги амалиётга мувофиқ, кадастр ҳужжати йўқ уйга ипотека кредити бериш мумкин эмас.

Шулардан келиб чиқиб, мутасаддиларга илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил қилиш топширилди.

Уй-жой қурилишига аҳоли улушдор бўлиб киришини ҳуқуқий тартибга солиш ва қурилиш корхоналарига айланма маблағни кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Жорий йилда 80 минг хонадонли 1 минг 800 та уй-жой қуриш ва “Янги Ўзбекистон” массивларини 38 тадан 45 тага етказиш мақсад қилиб олинди.

Telegram | Instagram | Facebook
Пойтахтдаги дренаж тизими ёғингарчилик даврида аҳоли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат шаҳар ҳокимлиги олдига дренаж тизимидаги энг муаммоли нуқталарда қурилиш ишларини якунлаш ҳамда 1 сентябрга қадар пойтахт дренаж тизими мастер-режасини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️1 апрелдан бошлаб ҳар бир ҳудуднинг ҳаво, сув ва атроф муҳитни ифлосланиш даражасига қараб тузиладиган рейтинг жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент томонидан масъулларга Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоят марказлари ҳамда саноатлашган 20 та туманда автоматик ҳаво мониторинги станцияларини ўрнатишни бошлаш вазифаси топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Оҳангарондаги 23 гектар ва Янгийўлдаги 37 гектарда жойлашган собиқ чиқинди полигонлари ҳудудида “яшил боғлар” ташкил қилиш бошланади.

Сувга зарарли ташланмаларни оқизаётган ва ўзидан зарарли чиқиндиларни кўп чиқараётган корхоналар билан ишлаш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Келгуси беш йил давомида Тошкент шаҳри ва унга туташ Тошкент вилояти туманларини тўлиқ яшиллик билан қоплашни назарда тутувчи камида 3 минг гектар “яшил белбоғ” ва 200 гектар “яшил боғлар” ташкил қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Пойтахтда оғир юк машиналари, 10 йилдан ошган автомобиллар ҳамда “Евро-4”дан паст ёнилғидан фойдаланишнинг экологияга таъсирини камайтириш бўйича аниқ механизмлар ишлаб чиқилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Пойтахт кўчаларига атмосфера ҳавосининг сифат кўрсаткичини доимий эълон қилиб борадиган табло ва мониторлар ўрнатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Бош вазир А.Ариповга 2025 йилдан Аи-80 маркали бензиндан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилиш бўйича топшириқ берилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистонда энг кўп одам қон айланиш тизими касалликларидан вафот этмоқда

Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги тақдим этган маълумотга кўра, 2023 йилда қайд этилган ўлим ҳолатларининг 61,1 фоизи — қон айланиш тизими касалликларидан, 10,8 фоизи — ўсимталардан, 5,5 фоизи — нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,8 фоизи — бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 4,1 фоизи — овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 1,3 фоизи — юқумли ва паразитар касалликлардан, 12,4 фоизи эса бошқа касалликлардан вафот этган.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинади, аҳолининг уй-жой қурилишига улушдор бўлиши ҳуқуқий тартибга солинади

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши ва давлат қурилишида Биринчи Президентимизнинг улкан хизматлари борлигини ҳурмат билан ёдга оламиз.


Фидойиларини эъзозлаган халқ ҳамиша ҳурматга сазовор. Хотира тадбири бунинг яна бир ифодаси бўлди. Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди. Биринчи Президентимизнинг Ўзбекистон манфаати йўлида қилган ишлари, инсоний фазилатлари ёдга олинди, — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон 2:1 Таиланд

Таиланд терма жамоаси билан учрашувда йигитларимиз ғалаба қозониб, Осиё кубогининг чорак финалига йўл олди.

Кейинги рақибимиз — Қатар терма жамоаси.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги президенти фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамаси учун www.uzbekistan2030.uz веб-сайтига жойлаштирилди.

Фармон лойиҳасига кўра,
2024 йил 1 мартдан бошлаб:

ҳудудларда чанг бўрони содир бўлаётганда ва ҳаво таркибида майда дисперс заррачалари белгиланган нормадан юқори бўлгани аниқланганда аҳолини, айниқса юрак, қон-томир ва нафас йўллари касалликларига чалинган фуқароларни зарур профилактик чоралар тўғрисида доимий хабардор қилиш амалиётини йўлга қўйиш;

500 ва ундан ортиқ квадрат метрлик қурилиш майдонида, унга кириб-чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш бўйича мажбурий талаблар жорий этиш;

Тошкент шаҳрида юк ташиш учун мўлжалланган, рухсат этилган тўла вазни 10 тоннадан юқори бўлган N2, N3, О4 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракати тиғиз вақт оралиқларида тақиқлаш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, 2030 йилга қадар Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларида “ЕВРО – 5” ва ундан юқори стандартларига мувофиқ бўлмаган автомашиналар эксплуатацияси босқичма-босқич чеклаш назарда тутилмоқда.

Лойиҳалар жорий йилнинг 9 февраль кунига қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Фармон лойиҳасига кўра:

2024 йил 1 апрелдан
бошлаб “Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳалар ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилиш тартиби жорий этилади;

2024 йил 1 августга қадар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ташаббусли бюджет бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларидан маълумотлар олиш, маблағларни ўз вақтида ва тўлиқ ажратилишини талаб қилиш ҳамда лойиҳалар амалга оширилишини жамоатчилик томонидан мониторинг қилиш имконияти яратилади;

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 1 тадан туманида (шаҳар) синов тариқасида “Менинг мактабим” лойиҳаси йўлга қўйилади ҳамда бунинг доирасида мактабларга БҲМнинг 150 баробарида маблағ ажратилиб, 5 – 11-синф ўқувчилари танловига кўра, электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаблар учун зарур товарларга сарфланади;

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook