Segment.uz
60.6K subscribers
5.04K photos
1.16K videos
51 files
4.94K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
Audio
#Мақом_вақти

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Абдураҳмонбеги”

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

☝️ Ҳаёт йўлида биринчи масала — мактаб масаласидир.

Aбдурауф Фитрат

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Тежамкор миллионер
Давомийлиги: 01:26 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Ёшлар келажаги билан боғлиқ ҳар қандай вазифа бирламчи аҳамиятга эга

🇺🇿 2021 йилнинг "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш"
деб эълон қилинишининг замирида ҳам келажагимиз эгаларига бўлган эътиборнинг яна бир ифодасини кўриш мумкин.

🔷 Уларнинг мақсад ва режаларига муносиб шароит яратиш ва касбга йўналтириш, бандлигини таъминлаш ва ғояларини рағбатлантириш, муаммоларини бартараф етиш, юзасидан республика ишчи гуруҳи жойларга чиқиб, ёшлар билан учрашувлар ўтказмоқда. Шундай мулоқотлар Самарқанд ва Навоийда бўлиб ўтди.

☝️ Очиқ мулоқотлар ҳақида лавҳада батафсил маълумот берилган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди.

Давлат раҳбари замонавий қурол ва ҳарбий техника намуналари билан танишди.

Шундан сўнг Академияда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони раислигида Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятининг 2020 йил якунлари ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Kун_ҳикмати

Сиз илмга бор-йўғингизни бермагунингизча, у сизга бирор нарса бермайди.

Имом Ғаззолий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Хотин-қизлар масалалари бўйича агентлик тузиш таклиф этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган йиғилишда хотин-қизлар масалалари бўйича агентлик ташкил этиш таклиф этилди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

🔷 Бундан ташқари барча даражадаги давлат ва жамоат ташкилотларида салоҳиятли, билимли, малакали аёлларни раҳбарлик вазифасига тайинлаш бўйича квоталаш тартибини киритиш таклифи ҳам таъкидлаб ўтилди.

☝️ Эслатиб ўтамиз, 29 декабрда Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида Республика жамоат хотин-қизлар Кенгашини тузиш ташаббуси билан чиққан эди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Келажак_лидерлари #Ёшлар_сиёсати_амалда

“Келажак лидерлари” клуби аъзолари Самарқанднинг “олтин захираси” бўлади

🔷 Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Келажак лидерлари” мавзусидаги очиқ мулоқот ташкил этилди. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, “Лидерлар китоби” муаллифи Отабек Хасанов ёшлар билан мулоқот қилди.

❇️ Спикер лидер ким ва у қандай шаклланиши, бугунги ёш лидерлар олдига қўйилаётган вазифалар масалаларида тушунча берди.

🔰 Ёшларнинг таклифлари асосида биринчилардан бўлиб Самарқандда “Келажак лидерлари” клуби очиладиган бўлди.

— Ушбу клуб замонавий кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлдириш, билимли ёшларни стратегик соҳаларга жалб этиш масалаларига кўмаклашади, — деди спикер. — Клуб аъзолари келгусидаги Самарқанднинг кадрлар сиёсатида “олтин захираси” бўлади.

Мулоқот баҳс-мунозаларга бой тарзда ўтди.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Audio
#Мақом_вақти

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Соқиномаи савти ушшоқ”

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

Бир даста таёқни бирга боғласангиз, кимса синдиролмас. Агарда ажратсангиз, бир-бирин ҳар ким синдирар.

Маҳмудхўжа Беҳбудий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Боғча ёшидаги 2,7 млн боланинг 60,9 фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинди

🔷 Бугунги кунда республикамизда 18 254 та муассаса мавжуд. Шундан 6 197 таси – давлат ташкилоти, 10 244 таси оилавий шаклдаги боғча, яна 788 таси – ДХШ асосида фаолият юритса, қолган 1 025 таси – хусусий ҳисобланади.

Жами 2,7 млн боғча ёшидаги боладан – 1 699 566 нафари (60,9%) мактабгача таълим билан қамраб олинган. Улар билан 116 996 нaфaр педагог шуғулланади.

❇️ Маълумот учун, Президент парламентга Мурожаатномасида 2021 йилда боғча қамровини 65 фоизга, 2023 йилда эса 75 фоизга етказиш лозимлигини қайд этган эди.
Қўшимча 2 мингта нодавлат боғча ташкил этишга бюджетдан 600 млрд сўм субсидия берилиши айтилганди.

Қолаверса, ЮНИСEФ ва Жаҳон банки ҳамкорлигида имконияти чекланган болалар учун мактабгача таълимни уйда бериш модели ҳам йўлга қўйилиши ҳам маълум қилинган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz