Segment.uz
66.7K subscribers
5.29K photos
1.26K videos
65 files
5.71K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Собиқ ҳокимлар айбдор деб топилди

Пардаев Рустам Убодуллаевич ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 8,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Маълумот учун, Рустам Пардаев 2020 йил ноябрь ойидан 2022 йил январь ойига қадар Денов тумани ҳокими лавозимида, 2022 йилнинг 1 февраль кунидан 2023 йилнинг январь ойига қадар Қизириқ тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Худойберганов Бахтиёр Хаитович ЖКнинг 229/4-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари, 167-моддаси 2-қисми “а, в, г” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а” банди, 184/1-моддаси 2-қисмидаги жиноятни қасддан содир этганликда айбдор деб топилиб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Маълумот учун, Бахтиёр Худойберганов 2019 йил 20 сентябрь кунидан 2022 йил 25 январь кунига қадар Шўрчи тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍554👏3😱3🤩1
1 январдан нималар ўзгаради?

Аллергик беморларга бепул дори берилади;

Пенсияга чиқишда қулайлик яратилади;

Давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилади;

Мактаб директорлари учун сертификация жорий қилинади;

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш тақиқланади;

ДХМларида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатишга ихтисослашган «Ижтимоий хизмат дарчалари» фаолияти тўлиқ ташкил этилишини таъминланади;

Трамвай ҳамда троллейбусда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади;

Аҳоли пунктларида барча янги қурилаётган икки ва ундан ортиқ полосали автомобил йўлларида пиёдалар ўтиш йўлакларини светофорлар билан тўлиқ жиҳозлаш мажбурий этиб белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍814❤‍🔥2😱21🔥1🕊1
Зомин. Жиззах. Фусункор табиат.

Фото: Эрнест Куртвелиев

Telegram | Instagram | Facebook
187👍60😱4❤‍🔥3👏21
Байрам арафасида метродан фойдаланиш бепул бўлади

31 декабрь куни Тошкент метросининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида барча йўловчиларга бепул хизмат кўрсатилади. Бу ҳукумат ташаббуси билан амалга оширилади — Тошкент метрополитени

Telegram | Instagram | Facebook
👍63🎉7🔥2
Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар қуйидаги кунларда кетма-кет 4 кун дам олишади:

30 декабрь — шанба;
31 декабрь — якшанба;
1 январь — душанба;
2 январь — сешанба.

Бунда:

30 декабрь — шанба (Президентнинг ўтган йилги фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);

31 декабрь — якшанба (умумий дам олиш куни);

1 январь — душанба (Янги йил байрами);

2 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 6 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни).

29 декабрь (жума) ва 3 январь (чоршанба) кунлари иш куни бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍49👏3🤩3🕊32❤‍🔥2🎉2🔥1
Деярли бир вақтда иш бошлаган маҳалладаги учликдан қайси бирининг 2023 йилдаги фаолиятини ижобий баҳолайсиз?
Anonymous Poll
25%
Ҳоким ёрдамчиси
42%
Ёшлар етакчиси
33%
Хотин-қизлар фаоли
👍379😢125😱54🤩20❤‍🔥12👏10💯109🎉6🕊6
❗️Ота-оналарнинг ҳар қандай ёшдаги фарзандлари контракти учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинади

Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Солиқ кодексига солиқ ҳисоботларини 3 йил бут сақлашга оид ўзгартириш киритилди (илгари 5 йил эди).

Камерал солиқ текширувида қуйидаги солиқ назорати тадбирларини ўтказиш тақиқланди (қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш (қайтариш) мақсадида ўтказиладиган камерал солиқ текшируви мустасно):

▫️солиқ тўловчи ҳудудига кириш;
▫️солиқ тўловчи ҳудуди ва биноларини кўздан кечириш;
▫️солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;
▫️солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.

Эндиликда солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун 3 йил ичида жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши керак, 3 йилдан кейин шахс ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас (илгари 5 йил эди).

Ота-оналар ҳар қандай ёшдаги фарзандларининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиши учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинади.

Илгари фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тўланган пуллардан даромад солиғи олинмаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍174😍211
Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг 2023 йил давомидаги фаолиятини 5 баллик тизимда баҳоланг.
Anonymous Poll
24%
1 балл
5%
2 балл
7%
3 балл
4%
4 балл
60%
5 балл
👍66😱42😢16🔥6👏4😍3
Маҳаллангизда тадбиркорликни ривожлантиришга масъул бўлган ҳоким ёрдамчисининг 2023 йил давомидаги фаолиятини 5 баллик тизимда баҳоланг.
Anonymous Poll
32%
1 балл
7%
2 балл
7%
3 балл
5%
4 балл
48%
5 балл
👍69😱26😢17👏4🕊4❤‍🔥2
Маҳаллалардаги ёшлар етакчисининг 2023 йилдаги фаолиятини 5 баллик тизимда баҳоланг.
Anonymous Poll
25%
1 балл
5%
2 балл
6%
3 балл
5%
4 балл
58%
5 балл
👍118😢31😱17❤‍🔥9💯6👏3🤩3😍2🎉1
1 январдан нималар ўзгаради?

Аллергик беморларга бепул дори берилади;

Пенсияга чиқишда қулайлик яратилади;

Давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилади;

Мактаб директорлари учун сертификация жорий қилинади;

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш тақиқланади;

ДХМларида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатишга ихтисослашган «Ижтимоий хизмат дарчалари» фаолияти тўлиқ ташкил этилишини таъминланади;

Трамвай ҳамда троллейбусда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади;

Аҳоли пунктларида барча янги қурилаётган икки ва ундан ортиқ полосали автомобил йўлларида пиёдалар ўтиш йўлакларини светофорлар билан тўлиқ жиҳозлаш мажбурий этиб белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍86😱4🕊4🔥3👏32🥰2😍21💯1
❗️Президент Шавкат Мирзиёев 2024 йилни “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍18010🕊5❤‍🔥3😍3💯32😱2🔥1
❗️Тошкент экология бошқармаси бошлиғи ишдан четлатилиб, бошқарманинг ваколатлари чекланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида бир дона эман дарахтига қурувчилар томонидан шикаст етказилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Тошкент шаҳар экология бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганида “Max Processing” МЧЖ мансабдор шахслари томонидан 1 дона эман дарахти тегишли агротехник талабларга амал қилинмасдан Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманига кўчириб ўтқазилгани аниқланди. Айни дамда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан “Max Processing” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 198-моддаси 3-қисми ва 229-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 151-153-моддаларига кўра Тошкент шаҳар экология бошқармаси бошлиғининг фаолиятига хизмат текшируви тайинланди ва Ф.Д. 2023 йилнинг 30 декабридан 2024 йилнинг 1 февралига қадар ишдан четлаштирилди. 

Хизмат текшируви давомида Тошкент шаҳар экология бошқармасининг барча таркибий бўлинмалари раҳбарлари, ходимларининг фаолияти ҳамда 2021-2023 йиллар давомида бошқарма томонидан давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни кесишга берилган рухсатномаларнинг қонунийлиги ва асослари ўрганилади.

Пойтахтда мораторий талабларига тўлиқ риоя этилмаётганлиги, аҳоли томонидан дарахтларнинг кесилиши борасида кўплаб эътирозлар билдирилаётганлиги, қонунчиликка амал қилинмасдан дарахтларни кесишга ёки кўчиришга қайта-қайта рухсатнома берилаётганлиги сабабли Экология вазирлиги шу йилнинг 1 февралига қадар Тошкент шаҳар экология бошқармаси ваколатларини чеклашига тўғри келди. Хусусан, энди дарахтларни кесиш ёки кўчириб ўтқазишга рухсатнома бериш фақатгина вазирликнинг тегишли бошқармаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍69😢4😱1
Бир қатор мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятига чек қўйилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан кўрилган чоралар натижасида “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” ДУК бош директори Шерали Абдужаббаров, Миробод туман ҳокими Анвар Сайфутдинов, “Миллий антидопинг агентлиги” раҳбари Абдушукур Садиков, “Ахборотлаштириш Бош Маркази” УК раҳбари Дилшод Сариходжаев, Бўстон тумани ҳокими Санобар Носирова, “Миллий ПР-Маркази” ДУК директори Дилфуза Самандарова, Энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизовнинг тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик ва раҳбарлик фаолиятлари тугатилиши таъминланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍66😱29😢72❤‍🔥2🔥1
Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Таклифларга кўра, туман ирригация бўлимлари ва махсус хизматлар негизида “Сув етказиб бериш хизматлари” давлат муассасалари ташкил қилинади. Улар экскаватор ва бошқа техникалар билан таъминланади. Бу суғориш тармоқларига хизмат кўрсатиш ишларини 2 баробарга арзонлаштиради.

Шунингдек, барча суғориш тармоқларини хатловдан ўтказиш, эгалари бўйича бириктириш ҳамда ҳар бирининг ягона идентификацион рақамини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.

Маълумки, жорий йилдан далагача етказилган 1 куб метр сув учун солиқ 100 сўм этиб белгиланди. Кўпчиликнинг онгида ўрнашиб қолган “сув – текин” деган тушунчани ўзгартириш вақти келди.

❗️ Сув истеъмолчилари билан ҳисоб-китобни шу тамойил асосида йўлга қўйиш таклиф қилинмоқда. Жумладан, 2025 йилдан бошлаб, далада сув ҳисоблагич ўрнатган ва тежамкор технологияларни қўллайдиган фермерлар учун солиқ коэффициенти камайтирилади. Аксинча ҳолатларда эса оширилади. Шу билан бирга, сув етказиб бериш учун тўловлар бекор қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍1262
❗️ Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш учун имтиёзли кредит линияси ташкил қилинмоқда. Хусусан, кредитлар 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга 14 фоизлик ставкада ажратилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги лойиҳалар учун эса 10 фоиз бўлади. Кредит олишда фермерлардан мол-мулк гарови талаб қилинмайди.

Шунингдек, кредитлар онлайн ажратилиши йўлга қўйилмоқда. Бу борада Агробанк томонидан “Suvkredit.uz” тизими ишлаб чиқилган. Яна бир муҳим томони, энди пудратчиларга сув тежовчи технологияларни фақат ишчи лойиҳа асосида қуриш, ўрнатилган тизимларга камида 2 йиллик кафолат бериш ва камида 5 йиллик сервис хизмати кўрсатиш каби қўшимча мажбуриятлар юклатилмоқда. Бу талабларни бажармайдиган пудратчилар тизимга киритилмайди.

Маълумки, бугунги кунда сув тежовчи тизим жорий қилинган ҳар бир гектар учун 8 миллион сўм миқдорида субсидия берилади. Шу пайтгача бу маблағнинг 50 фоизи технология ўрнатилган йилда, қолгани келгуси йили унинг ишлатилишига қараб тўланар эди. Энди бу борада ҳам қулайлик яратилиб, барча субсидия маблағларини ўша йилнинг ўзида тўлаб бериш белгиланмоқда.

Президент бу таклифларни маъқуллаб, сўнгги истеъмолчигача бўлган тизимни тўғри йўлга қўйиш, сувни тежаш ишларини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍361