Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳрида Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида иштирок этди.
Унда Ўзбекистон бўйича криминоген вазият мураккаб бўлган, “қизил” тоифага киритилган маҳаллалар энг кўп Тошкент шаҳри, Фарғона, Қашқадарё, Бухоро ва Наманган вилоятларига тўғри келгани кўрсатиб ўтилди.
Ўтган олти ойда маҳалладаги ўта оғир ва оғир жиноятлар Фарғона, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри, Бухоро, Андижон, Қашқадарё вилоятларида энг кўп содир этилган.
Фарғона шаҳрида ўғрилик, Наманган шаҳрида безорилик, Қўқон шаҳрида тан жароҳати, Самарқанд шаҳрида номусга тегиш ва товламачилик, Миробод туманида қотиллик кўп юз берган.
Telegram | Instagram | Facebook

👍109👏2
Шавкат Мирзиёев:
— Нима иш қилиш кераклигини билмаган айрим профилактика инспекторлари эса боғчаларга бориб, 3-4 ёшли болакайларга “оқ-қорани фарқлаш” бўйича маъруза ўқиш билан банд.
Тизимда стажи 3 йилгача бўлган, энди тажриба тўплаётган профилактика инспекторларини криминоген оғир маҳаллага қўйиш амалиёти ҳалигача давом этмоқда.
Аксинча, “яхши” маҳаллаларда эса кўп йиллик тажрибаси бор ходимлар хизмат қилмоқда.

👍47💯6❤1😱1
⚡️ Жиноятчиликни жиловлаш ва аҳоли билан ишлашда сусткашликка йўл қўйганлиги учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Раҳмоновга, маҳаллада профилактика инспекторлари ишини лозим даражада ташкил қилмагани учун, ички ишлар вазирининг ушбу соҳага масъул ўринбосари Б.Абдуллаевга ҳайфсан эълон қилинди ва уч ой синов муддати тайинланди.
Барча вилоят прокурорлари ва ИИБ бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари ўзига тегишли хулоса қилмаса, йил якуни билан барчаси лавозимидан озод этилиши қайд этилди.
Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашишда сусткашликка йўл қўйган:
➖ Сергели, Янгиҳаёт, Шайхонтоҳур, Ғиждувон, Когон, Тупроққалъа, Тахтакўпир, Томди, Яккабоғ, Олтинсой, Зафаробод, Боёвут, Гулистон, Мингбулоқ, Олтинкўл туманлари ички ишлар бошлиқлари;
➖ Андижон, Бандихон, Бувайда, Нарпай, Юнусобод туманлари прокурорлари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

👍24❤2👏2😢1
Ички ишлар вазирининг ўринбосари Н.Тўрахожаев лавозимидан озод қилинди
Президент маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш бўйича янгича иш тартибини белгилаб берди.
Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлигига:
➖ жиноят қилишга мойиллиги бор оғир аҳволдаги аҳоли билан “ижтимоий профилактика” тамойили асосида ишлаш бўйича “маҳалла бешлиги”нинг вазифаларини аниқ белгилаб бериш;
➖ ёш тоифаси, ижтимоий ва моддий аҳволидан келиб чиқиб, уларнинг ҳар бир гуруҳи учун алоҳида методика ишлаб чиқиш топширилди.
Энди профилактика инспектори ҳудудида жиноят қилишга мойиллиги бор шахсларни аниқлайди, “маҳалладаги бешлик” уларнинг муаммоларини ҳал қилади.
❗️ Тизимда рақамлаштириш аҳволи қониқарсизлиги танқид қилинди. Ички ишлар вазирининг бу масалалар учун масъул ўринбосари зиммасига юклатилган бирорта вазифа охиригача етказилмагани кўрсатиб ўтилди ва шу муносабат билан вазир ўринбосари Н.Тўрахожаев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

👍29👏2
Ички ишлар ва Рақамли технологиялар вазирликлари олдига аҳолининг барча тезкор ва шошилинч хизматларга мурожаатларини оператив ҳал қилиш мақсадида ягона “112” тезкор рақами ва диспетчерлик тизимини ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Ушбу тизим 2024 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 1 июлга қадар водий вилоятларида, келаси йил якунига қадар эса барча туман ва шаҳарларда ишга туширилиши шарт.
Шу орқали навбатчилик қисмлари фаолияти ҳам тубдан қайта кўриб чиқилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Ушбу тизим 2024 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 1 июлга қадар водий вилоятларида, келаси йил якунига қадар эса барча туман ва шаҳарларда ишга туширилиши шарт.
Шу орқали навбатчилик қисмлари фаолияти ҳам тубдан қайта кўриб чиқилади.
Telegram | Instagram | Facebook
👍28
❗️Ёшлар билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун:
➖ Сирдарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосарлари Ш.Зайниддинов ва Я.Душанов;
➖ Сирдарё вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Telegram | Instagram | Facebook
➖ Сирдарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосарлари Ш.Зайниддинов ва Я.Душанов;
➖ Сирдарё вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Telegram | Instagram | Facebook
👍63👏6⚡2
Келгуси 7 йилда мамлакатимизнинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари жорий йилнинг 31 июлидан бошлаб regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.
«Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг мақсадлари ва самарадорлик кўрсаткичлари осон қабул қилиш ва тушуниш учун қулай шаклда ифодаланган бўлиб, унда 5 та йўналиш бўйича 100 та мақсад назарда тутилган.
Фуқаролар лойиҳаларнинг муҳокамасида фаол иштирок этиб, мамлакатимиз тараққиётига хизмат қиладиган таклифларни regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларига юборишлари мумкин.
Жамоатчилик муҳокамаси 2023 йил 9 августга қадар давом этади.

👍26😢4⚡1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ирригация тизимини модернизация қилмоқда – Euronews
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлашни яхшилаш мақсадида ҳудудий ирригация тизимини модернизация қилмоқда. Қорақалпоғистонда далаларни суғориш учун электр насосларга эҳтиёж қолмади, бундан буён сув тортиш кучи билан оқади.
Бўстон канали иккиламчи каналлар тармоғига уланган – уларнинг умумий узунлиги 800 км дан ортиқ. Уларнинг барчаси 3 та ҳудуд ва 100 минг га қишлоқ хўжалиги ерларини қамраб олган лойиҳа доирасида реконструкция қилинган.

👍15
❗️Мактаб ўқитувчиларига 50 ва 20 фоиз устама тўланадиган сертификатлар рўйхати эълон қилинди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023/2024 ўқув йилида устама тўланадиган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори тасдиқланди.
▪️ Жумладан, рўйхатга янгидан қўшилган ёки устама тўлаш баллари ўзгартирилган сертификатлар:
➖ GRE (Graduate Record Examinations) Quantitative Reasoning (бали ўзгартирилмоқда 155 баллга тенглаштирилган ўзгариш математика, физика, биология ва кимё фанларига ҳам тегишли);
➖ Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган тарих, география ҳамда бошланғич таълим (она тили ва адабиёт (Ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ёки математика фанидан);
➖ Teaching English as a Foreign Language (TEFL);
➖ Teaching English as a Second Language (TESL);
➖ SAT subject score ( янгидан қўшилмоқда математика, физика, биология ва кимё фанларига тегишли);
➖ A levels (А) ҳамда Astrum СCertified IT Educator (80) (информатика ва ахборот технологиялари фанидан).

👍20👏12❤3😱2❤🔥1
Мактабга қабул ёши қанчалик тўғри белгиланган? Ёш чегараси ўзгартириладими?
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев:
➖ «Бу масала [мактабга қабул ёши] вақтлими ёки кеч, бундай муҳокамалар доим бўлган. Олдинги қонунчиликни кўрадиган бўлсак, бола 6-7 ёшида мактабга чиқади дейилганди.
Ҳозирги ҳолатда ҳам бола ўқув йили сентябрь ойидан бўлса, 6 ёш-у 8 ойлигида, яъни деярли [6 ёш-у] 7,5 ойга етгунгача мактабга чиқиш имконияти мавжуд. Агар олдинги ҳолатга ўхшаб, қонунчиликда мавҳум норма қўйиладиган бўлса, қайсидир жиҳатдан жойлардаги талқинни ўзига мослаш ҳолатига олиб келади. Яъни 6-7 ёш деганда, 6 ёш-у 1 кун ҳам, 6 ёш-у 11 ой ҳам назарда тутилади.
Ҳаммамиз негадир 7 ёшли боланинг режасини ўйлаймиз-да. Эртага у бола 10-11 ёшда балоғатга етади, керак бўлса 15-16 ёшда яна организмида ўзгариш даври бўлади. У вақтли чиқиб қолиши натижасида, балки 7 ёшида билинмас, унинг дунёқараши, жисмоний ривожланиши ўзи билан ўқиётган тенгқурлари билан қанчалик мос бўлади?
Бу саволга мен ҳеч қанақасига жавоб беролмайман. Буни илмий асослаб кўриш керак. Амалдаги «Таълим тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши салкам 3 йил давомида яратилиб, муҳокамадан ўтган эди. Майдонларда бу қонун моддама-модда муҳокама қилинган, қанча баҳсларга сабаб бўлганидан сўнг шу қарор қабул қилинган».
❗️Эслатиб ўтамиз, 2020 йил сентябрь ойида «Таълим тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритилиб, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар биринчи синфга 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинадиган бўлганди.

👍43😱4😢3❤🔥1
Мансуров Бахрам Маматмуратович Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;
Ниматуллаев Илхом Анварович Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Telegram | Instagram | Facebook
Ниматуллаев Илхом Анварович Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Telegram | Instagram | Facebook
👍29😱3🎉1
❗️Иш стажига эга бўлмаганларга бериладиган нафақа миқдори оширилади
“Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–120-сон, 28.07.2023 й.) қабул қилинди.
▪️Фармонга кўра, 2023 йил 1 августдан:
➖ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 568 000 сўм;
➖ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига
568 000 сўм;
➖ ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори – ойига
568 000 сўм;
➖ боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 568 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 198 000 сўм этиб белгиланади;
➖ боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 568 000 сўм этиб белгиланиб, кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.

👍43❤7😱2
Ишмухамедов Зохиджон Бахтиёрович “Олмалиқ кон-металлургия комбинати“ АЖ Бошқарув раисининг истиқболли ривожланиш ва инвестициялар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
З.Ишмухамедов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги ваколатхонаси директори лавозимида фаолият юритган.
Telegram | Instagram | Facebook
З.Ишмухамедов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги ваколатхонаси директори лавозимида фаолият юритган.
Telegram | Instagram | Facebook
👍21❤🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хизматчиси ким ва у қандай бўлиши керак?
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ташаббуси билан тайёрланган роликдан ушбу саволга жавоб топасиз.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ташаббуси билан тайёрланган роликдан ушбу саволга жавоб топасиз.
Telegram | Instagram | Facebook
👍14😱3❤🔥1❤1🔥1
Камалов Айбек Кудабаевич Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли тумани ҳокими этиб тайинланди.
Тайинловга қадар А.Камалов Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони Қорақалпоғистон Республикаси шўъбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.
Telegram | Instagram | Facebook
Тайинловга қадар А.Камалов Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони Қорақалпоғистон Республикаси шўъбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.
Telegram | Instagram | Facebook
👍26⚡1❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ UZUM'дан ҳозир харид қилинг, 1 кунда етказиб берилади!
UZUMнинг янги бозори билан танишинг:
🔸 20 тоифадаги товарлар: иш юритиш ва ўйинчоқлардан бошлаб кийим-кечак ва электроникагача.
🔸 1 кун ичида етказиб бериш пунктларига бепул етказиб бериш, 490 000 сўмдан бепул курьер, арзон нархлар, чегирмалар ва акциялар.
Иловани юклаб олинг ва 1 кун учида харидингизни қабул қилиб олинг!
👉 https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/c3849302c48a
Махсус промо-код:
UZUMнинг янги бозори билан танишинг:
🔸 20 тоифадаги товарлар: иш юритиш ва ўйинчоқлардан бошлаб кийим-кечак ва электроникагача.
🔸 1 кун ичида етказиб бериш пунктларига бепул етказиб бериш, 490 000 сўмдан бепул курьер, арзон нархлар, чегирмалар ва акциялар.
PWYCY7VR
- промокод орқали 150 000 сўмдан юқори биринчи буюртмага 35000 сўм чегирма берилади. Иловани юклаб олинг ва 1 кун учида харидингизни қабул қилиб олинг!
👉 https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/c3849302c48a
Махсус промо-код:
PWYCY7VR
👍18
Президент Шавкат Мирзиёев фойдали қазилмалар захираси ва ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришга оид тақдимот билан танишди.
Қайд этилганидек, бу йил 6,7 миллион тонна кўмир қазиб олиш режа қилинган.
Каолин бўйича қиймати 620 миллион долларлик 33 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Ундан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳисобига жорий йилда экспортни 81 миллион долларга, 2030 йилга бориб 180 миллион долларга етказиш мўлжалланган.
Шунингдек, уран захирасини ўстириш бўйича хорижий компаниялар билан ҳамкорликда геология-қидирув ишлари давом эттирилади.
Сурхондарёдаги тошкўмир бўйича 5 та истиқболли майдонни хусусий секторга бериб, геология-қидирув ишларини жадаллаштириш, Ангренда қазиб олинадиган кўмир сифатини яхшилаш ва саралаш технологияларини жорий этиш бўйича кўрсатма берилди.
Янги каолин конларини топиш ва оқ каолин захирасини 200 миллион тоннага етказиш, уни қайта ишлаш лойиҳаларини кўпайтириш зарурлиги таъкидланди.
Гидротермал ва қора сланецли уран конларини ўзлаштиришга хорижий инвесторлар жалб қилиниши белгиланди.

👍27😢8😱2❤1
Ўзбекистон кенг полосали (симли) интернет тезлиги рейтингида 24 поғона кўтарилди.
Cable.co.uk нашрининг дунёдаги кенг полосали интернет тезлиги солиштирма жадвалига эътибор қаратсангиз дунёдаги нотинчлик туфайли аксарият қўшни давлатларда интернет тезлиги рейтингида пасайиш кузатилган бўлсада, Ўзбекистон 24 поғонага кўтарилганини кўрса бўлади.
"Албатта, Ўзбекистонни IT-хабга айлантириш йўлида интернет тезлигини ошириш бўйича хали жуда кўп иш қилишимиз керак", — дейди Ш.Шерматов.

👍44😢7🔥3😱2