Segment.uz
60.5K subscribers
5.04K photos
1.16K videos
51 files
4.93K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
❗️Солиқ тўловчилар томонидан фарзандларининг Ўзбекистон таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиПрезидент фармони

2023 йил 1 августдан бошлаб солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади.

❗️Ушбу тартиб таълимнинг барча босқичлари — мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимига жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Мактаб директорларини лавозимига тайинлаш “Директорлар кенгаши” тавсиясига асосан очиқ танлов асосида амалга оширилади

▪️2023 йил 1 сентябрдан бошлаб:

умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида энг тажрибали умумий ўрта таълим муассасалари директорларидан иборат бўлган “Директорлар кенгаш”лари ташкил этилади;

умумий ўрта таълим муассасалари директорларини лавозимига тайинлаш “Директорлар кенгаш”и тавсиясига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан очиқ танлов асосида амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Олий маълумотли боғча тарбиячиларининг ойлиги оширилади

Президентнинг тегишли фармони (ПФ–79-сон, 26.05.2023-й.) билан 2023 йил 1 сентябрдан:

умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;

туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинади.

▪️ Шунингдек, 2024 йил 1 январдан:
давлат боғча, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагогларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади;

давлат боғча, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагогларига малака тоифаси учун синовлар 1 йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади;

мактабга биринчи марта ишга қабул қилинаётган ўқитувчиларни касбий сертификатлаш жорий этилади.

❗️2024 йил 1 июндан боғчалардаги олий маълумотли тарбиячиларнинг ойлиги мактаб ўқитувчилари ойлигига тенглаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев муқаддас Макка шаҳрига борди ва умра амалларини бажарди.

Telegram | Instagram | Facebook
Жорий йилнинг 24-27 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли 41-44 даражагача кўтарилади.

24-26 июль кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача, баъзи жойларда 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
6 нафар раҳбар мансабдор шахс қонунчиликка зид равишда тадбиркорлик субектларининг таъсисчилари эканлиги маълум бўлди — Аксилкоррупция

1.
Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков “Total Oil” МЧЖ;

2. “Ахборотлаштириш Бош маркази” ДУК раҳбари Д.Сариходжаев “Musammo” МЧЖ;

3. Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими С.Носирова “Sabina Issiq Nonlari 777” ва “Ko‘mir Sanoati” МЧЖлар;

4. Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокими У.Файзиев “Zarafshan Golden Group” ва “Zarafshon Grand Invest” МЧЖлар, “Ғани Бобо Чорваси” фермер хўжалиги;

5. Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокими А.Сайфутдинов “Sanico Group” ва “Uv-Maks” МЧЖлар;

6. Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раҳбари Б.Шарипов “Каромат Ойижон-Сурхон” фермер хўжалигида таъсисчи сифатида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди.

❗️Аниқланган ҳолатлар бўйича мазкур давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, уларнинг юқори турувчи идораларига тегишли тақдимномалар киритилиб, юқоридаги манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига барҳам берилиши (мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик субъектларидаги фаолияти тугатилиши) чоралари кўрилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Forwarded from REDTAG
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥 Diqqat! SUPERTAKLIF!

19-iyuldan
barcha REDTAG do‘konlarida “2+1” aksiyasi bo‘lib o‘tadi.
Aksiya BARCHA BO‘LIMLAR: kiyim, poyabzal, aksessuar va uy uchun buyumlar bo‘limlari uchun amal qiladi⚡️!

*Aksiya chegirmali tovarlar uchun amal qilmaydi.
*Sovg‘aga teng yoki tanlangan tovarlardan eng arzoni taqdim etiladi.

MANZILLAR 📍 INSTAGRAM
2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиши

Ўзбекистон ЯИМ 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида 5,6% га ўсди.

Инфляция
эса секинлашишда давом этмоқда ва 6 ой якунларига кўра сўнгги 5 йилдаги энг паст кўрсаткичларни кўрсатмоқда. Йиллик кўрсаткичларда инфляция 9% гача секинлашди. Худди шундай, ноозиқ–овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши 5,8% дан 3,1% га секинлашди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Маълумот учун, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунининг 13-моддасига кўра, давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажариши мумкин эмас.

Telegram | Instagram | Facebook
Қурилиш вазирининг ўринбосари – Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси директори лавозими жорий этилади

“Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Президент қарори (ПҚ-232-сон, 20.07.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат муассасаси шаклида Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси ташкил этилади.

Шунга кўра, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари – Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси директори лавозими жорий этилади.

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан, кўп квартирали уйлар, ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун ер участкалари Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорига мувофиқ “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали аукцион савдоларида сотилади ёки ижарага берилади.

Қарорга мувофиқ, 2027 йил 1 январгача Дирекция, инвесторлар, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, четдан олиб келинадиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар учун божхона божи тўлашдан озод қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
“Халқ ишончини қозониш — сиёсатнинг ниҳоятда қиммат ресурсларидан бири саналади”

“Янги Ўзбекистон” газетасининг бугунги сонида сиёсий фанлар доктори Отабек Хасановнинг “Халқ хизматидаги давлат“ номли мақоласи эълон қилинди. Қуйида мақоладан айрим иқтибосларни келтирамиз:

“Ноқобил раҳбарлар билан хайрлашув”

...
Албатта, гуруч курмаксиз бўлмайди. Эътиборлиси шундаки, оммавий ахборот воситаларида энг кўп иқтибос келтирилган фикр қуйидагича бўлди: “Қонунларни, одамларни менсимайдиган, уларга қўпол муносабатда бўладиган, бюрократия ва коррупция балосига берилган ҳар қандай раҳбар билан – у вазир ёки ҳоким бўладими, бошқа масъул вазифадаги амалдор бўладими – салбий ҳаракатлари билан давлат обрўсига путур етказаётган бундай кишилар билан узил-кесил хайрлашамиз”.

Гарчи Президентимиз илк кунларданоқ раҳбар кадрларда учрайдиган кибр-ҳаво, қўполлик, порахўрликка қарши курашга енг шимариб киришган бўлса-да, бу соҳада ҳали қиладиган ишларимиз кўп.

... Илгари давлат бирламчи бўлиб, одамлар унинг манфаатларини қондирувчи воситага айлантирилган бўлса, ҳозирда бошқарув пирамидаси 180 градусга ўзгартирилди. Инсон, жамият, халқ пирамиданинг чўққисини эгаллади, давлат сиёсатининг марказидан ўрин олди, унинг манфаатлари олий қадриятга айланди.

... “Ким кимга хизмат қилмоғи лозим: давлат инсонгами ёки инсон давлатгами?”, деган фалсафий саволга қатъий жавоб топилди: давлат – инсонга. Шавкат Мирзиёев сиёсатининг мазмуни ва талаби оддий ва содда тарзда ифодаланди: давлат хизматчиси аввало халқ хизматчиси бўлиши шарт. Халқ юкини ўз елкасига олиш, одамларни ҳаётдан рози қилиш – раҳбарлар фаолиятига баҳо беришнинг ўлчов бирлигига айланади.

...
Тан олиш керак, Ўзбекистонда янги шароитларга мослашувчан, олдига қўйилган масалаларни тезкор ва сифатли ҳал этишга қодир, профессионал кадрлар тақчиллиги мавжуд. Шундай бўлса-да, давлат обрўсига путур етказаётган амалдорлар ҳақида гапирар экан, Президентимиз уларнинг ўрнини ким босишини очиқлади: “Уларнинг ўрнига билимли, Ватан ва халқ ташвиши билан яшайдиган ёш-ёш йигит-қизларни қўямиз”.

▫️ Мақолани тўлиқ ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook
2023 йил 1 сентябрдан бошлаб:

олий таълим ташкилотлари юриспруденция йўналишида таҳсил олаётган битирувчи курс талабаларига адвокатлик тузилмаларида меҳнат қонунчилигига мувофиқ, ўқишдан бўш вақтда адвокат ёрдамчиси сифатида иш фаолиятини олиб боришга рухсат этилади — Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook