Segment.uz
59.3K subscribers
5.04K photos
1.16K videos
47 files
4.91K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

🔷 Оқшомда ботган қуёш тонгда яна кўтарилади. Бугун сенга кулмаган омад эртага албатта сеники бўлади!

☝️ Ҳаёт доим бунга имкон беради. Лекин бир нарсага қўл урганингда бундай имконият сенда бўлмайди...

➡️ Томоша қиламиз... Ижтимоий роликда ёшлар таълим-тарбиясидаги яна бир муҳим жараён тасвирланган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BadanTarbiya

Хайрли тонг. Сизлар билан эрталабки бадантарбия машқларини бажарамиз.

🔷 Эрталабки бадантарбия – соғлиқ гарови

Ёшлигингиз, саломатлигингиз ҳамда ишчанлик қобилиятингизни сақлашга ҳаракат қилинг!

☝️ Ҳар тонг, соат 07.00 да барчамиз биргаликда бадантарбия қиламиз.

Тонгингиз хайрли бўлсин! Кунингиз эса мазмунли ўтсин!

#Саломат_бўлинг

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Кун_ҳикмати

🔷 Бу гулшан ичра йўқдур бақо гулига сабот,
Ажаб саодат эрур қолса яхшилиқ била от.

Алишер Навоий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бошланди, кузатиш имконияти мавжуд

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси бугун соат 10.00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида ўз ишини бошлади. Ялпи мажлис видеоконференцалоқа тарзида ўтказилмоқда.

Ялпи мажлис Сенатнинг www.senat.uz расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда “Узрепорт” телеканали орқали жонли эфирда ёритиб борилмоқда.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Сенатда_ялпи_мажлис

🇺🇿 Айни дамда видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтаётган Сенатнинг ялпи мажлисини Сенат Раиси Танзила Норбоева олиб бормоқда.

Унда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги, “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари муҳокама қилиниши назарда тутилган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Иш бошланди: Ягона мақсад — ёшлар учун мақсадли, тизимли механизмларни амалиётда қўллаш

Давлат бошқаруви академиясида Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда "Ёшлар форуми"да белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан ёшлар тарбиясига масъуллар учун махсус ўқув-семинар бошланди.

🔷 Семинар Ёшлар ишлари агентлиги ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда вазирлик, идоралар раҳбарлари, ҳокимларнинг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосарлари, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ёшлар иттифоқининг ҳудудий раҳбарлари иштирок этмоқда.

☝️Махсус ўқувда Мурожаатнома ҳамда “Ёшлар форуми”да белгилаб берилган муҳим вазифаларнинг ижросини таъминлаш, ёшлар учун тизимли, мақсадли механизмларни ишга тушириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Мавзуга яна тўхтаталамиз.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Audio
#Мақом_вақти

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Соқили ислими”

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

Мактаб сизни инсон қилур,
Мактаб ҳаё эҳсон қилур,
Мактаб ғами вайрон қилур,
Ғайрат қилиб ўқинг, ўғлон!

Aбдулла Авлоний

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сенатда_ялпи_мажлис

Сенаторлар Конституцияга ўзгартиш киритиш ҳақидаги қонунни маъқуллади

Олий Мажлис Сенатининг 11 ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди ва маъқулланди. Унга кўра, суд тизимида 2021 йил 1 январдан бошлаб 14 та ҳудудда умумюрисдикция судлари ташкил этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судлари ташкил этилади. Шунга кўра, туман (шаҳар) маъмурий судлари тугатилади. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолиниши назарда тутилган. Шу асосда Конституциянинг 107-моддасига тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.

Сенат қўмитаси раиси Наримон Умаров Конституцияга киритилаётган ўзгартишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: "Нафс тўймас"
Давомийлиги: 02:03 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BadanTarbiya

Хайрли тонг. Сизлар билан эрталабки бадантарбия машқларини бажарамиз.

🔷 Эрталабки бадантарбия – соғлиқ гарови

Ёшлигингиз, саломатлигингиз ҳамда ишчанлик қобилиятингизни сақлашга ҳаракат қилинг!

Буюк ҳаким Абу Али ибн Сино таъкидлаганидек, “Бадантарбия – соғлиқни сақлашда улуғвор усулдир”.

☝️ Ҳар тонг, соат 07.00 да барчамиз биргаликда бадантарбия қиламиз.

Тонгингиз хайрли бўлсин! Кунингиз эса мазмунли ўтсин!

#Саломат_бўлинг

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Kун_ҳикмати

Ортиқча шошқалоқлик ҳам худди сусткашлик каби ёмон оқибатларга олиб келади.

Уильям Шекспир

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Бухоролик ёшлар диққатига!

🔰Хабарингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Мурожаатномаси ҳамда "Ёшлар форуми"да белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик, идора ва ташкилотларнинг раҳбарияти Бухоро вилоятида бўлиб, ёшлар иштирокида очиқ мулоқотлар ва тадбирлар ташкил этишмоқда.

➡️ Бугун ёшларга оид давлат сиёсатидаги янгиликлар, амалга оширилаётган ишлар ва вазифалар ҳақида 18:00да Бухоро вилоят телевидениеси орқали жонли мулоқот бўлади.

Мулоқотда сиз ҳам фаол иштирок этинг!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Мақом_вақти

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Соқили султони"

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Сенатда_ялпи_мажлис

Сенаторлар «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

🔰 Унда маданият соҳасида давлат сиёсатининг мақсади ва асосий устувор йўналишлари, истеъдод эгалари ва маданият муассасаларининг ҳуқуқий мақоми, маданият ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларни рағбатлантириш қамраб олинган.

Шунингдек, қонунда давлат маданият муассасалари ва ташкилотларига «Миллий» ёки «Академик» мақомини бериш, маданият соҳасида халқаро ҳамкорлик, театр, цирк фаолиятига доир нормалар акс этган.

Бу соҳада ҳамма йўналишларни қамраб олувчи қонун даражасида ҳужжат бўлмаган». Бунга қадар, 29 йил ичида маданият соҳасидаги фаолиятлар қонуности ҳужжатлар билан тартибга солиб келинган, деди Маданият вазири Озодбек Назарбеков.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

Қайси бир миллатнинг она тили ўз ҳожатини ўтаёлмай, бошқа ёт тиллар олдида мағлубиятга учраб тиз букар экан, ундай миллат кўп узоқламаёқ, инсоний ҳуқуқларидан ажраган ҳолда ҳаёт дафтари устига инқироз қалами чекилиши шубҳасиздир.

Алихонтўра Соғуний

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: "Комиллик"
Давомийлиги: 01:56 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Вазирлик, идораларнинг раҳбарияти жойларга чиқиб, ёшларнинг муаммоларини ҳал қилмоқда

Хабарингиз бор, айни кунларда республика бўйлаб Ўзбекистон Президенти Мурожаатномаси ва “Ёшлар форуми”даги нутқининг тарғиботи ва уларда белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш бўйича семинарлар, очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда. Амалий ишлар йўлга қўйилмоқда.

🔷 Айни кунларда ёшлар сиёсатига масъул вазирлик, идоралар раҳбарлари ўзлари жойларга чиқиб, қатор туманларнинг ёшлари билан суҳбатлашмоқда.

Когон шаҳрида ташкил этилган учрашувда 320 нафар ёш иштирок этди. Ёшлар томонидан 36 та турли йўналишлардаги таклиф ва муаммолар илгари сурилди. Масъул раҳбарлар томонидан муаммоларни ижобий ҳал этиш мақсадида тегишли соҳалар раҳбарларига топшириқлар берилиб, назоратга олинди. Таклифлар эса манзилли дастурларга киритилмоқда.

Бу каби очиқ мулоқотлар вилоятнинг Жондор, Ромитан, Шофиркон туманларида ҳам ташкил этилди.