This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:
— Кимки “Сайлов ўтди – сафарбарлик тугади”, деб ўйласа, хато қилади. Ҳақиқий сафарбарлик энди бошланади. Чунки халқимиз бизга ишониб топширган катта-катта режа ва дастурларни ўзимиз бажармасак, айтинг, четдан ким келиб бажариб беради?
Келгуси етти йилга мўлжаллаб ишлаб чиқилган стратегик мақсадларга эришиш учун бизда барча куч ва имкониятлар бор.
Қудратли халқимизга таяниб, ақл-заковатимиз, билим ва тажрибамизни ишга солиб, ислоҳотларимиз суръати ва самарасини янада оширамиз, ҳеч қачон сусайтирмаймиз. Қанчалик қийин ва машаққатли бўлмасин, танлаган йўлимиздан ортга қайтмаймиз.
Telegram | Instagram | Facebook

— Биз демократия ва очиқлик сиёсатини изчил давом эттириб, конструктив мухолифат фаолиятини, сўз ва матбуот эркинлиги, фуқароларнинг ахборот олиш, ундан фойдаланиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқларини кафолатлаймиз.
Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг қайси ўлкаси ёки минтақасида бўлмасин, қонунларимиз ҳимоясида бўлади. Чет элдаги ватандошларимиз билан алоқаларни янада мустаҳкамлаймиз.

— Қонунларни, одамларни менсимайдиган, уларга қўпол муносабатда бўладиган, бюрократия ва коррупция балосига берилган ҳар қандай раҳбар билан – у вазир ёки ҳоким бўладими, бошқа масъул вазифадаги амалдор бўладими – салбий ҳаракатлари билан давлат обрўсига путур етказаётган бундай кишилар билан узил-кесил хайрлашамиз.

Биз 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотимиз ҳажмини 160 миллиард долларга етказишдек жуда катта марра олдик. Бунга эришиш албатта осон бўлмайди. Лекин бу йўлда аниқ ҳисоб-китобларимиз, реал имкониятларимиз бор —Шавкат Мирзиёев.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев:
— Биз, ҳеч шубҳасиз, экологик мувозанат, мусаффо ҳаво, тоза сув, безавол табиат тарафдоримиз. Бу масала биз учун бошқаларга қараганда ниҳоятда долзарб ва муҳимдир. Нега деганда, биз дунёдаги энг катта экологик офат – Орол фожиасини бевосита ўз бошидан кечираётган халқмиз.

⚡️ «Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсуми 17 июлдан бошланади
Бу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши кутилмоқда.
❗️2-мавсум 17 июль куни соат 10:00 дан старт олади.
▪️ 1-босқич — фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш жараёнлари 17 июлдан 6 августгача;
▪️ 2-босқич — лойиҳаларни махсус комиссия томонидан саралаб олиш жараёнлари 6 августдан 26 августгача;
▪️ 3️-босқич — лойиҳаларга овоз бериш жараёнлари 26 августдан 15 сентябргача ўтказилади.
Фуқаролар жараёнда иштирок этиш шартлари бўйича ўзини қизиқтирган саволларга ушбу ҳавола орқали жавоб олиши мумкин.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.
Унга кўра, 2023 йил давомида Қорақалпоғистон Республикасидаги 452 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар бирига 500 млн сўмдан маблағ йўналтирилади. Жамғармага жами 228 млрд сўм маблағ ажратилди.
Бундан ташқари, Президент қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Ушбу жамғармага 2023 йил учун жами 20 млрд сўм маблағ ажратилди.

Ташаббусли бюджет жараёнининг жорий йилги 2-мавсумига бугундан старт берилди
Бунга кўра:
1️⃣ босқич – фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш жараёнлари 17.07.2023 - 06.08.2023 давомида;
2️⃣ босқич – лойиҳаларни махсус комиссия томонидан саралаб олиш жараёнлари 06.08.2023 - 26.08.2023 давомида;
3️⃣ босқич – лойиҳаларга овоз бериш жараёнлари 26.08.2023 - 15.09.2023 давомида ўтказилади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу мавсум учун туман (шаҳар) буджетлари ҳисобидан 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда (мазкур маблағлар мавсум якунига қадар ортиб боради).
Жараёнда иштирок этиш шартлари билан қуйидаги видео орқали танишишингиз ёки ўзингизни қизиқтирган саволларга ушбу ҳавола орқали жавоб олишингиз мумкин.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистон ва Қирғиз Республикалари электр энергиясини ўзаро товар айирбошлайди
Таъкидлаш керакки, Марказий Осиё давлатлари энергетика тизими, хусусан, Қирғиз ва Ўзбекистон Республикалари энергетика тизими параллел равишда ишлайди.
Шуни ҳисобга олган ҳолда икки мамлакат энергетика компаниялари ўртасидаги келишувга асосан, электр энергиясини етказиб бериш ўзаро товар айирбошлаш (олган миқдори ҳажмида қайтариш) шарти билан амалга оширилади.
Шунга асосан, 2023-йил баҳор мавсумида Ўзбекистондан Қирғиз Республикасига (ички истеъмол паст даврда) 150 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилган.
Ўз навбатида, келишувга асосан, ушбу ҳажмдаги электр энергиясини Қирғиз Республикаси Ўзбекистонга ёз мавсумида қайтаради. Шу билан бирга, Қирғиз Республикаси мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги учун шу даврда Норин дарёси орқали сув етказиб беради.
Ўзбекистон Республикаси арзимаган маблағ эвазига Қирғиз Республикасига катта миқдорда электр энергияси етказиб бергани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар шу жиҳатдан мутлақо асоссиздир.

❗️Давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилишда қонунбузилиш ҳолатлари сабаб 51 та танлов жараёни тўхтатилди
Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) ахборот хизмати маълум қилди.
Давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун шарт-шароитлар яратиш масаласида комплекс ўрганишлар ва 558 маротаба мониторинг ўтказилган. Ўрганиш натижалари бўйича 3 минг 828 қонунбузилиш аниқланиб, 492 тақдимнома, 475 огоҳлантириш хати киритилди ҳамда 31 нафар айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан ваколатли органларга таклиф берилган.
◾️ Кўрилган чоралар натижасида 430 нафар ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлашга оид бузилган ҳуқуқлари тикланди, 66 ноқонуний буйруқ (ишга қабул қилиш тўғрисидаги) бекор қилинди. 24 нафар айбдор шахс маъмурий жаримага тортилди, қонунбузилиш ҳолатлари сабаб 51 та танлов жараёни тўхтатилган.
Шунингдек, Агентлик томонидан “Рақамли давлат фуқаролик хизмати“ лойиҳаси доирасида қуйидаги платформалар фаолияти йўлга қўйилган:
➖ hrm.argos.uz — давлат фуқаролик хизмати соҳасида инсон ресурсларини бошқариш ахборот тизими;
➖ samaradorlik.uz — сектор раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг автоматлаштирилган ахборот тизими;
➖ zaxira.argos.uz — маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан юқори натижаларга эришган номзодларни танлаб олиш платформаси.

Санжар Обидов Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари в.в.б. этиб тайинланди.
Бугунга қадар у қатор масъул лавозимларда – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Педагог кадрлар сифати назорати, таълим ҳужжатларини легаллаштириш, тан олиш ва нострификация қилиш бош бошқармаси бошлиғи, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори в.в.б. бўлиб ишлаган.

Ражабов Қаҳрамон Раззоқович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Қ.Ражабов тайинловга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Навоий вилояти филиали бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.
Telegram | Instagram | Facebook
Қ.Ражабов тайинловга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Навоий вилояти филиали бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Солиқ тўловчилар томонидан фарзандларининг Ўзбекистон таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайди — Президент фармони
2023 йил 1 августдан бошлаб солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади.
❗️Ушбу тартиб таълимнинг барча босқичлари — мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимига жорий этилади.

❗️Мактаб директорларини лавозимига тайинлаш “Директорлар кенгаши” тавсиясига асосан очиқ танлов асосида амалга оширилади
▪️2023 йил 1 сентябрдан бошлаб:
➖ умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;
➖ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида энг тажрибали умумий ўрта таълим муассасалари директорларидан иборат бўлган “Директорлар кенгаш”лари ташкил этилади;
➖ умумий ўрта таълим муассасалари директорларини лавозимига тайинлаш “Директорлар кенгаш”и тавсиясига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан очиқ танлов асосида амалга оширилади.

❗️Олий маълумотли боғча тарбиячиларининг ойлиги оширилади
Президентнинг тегишли фармони (ПФ–79-сон, 26.05.2023-й.) билан 2023 йил 1 сентябрдан:
➖ умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;
➖ туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинади.
▪️ Шунингдек, 2024 йил 1 январдан:
➖ давлат боғча, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагогларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади;
➖ давлат боғча, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагогларига малака тоифаси учун синовлар 1 йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади;
➖ мактабга биринчи марта ишга қабул қилинаётган ўқитувчиларни касбий сертификатлаш жорий этилади.
❗️2024 йил 1 июндан боғчалардаги олий маълумотли тарбиячиларнинг ойлиги мактаб ўқитувчилари ойлигига тенглаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook