Segment.uz
66.7K subscribers
5.29K photos
1.26K videos
65 files
5.71K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлик – бу умидлар ва ўз ҳаёт йўлини излаш, ҳаракат қилиш истаги жўшадиган, ғаройиб ғоялар ва ютуқлар билан дунёни ҳайратга солиш вақти

Ўз кучингизга ишонинг, энг улкан режаларни тузинг ва эсда тутинг – ҳамма нарсага ҳаракатингиз эвазига эриша оласиз!

Ўқинг, ўрганинг, янги чўққиларни забт этинг, оқилона ва меҳр билан ишга ёндашинг ва сиз, албатта, муваффақият қозонасиз. Ёшликнинг ажойиб дамлари сизни ҳеч қачон тарк этмасин!

Ёшлар куни муборак!

Telegram | Instagram | Facebook
👍100❤‍🔥22
Қонунчиликда ёшларга берилган айрим имтиёзлар

▪️Меҳнат кодексида ёшлар учун алоҳида кафолатлар белгиланган, жумладан 16 дан 18 ёшгача бўлганлар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги лозим.

▪️Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ўқиётган ижтимоий фаол талабаларга контракт суммасининг 35 фоизи тўлаб берилади.

▪️Контракт асосида ўқиётган талабаларга таълим кредити берилади.

▪️Ёшлар муаммолари билан ишлашнинг янгича тизими – «Ёшлар дафтари» ишга туширилган.

▪️«Ёшлар дафтари»га киритилганларнинг ногирон оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида ёрдам кўрсатилади.

▪️Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун 15 млн сўмгача субсидия ажратилади.

▪️Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

▪️Ижтимоий фаол ёшларга ОТМга ўқишга киришда имтиёзлар берилади.

▪️Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга 20 турдаги ёрдам берилади.

▪️Айрим ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.

▪️«Мозийга саёҳат»
дастури доирасида «Ёшлар дафтари»га киритилганлар давлат музейларига бепул киритилади.

▪️Хориждаги ёш ватандошларнинг вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍37😍3❤‍🔥22😢2😱1
UZUM'дан 150 000 сўмлик харид қилинг ва 35 000 сўмлик чегирма олинг!

Шунингдек,
UZUM'да муддатли тўлов ҳам мавжуд.

❗️Сиз ўзингизга керак бўлган ҳамма нарсани дастлабки тўловсиз ва ортиқча тўловларсиз бўлиб-бўлиб тўлаш эвазига олишингиз мумкин: 12 ойгача 15 000 000 сўмгача ёки 3 ойга 300 000 сўмгача.

PWYCY7VRпромо-кодидан фойдаланиб, харидингиз 150 000 сўмдан ошса 35 000 сўм қўшимча чегирма берилади.

Бунинг учун ҳавола орқали ўтинг: https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/69613fb98ad1

Етказиб бериш ҳам бепул!

Segment.uz обуначилари учун махсус промо-кодPWYCY7VR
👍36🥰4🔥3👏3💯21❤‍🔥1🤩1
❗️Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида 2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга уч йиллик мораторий ўрнатилади Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
👍20😱4
▪️Президент қарори:

2023 йил 1 июлдан бошлаб “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси” жорий этилади. Бунда:

стипендия тўловлари учун маблағлар спортчи лавозими учун белгиланган иш ҳақи, терма жамоалар ва уларнинг захираси, спортчилар энергия сарфини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун ажратиладиган мақсадли тўловларни мақбуллаштириш ҳисобидан ажратилади ва унинг миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 (уч) баравари этиб белгиланади;

“Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси” тайинланган спортчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4742-сон қарорида белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилиш ҳуқуқи берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍25😱3
«Ялла» ансамбли ташкил этилганининг 50 йиллиги муносабати билан Закиров Фаррух Каримович «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан, Алиев Аббос Саидович, Тохтаев Жавлон Рамзитдинович, Халиков Игор Якубович, Халиков Тимур Пулатовичлар эса «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍42👏9🔥2
UZUM'дан 150 000 сўмлик харид қилинг ва 35 000 сўмлик чегирма олинг!

Шунингдек,
UZUM'да муддатли тўлов ҳам мавжуд.

❗️Сиз ўзингизга керак бўлган ҳамма нарсани дастлабки тўловсиз ва ортиқча тўловларсиз бўлиб-бўлиб тўлаш эвазига олишингиз мумкин: 12 ойгача 15 000 000 сўмгача ёки 3 ойга 300 000 сўмгача.

PWYCY7VRпромо-кодидан фойдаланиб, харидингиз 150 000 сўмдан ошса 35 000 сўм қўшимча чегирма берилади.

Бунинг учун ҳавола орқали ўтинг: https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/7010cc86bc6b

Етказиб бериш ҳам бепул!

Segment.uz обуначилари учун махсус промо-кодPWYCY7VR
👍122👏1😱1
❗️Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар

Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўламайди;

Мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин;

Ўқувчилари ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади;

Ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига ҳар ой 150 фоиз устама тўланади;

Пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди;

Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади;

Қишлоқлардаги мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаётган аёлларга устама тўланади;

PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассисларга устама тўланади;

Спортчи-тренерларга имтиёзлар берилади;

Таълим сифати паст мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб дарс бераётган ўқитувчилар учун махсус устамалар жорий қилинган;

Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади;

Айрим жисмоний тарбия ўқитувчиларига малака тоифаси аттестациясиз берилади;

Халқ таълими тизими педагог ходимларига истеъмол кредитлари ва автотранспорт сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади;

Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади;

Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍54😢6😱32
Ўзбекистонда кейинги узоқ дам олиш кунлари қачон бўлади?

2022 йилнинг декабрь ойида президент расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва 2023 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

Кейинчалик, жорий йилнинг 20 апрель куни давлат раҳбари янги фармони билан юқоридаги ҳужжатга ўзгартиришлар киритди.

Ушбу ҳужжатга кўра, олти кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун 2 сентябрь (шанба) қўшимча дам олиш куни ҳисобланади.

▪️ Шу тариқа, сентябрь ойида ўзбекистонликлар кетма-кет уч кун дам олади:

1 сентябрь (жума) — дам олиш куни;
2 сентябрь (шанба) — олти кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
3 сентябрь (якшанба) — тақвим бўйича дам олиш куни.

Telegram | Instagram | Facebook
👍65😢5
Ер участкаларини тўғридан-тўғри бериш бўйича барча имтиёзлар тугатилди

Президент Фармони билан ер участкаларини бериш бўйича айрим ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали бериш (реализация қилиш);

ер участкаларини тўғридан тўғри ажратишни назарда тутувчи тартиблар, имтиёз ва истисноларни тўлиқ чиқариб ташлаш;

жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғарма фаолиятини тартибга солувчи қонуности ҳужжатлари бўйича ўзгаришлар.

Telegram | Instagram | Facebook
👍315🔥4😱2
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан 4 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг видеоанжуман шаклида ўтадиган навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍104👏21
2017-2022 йилларда Ўзбекистон қурилиш соҳасининг ривожланиши

6
йил давомида қурилиш соҳасида салмоқли ўзгаришлар амалга оширилган. Жумладан, қурилиш хизматлари ҳажми 1,7 бараварга ошиб, 2017 йилдаги 34 трлн сўмдан 2022 йилда 131 трлн сўмга етган. ЯИМ таркибида қурилиш хизматларининг улуши 5,4 фоиздан 6,7 фоизга ўсган.

Инвестициялар ҳажми 2017 йилдаги 1,4 тлрн сўмдан 2022 йилда 15 трлн сўмга етган ёки 10,7 бараварга ўсган.

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook
👍19😱42😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Келажагингизга бефарқ бўлманг!

9 июль — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни

Telegram | Instagram | Facebook
👍1094💯4🤩1
❗️Абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади

“Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ги Президент қарори (ПҚ–200-сон, 03.07.2023 й.) қабул қилинди

▪️ Қарорга кўра, олий таълим дастурлари халқаро рейтингда юқори 200 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотлари дастури асосида қайта ишлаб чиқилади.

Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби бекор қилиниб, комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизими жорий этилади. Бунда:

▪️ комплекс давлат аккредитацияси ҳар 4 йилда таълим ташкилотларини ташқи баҳолаш натижалари асосида ўтказилади;

▪️ лицензияси бекор қилинган таълим ташкилоти ёки ёпилган таълим дастурида ўқиётган талабаларга ўқишини давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг мос ва турдош таълим йўналишлари ва мутахассисликларига кўчириш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек, таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш амалиёти жорий этилади. Бунда:

❗️Вазирлик томонидан тан олинган халқаро рейтинг ташкилотларининг биринчи 1 000 таликка кирган олий таълим ташкилотлари навбатдаги комплекс давлат аккредитациясидан озод қилинади.

▪️ Олий таълим ташкилотларининг рейтинги таълим ташкилотининг фаолияти ва таълим жараёнига аралашмаган ҳолда маълумотларни ахборот тизими орқали олиш йўли билан юритилади.

❗️2024 йил 1 январдан:

рейтинг давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари бўйича умумий аниқланади;
сўнгги 5 йил давомида рейтингда биринчи 10 талик ўринни эгаллаган олий таълим ташкилотлари навбатдаги комплекс давлат аккредитациясидан озод қилинади.

▪️ 2025 йил 1 январдан:

нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида кадрлар тайёрлаш бўйича квота уларнинг рейтингдаги ўрнига мувофиқ ажратилади;
олий таълим ташкилотларининг таълим соҳалари кесимидаги рейтингини юритиш йўлга қўйилади.

❗️2023/2024 ўқув йилидан:

▫️академик лицейларга ўқувчиларни қабул қилишда ёзма имтиҳон асосида дастлабки саралаш босқичи бекор қилинади;

▫️коллеж ва техникумларнинг таълим дастурларига давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари 2 бараварга оширилади;

▫️абитуриентларга “давлат гранти” ёки “таълим йўналиши” устуворликларидан бирини танлаш ва танлаган устуворлиги бўйича бакалавриат таълим йўналишлари кетма-кетлигида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади;

▫️талабанинг таълим йўналишига мос стартап лойиҳаси ҳамда рационализаторлик ғоясини битирув малакавий иши ва магистрлик диссертацияси сифатида ҳимоя қилиш амалиёти жорий этилади;

▫️олий таълим муассасалари талабаларининг иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган қисқа муддатли мақсадли ишлаб чиқариш амалиётлари ташкил этилади.

▪️2024/2025 ўқув йилидан:

ОТМга кириш имтиҳонларини топшириш “аввал тест, сўнг танлов” тамойили асосида ташкил этилади ҳамда абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади;

умумтаълим фанларидан халқаро имтиҳон натижалари бўйича сертификатлар давлат ОТМга қабул қилишда инобатга олинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍39❤‍🔥211😢1🤩1
Бердиев Шерзод Жуманазарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ш.Бердиев тайинловга қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Хоразм вилояти бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍116🔥2👏2🤩21🥰1🎉1💯1
Назаров Хуршид Aрипович — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Х.Назаров Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилояти филиали раҳбари лавозимида фаолият олиб борган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍242🥰2👏1💯1
❗️Қорақалпоғистонлик ёшларга давлат гранти асосида ўқиш учун қўшимча 3 000 та ўрин ажратилади

Президент фармони (ПФ–107-сон, 03.07.2023 й.) билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Президентнинг тегишли Фармонига киритилган қўшимчага кўра, Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ҳамда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган ёшлар учун 2023/2024 ўқув йилида давлат гранти асосида қўшимча 3 000 та ўрин ажратилади.

▪️Бунда
соҳа ва тармоқларнинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжи аниқланиб, олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари кесимидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига 2023 йил 20 июлгача тақдим этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍35