Segment.uz
67.2K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Иброҳим Раисийнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди

Telegram | Instagram | Facebook
👍22👏42
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏫 Мактаб фарзандингизни хотиржам жўнатадиган маскан бўлиши керак.

Фарзандингиз мактабида ўтказаётган ҳар кунидан манфаат олиши ва бир поғона юқорига кўтарилиши керак.

Тинимсиз мутолаага берилиш
Ота-онага нисбатан ҳалимлик ва ҳурмат
Тарбиядаги гўзал хатти-ҳаракатлар

Булар Мерит мактабига фарзанидини ишониб топширган ота-оналар ўз фарзандида кўрган натижалари.

🔔 Маълумот учун: янги ўқув йили учун қабул давом этмоқда Шошилинг!

📥 Биз билан боғланиш: @merit_aloqa_bot

📌 Мактаб ҳақида маълумот
📞 +998(99)988-99-99
👍19
▪️Президент қарори:

2023 йил 1 июлдан бошлаб “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси” жорий этилади. Бунда:

стипендия тўловлари учун маблағлар спортчи лавозими учун белгиланган иш ҳақи, терма жамоалар ва уларнинг захираси, спортчилар энергия сарфини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун ажратиладиган мақсадли тўловларни мақбуллаштириш ҳисобидан ажратилади ва унинг миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 (уч) баравари этиб белгиланади;

“Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси” тайинланган спортчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4742-сон қарорида белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилиш ҳуқуқи берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍182
❗️2023 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳрида босқичма-босқич давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилади — Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
👍20
❗️Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида 2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга уч йиллик мораторий ўрнатилади Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
👍163🔥3🤩3😱1
Қурбон ҳайити 28 июнга тўғри келади

19 июнь, душанба куни Зулҳижжа ойининг биринчи кунидир, дея маълум қилди Ўзбекистон Мусулмонлари идораси. Шунга кўра, бу ойнинг 10-санасидан бошланадиган Қурбон ҳайити байрами милодий 28 июнь, чоршанбага тўғри келмоқда.

Эслатиб ўтамиз,
2023 йилдаги қўшимча дам олиш кунлари бўйича президент фармонида 30 июнь (жума) барча учун, 1 июль (шанба) эса олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни деб белгиланган. Бунда, Қурбон ҳайити 29 июнга тўғри келиши тахмин қилинган.

❗️Lex.uz сайтидаги маълумотга кўра, айни пайтда фармонга ўзгартириш киритилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍242
20 июндан ҳафта охиригача ҳаво бироз салқинроқ бўлиши кутилмоқда

Кавказ ҳудудларидан нисбатан бироз салқин ҳаво кириб келиши ҳисобига эртадан иссиқ бироз пасаяди. Ҳаво ҳарорати иш ҳафтасининг охиригача 33-38 даража атрофида бўлади.

Тошкентда ҳаво ҳарорати 19 июнда 38-40, кейинчалик иш ҳафтасининг охиригача 35-37 даража бўлиши кутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍34🕊2
1 октябрдан Россия гази Ўзбекистонга импорт қилинади. Шартнома шартларига изоҳ берилди

Энергетика вазирлиги жорий йилнинг 16 июнь куни Петербург Халқаро иқтисодий форуми доирасида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома ҳамда республикамиз газ-транспорт тизимини ушбу газни қабул қилишга тайёрлаш бўйича “йўл харитаси”га изоҳ берди.

Газ олди-сотдиси бўйича шартнома “UzGasTrade” АЖ ва “Газпром экспорт” МЧЖ ўртасида 2 йил муддатга тузилган бўлиб, уни ишончнома асосида Ўзбекистон энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов имзолаган.

Шартнома доирасида жорий йилнинг 1 октябридан кунига 9 миллион кубометр табиий газни импорт қилиш бошланиши мўлжалланмоқда. Йиллик ҳажм эса қарийб 2 миллиард 800 миллион кубометрни ташкил этади.

“Йўл харитаси” доирасида республика газ-транспорт тизимидаги 3 та газ ҳайдаш ускунаси янгиларига алмаштирилади ва 11 та турли русумдаги газ ҳайдаш ускунасида мукаммал таъмирлаш ҳамда тиклаш ишлари бажарилади. 22 километрлик янги магистрал газ қувурлари қурилади ва 56 километрлик газ қувурлари таъмирланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍26👏4😢42
UZUM'дан 150 000 сўмлик харид учун 35 000 сўм чегирма олинг! Шунингдек, муддатли тўлов ҳам мавжуд!

Электроника ва маиший техника, кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарлар, таъмирлаш ва автомашиналар, уй ва боғ учун товарлар — UZUM ассортименти жуда катта.

❗️Сиз ўзингизга керак бўлган ҳамма нарсани дастлабки тўловсиз ва ортиқча тўловларсиз бўлиб-бўлиб тўлаш эвазига олишингиз мумкин: 12 ойгача 15 000 000 сўмгача ёки 3 ойга 300 000 сўмгача.

PWYCY7VRпромо-кодидан фойдаланиб, харидингиз 150 000 сўмдан ошса 35 000 сўм қўшимча чегирма берилади.

Бунинг учун ҳавола орқали ўтинг:
https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/cf03dcf5fe2e

Segment.uz обуначилари учун махсус промо-кодPWYCY7VR
👍122
❗️Президент қарори билан 2023 йил 28 июнь куни Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

Қурбон ҳайити муносабати билан иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 29-30 июнь кунлари, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 1 июль куни қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍118🎉62
❗️ Туркий давлатлар билан соддалаштирилган божхона йўлаги жорий этилади

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–194-сон, 19.06.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо-давлатлар ҳукуматлари ўртасида соддалаштирилган божхона йўлагини жорий этиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

Мазкур битим 2022 йил 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида имзоланган.

Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍41👏4❤‍🔥1
Ўзбекистондаги мактабларда 1 синфга қабул 20 июндан бошланади.

Ўрнатилган тартибга кўра, қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади.

1. Микро-ҳудуд доирасида (20 июнь – 31 июль).
2. Микро-ҳудуддан ташқарида (1 - 15 август).

Telegram | Instagram | Facebook
👍31🤩2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Умумтаълим мактабларига 2023-2024 ўқув йили учун ўқувчиларни 1-синфга онлайн қабул қилиш тизими — my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиш ҳамда онлайн аризаларни топшириш бўйича видеойўриқнома

Telegram | Instagram | Facebook
👍10
Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июндан бошланади

Марказий Сайлов Комиссияси қарорига асосан, Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июндан бошланиб, 5 июлда якунланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍25
Шавкат Мирзиёевнинг бухоролик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда. Унда ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон президентлигига номзод аҳолига қулай турмуш шароити яратишга оид режалар ҳақида тўхталди. Жумладан, келгуси етти йилда:

1,5 мингдан зиёд кўп қаватли уйлар қурилиб, 60 минг оила шинам уй-жойга эга бўлади;

вилоятда 7 минг километр йўллар, жумладан, 3,5 минг километр ички йўллар ва 300 дан зиёд кўприклар таъмирланади;

1 миллион 200 минг аҳоли учун ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида, 5 минг километр янги тармоқ ва 84 та сув иншооти барпо этилади. Натижада, Бухорода марказлашган ичимлик суви бўйича қамров 77 фоиздан 95 фоизга етказилади;

туман ва шаҳар марказларида 1 минг 200 километр канализация тармоқлари ва 150 та оқова сув тозалаш иншоотлари қурилади. Шу орқали, 600 мингдан зиёд аҳоли илк бор канализация хизматига уланиб, вилоятда қамров даражаси ҳозирги 9 фоиздан 40 фоизга оширилади;

маҳаллаларда 10 минг километр электр тармоқлари қурилиб, 1 мингта трансформатор янгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍21👏21
Мураккаб операцияга муҳтож, туғма юрак нуқсони бор 1 минг нафардан ортиқ болаларни давлат ҳисобидан даволаш ташкил этилади — Шавкат Мирзиёев

“Бухоро
да аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш бўйича ҳам аниқ режаларимиз бор.
Шу мақсадда, 2030 йилга қадар маҳаллаларда 50 та янги оилавий поликлиника ва шифокор пункти қурилиб, 200 таси тўлиқ таъмирланади.

Мураккаб операцияга муҳтож, туғма юрак нуқсони бор 1 минг нафардан ортиқ болаларни давлат ҳисобидан даволаш ташкил этилади. Бу ишларга Бухоро учун йилига 30 миллиард сўмдан ажратамиз.

Шунингдек, Бухорода Халқаро халқ табобати маркази ва Фармацевтика кластери ташкил қилинади. Бунинг учун, 50 миллион доллар инвестиция жалб қиламиз”, – деди номзод.

Telegram | Instagram | Facebook
👍173👏2
2030 йилга қадар барча мактабларда Президент мактаблари ўқув дастури ва методикалари жорий қилинади

Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев бухоролик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.

“Жумладан, юқори синфда аниқ ва табиий фанлар ҳамда чет тилларини чуқурроқ ўқитиш йўлга қўйилади. Келгуси етти йилда барча мактабларга “тил эгалари” бўлган ўқитувчиларни олиб келамиз. Бунинг учун ҳар йили 200 миллиард сўм ажратилади.

Педагогика олийгоҳларининг ўқув дастурлари ҳам, Президент мактабларидаги ўқитиш ва баҳолаш услубларига мослаштирилади”, – деди номзод.

Telegram | Instagram | Facebook
👍19😢4👏2
Малака сертификатини олган ўқитувчига 70 фоиз қўшимча ҳақ тўланади — Шавкат Мирзиёев

“Илғор технологияларни биладиган, дарс бериш ва ўқувчилар билимини баҳолашда янгича ёндашадиган муаллимларни қўллаб-қувватлаймиз.

Энди, муаллимларнинг нафақат билими, балки малака ва маҳоратини ҳам баҳолаб, малака сертификатини бериш тизими жорий этилади.

Малака сертификатини олган ўқитувчига 70 фоиз қўшимча ҳақ тўланади (ҳозирда энг юқори устама *40* фоиз).

Умуман, келгуси етти йилда муаллимларнинг ойлик маоши 2 карра оширилади”, – деди номзод.

Telegram | Instagram | Facebook
👍35😢7👏1🤩1
Шавкат Мирзиёев навоийлик сайловчилар билан учрашиб, ўзининг сайловолди дастури билан таништирмоқда:

келгуси етти йилда вилоятдаги оилаларнинг мактабгача таълимга бўлган эҳтиёжи 100 фоизга тўлиқ қопланади (ҳозирда қамров 82 фоиз);

2030 йилга қадар янги мактаблар барпо этиш ва мавжудларининг қувватини ошириш ҳисобига, қўшимча 40 минг ўқувчи ўрни яратилади. Натижада, вилоятда 30 нафардан кўп бола таълим оладиган бирорта синф қолмайди (ҳозирда бундай синфлар сони 1 минг 200 та);

вилоятдаги барча мактаблар замонавий компьютер синфлари ва ўқув лабораториялари билан таъминланади;

Навоийнинг иқлимини ҳисобга олган ҳолда, барча боғча ва мактаблар фильтрланган ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади;

Тошкент вилоятида йилига 8 минг тонна литий, Бухорода 50 минг тонна графит ишлаб чиқарилади;

2030 йилгача мис ишлаб чиқариш 3,5 баробар, олтин1,5 баробар, кумуш3 баробар, уран3 баробарга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍352👏1