Segment.uz
70.4K subscribers
5.37K photos
1.29K videos
70 files
5.95K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“ОАВ — ислоҳотларимизнинг кўзгуси, менинг ишончли кучим” — Шавкат Мирзиёев журналист ва блогерлар ҳақида фикр билдирди.

Telegram | Instagram | Facebook
😢11👍10😱2🤩1
Ўзбекистон Экологик партиясидан президентликка номзод Абдушукур Хамзаев 2030 йилдан бошлаб 2009 йилдан кейин туғилганларга ёшидан қатъий назар сигарет сотишни таъқиқлашни таклиф қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍80🤩16👏6😱642🔥2😢1
❗️Россия гази Ўзбекистонга етказиб берилади

Бугун Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома ва республика газ узатиш тизимини Россия газини қабул қилишга тайёрлаш бўйича “йўл харитаси” имзоланди.

Ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев иштирокида Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳамда “Газпром” ОAЖ бошқаруви раиси Aлексей Миллер имзолади.

Россия газини Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудуди орқали экспорт қилиш 2023 йилнинг тўртинчи чорагидан бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍33😢14😱8👏6🕊32🤩1
⚡️ Президентнинг "Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"и қарори қабул қилинди.

❗️ Унга кўра, аҳолини ҳамёнбоп енгил автотранспорт воситалари билан таъминлаш мақсадида 2026 йил 1 январга қадар, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини кесиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган янги енгил автотранспорт воситаларини (ТИФ ТН кодлари 8703 21 10, 8703 22 10 ва 8703 31 10) олиб киришда божхона божларининг қуйидаги ставкалари қўлланилади:

1 000 см кубгача — 0 фоиз (амалда – 15 фоиз + 0,4 АҚШ долл/куб см);

1 000–1 200 см куб 5 фоиз (амалда – 15 фоиз + 0,6 АҚШ долл/куб см).

Натижада двигатель ҳажми 1 000 см кубгача бўлган автомобиллар учун божхона тўловларининг жами миқдори амалдаги 39–43 фоиздан 19–23 фоизгача, двигатель ҳажми 1 000–1 200 см куб бўлган автомобиллар учун эса 44–52 фоиздан 30–36 фоизгача камаяди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍45😢9👏3🤩3🕊21
UZUM'дан 150 000 сўмлик харид учун 35 000 сўм чегирма олинг!

Электроника ва маиший техника, кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарлар, таъмирлаш ва автомашиналар, уй ва боғ учун товарлар — UZUM ассортименти жуда катта.

❗️Сиз ўзингизга керак бўлган ҳамма нарсани дастлабки тўловсиз ва ортиқча тўловларсиз бўлиб-бўлиб тўлаш эвазига олишингиз мумкин: 12 ойгача 15 000 000 сўмгача ёки 3 ойга 300 000 сўмгача.

PWYCY7VRпромо-кодидан фойдаланиб, харидингиз 150 000 сўмдан ошса 35 000 сўм қўшимча чегирма берилади.

Бунинг учун ҳавола орқали ўтинг:
https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/a1fa0de82787

Segment.uz обуначилари учун махсус промо-кодPWYCY7VR
👍281👏1🕊1
Qabul_kvotalari_davlat_granti.pdf
23.7 MB
Давлат гранти бўйича қабул квоталари тасдиқланди

“2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент Фармойиши (Ф-31-сон, 15.06.2023 й.) қабул қилинди

Фармойишга мувофиқ, 2023/2024 ўқув йили учун давлат ОТМларига давлат гранти квоталари:

бакалавриат бўйича кундузги таълим шаклига – 34 860 нафар;

магистратура
бўйича – 8 923 нафар этиб тасдиқланди.

Тизимида ОТМ бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда молиявий мустақиллик берилган ОТМлар контракт асосидаги қабул параметрларини 2023 йил 20 июнгача тасдиқлайди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍37
Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан 18 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф доирасида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍122🔥21👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Эронда бўлиб турибди. Теҳрон шаҳридаги "Саадобод" мажмуасида Ўзбекистон президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍422👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Иброҳим Раисийнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди

Telegram | Instagram | Facebook
👍22👏42
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏫 Мактаб фарзандингизни хотиржам жўнатадиган маскан бўлиши керак.

Фарзандингиз мактабида ўтказаётган ҳар кунидан манфаат олиши ва бир поғона юқорига кўтарилиши керак.

Тинимсиз мутолаага берилиш
Ота-онага нисбатан ҳалимлик ва ҳурмат
Тарбиядаги гўзал хатти-ҳаракатлар

Булар Мерит мактабига фарзанидини ишониб топширган ота-оналар ўз фарзандида кўрган натижалари.

🔔 Маълумот учун: янги ўқув йили учун қабул давом этмоқда Шошилинг!

📥 Биз билан боғланиш: @merit_aloqa_bot

📌 Мактаб ҳақида маълумот
📞 +998(99)988-99-99
👍19
▪️Президент қарори:

2023 йил 1 июлдан бошлаб “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси” жорий этилади. Бунда:

стипендия тўловлари учун маблағлар спортчи лавозими учун белгиланган иш ҳақи, терма жамоалар ва уларнинг захираси, спортчилар энергия сарфини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун ажратиладиган мақсадли тўловларни мақбуллаштириш ҳисобидан ажратилади ва унинг миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 (уч) баравари этиб белгиланади;

“Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси” тайинланган спортчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4742-сон қарорида белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилиш ҳуқуқи берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍182
❗️2023 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳрида босқичма-босқич давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилади — Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
👍20
❗️Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида 2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга уч йиллик мораторий ўрнатилади Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
👍163🔥3🤩3😱1
Қурбон ҳайити 28 июнга тўғри келади

19 июнь, душанба куни Зулҳижжа ойининг биринчи кунидир, дея маълум қилди Ўзбекистон Мусулмонлари идораси. Шунга кўра, бу ойнинг 10-санасидан бошланадиган Қурбон ҳайити байрами милодий 28 июнь, чоршанбага тўғри келмоқда.

Эслатиб ўтамиз,
2023 йилдаги қўшимча дам олиш кунлари бўйича президент фармонида 30 июнь (жума) барча учун, 1 июль (шанба) эса олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни деб белгиланган. Бунда, Қурбон ҳайити 29 июнга тўғри келиши тахмин қилинган.

❗️Lex.uz сайтидаги маълумотга кўра, айни пайтда фармонга ўзгартириш киритилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍242
20 июндан ҳафта охиригача ҳаво бироз салқинроқ бўлиши кутилмоқда

Кавказ ҳудудларидан нисбатан бироз салқин ҳаво кириб келиши ҳисобига эртадан иссиқ бироз пасаяди. Ҳаво ҳарорати иш ҳафтасининг охиригача 33-38 даража атрофида бўлади.

Тошкентда ҳаво ҳарорати 19 июнда 38-40, кейинчалик иш ҳафтасининг охиригача 35-37 даража бўлиши кутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍34🕊2
1 октябрдан Россия гази Ўзбекистонга импорт қилинади. Шартнома шартларига изоҳ берилди

Энергетика вазирлиги жорий йилнинг 16 июнь куни Петербург Халқаро иқтисодий форуми доирасида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома ҳамда республикамиз газ-транспорт тизимини ушбу газни қабул қилишга тайёрлаш бўйича “йўл харитаси”га изоҳ берди.

Газ олди-сотдиси бўйича шартнома “UzGasTrade” АЖ ва “Газпром экспорт” МЧЖ ўртасида 2 йил муддатга тузилган бўлиб, уни ишончнома асосида Ўзбекистон энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов имзолаган.

Шартнома доирасида жорий йилнинг 1 октябридан кунига 9 миллион кубометр табиий газни импорт қилиш бошланиши мўлжалланмоқда. Йиллик ҳажм эса қарийб 2 миллиард 800 миллион кубометрни ташкил этади.

“Йўл харитаси” доирасида республика газ-транспорт тизимидаги 3 та газ ҳайдаш ускунаси янгиларига алмаштирилади ва 11 та турли русумдаги газ ҳайдаш ускунасида мукаммал таъмирлаш ҳамда тиклаш ишлари бажарилади. 22 километрлик янги магистрал газ қувурлари қурилади ва 56 километрлик газ қувурлари таъмирланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍26👏4😢42
UZUM'дан 150 000 сўмлик харид учун 35 000 сўм чегирма олинг! Шунингдек, муддатли тўлов ҳам мавжуд!

Электроника ва маиший техника, кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарлар, таъмирлаш ва автомашиналар, уй ва боғ учун товарлар — UZUM ассортименти жуда катта.

❗️Сиз ўзингизга керак бўлган ҳамма нарсани дастлабки тўловсиз ва ортиқча тўловларсиз бўлиб-бўлиб тўлаш эвазига олишингиз мумкин: 12 ойгача 15 000 000 сўмгача ёки 3 ойга 300 000 сўмгача.

PWYCY7VRпромо-кодидан фойдаланиб, харидингиз 150 000 сўмдан ошса 35 000 сўм қўшимча чегирма берилади.

Бунинг учун ҳавола орқали ўтинг:
https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/cf03dcf5fe2e

Segment.uz обуначилари учун махсус промо-кодPWYCY7VR
👍122