Segment.uz
68K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.79K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Президент_табриги #Янги_2021_йил

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Кун_ҳикмати

Ҳаёт уйқудир, ўлимла уйғонур инсон.
Сен шошил, ўлмасдан аввал уйғон.

Жалолиддин Румий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#2021_йил_1_январдан | #Ижтимоий_кўмак

Эндиликда хорижга ишлаш учун чиқаётганларга микроқарзлар берилади

📋 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими”га киритилган кам таъминланган оила аъзоси ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқаётганда уларга микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинади.

🔵 Микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 млн сўмгача миқдорда 1 йил муддатга берилади.

🔰Микроқарз фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔰 Ўзбекистон электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтади

Ўзбекистон ҳукумати «Ўзавтосаноат» компаниясини фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 29 декабрдаги қарорида белгиланди.

🔷 Бундан ташқари, мамлакат ичкарисида электр транспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) вақтинча олиб кириш учун йиғим бекор қилинади. Молия вазирлиги 2021 ва ундан кейинги йиллар учун бюджетни шакллантиришда буни ҳисобга олиши керак.

☝️Ҳужжатда 2 ой ичида электр транспорти учун қувват олиш станцияларини (терминалларини) ўрнатиш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш топширилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Мақом_вақти

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Таржив бузрук”

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Парламентга_Мурожаатномадан #Иқтибос #Мотивация

Агар катта авлоднинг билими ва тажрибасини, узоқни кўра олиш фазилатларини, ёшларимиздаги ғайрат-шижоат, мардлик ва фидойилик билан бирлаштира олсак, кўзлаган марраларга албатта етамиз.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Президентнинг расмий веб-сайти янги форматда ишга туширилди

Янги сайтда «Президент Администрацияси» бўлими очилган. Унда Президент маслаҳатчилари, Президент Администрациясининг асосий вазифалари, Администрация Ижро этувчи аппарати раҳбарияти, Президент ва Администрация ҳузуридаги ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш мумкин.

Сайтнинг бош саҳифасида дунё ва Ўзбекистон харитаси жойлаштирилган. Бу функция ёрдамида президентнинг хорижга ва мамлакатимиз ҳудудларига ташрифлари ҳақидаги ахборотларни харита орқали топиш мумкин.

Сайтда Президент виртуал қабулхонаси» порталига ўтиш, Халқ қабулхоналарининг алоқа маълумотларини излаш каби қулайликлар бор.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Audio
#Мақом_вақти

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Пардуни бузрук”

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни соат 18:00 да «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Онанинг ўтинчи
Давомийлиги: 02:27 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш:
@yangiuzbekiston_uz
#Парламентга_Мурожаатнома #Иқтибос #Ислоҳот

🇺🇿 Бугунги мураккаб шароитда юртимизда бошланган кенг қамровли ислоҳотлар, янги Ўзбекистонни барпо этиш сари ташлаётган дадил қадамларимизнинг бардавом бўлишини таъминлаш энг асосий вазифамиз бўлиши шарт – Шавкат Мирзиёев

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Қонунчиликдаги_янгилик

⚡️ Коррупцияга қарши курашишда навбатдаги механизм ишга тушади

❇️ Ҳукумат қарори (829-сон, 31.12.2020 й.) билан Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахслар бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Бу шахслар тегишлича БҲМнинг 3 бараваридан 25 бараваригача (669 минг сўмдан 5 млн 575 минг сўмгача) миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилиши мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Мақом_вақти

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Соқили ислими”

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бадантарбия

Хайрли тонг. Сизлар билан эрталабки бадантарбия машқларини бажарамиз.

🔷 Эрталабки бадантарбия – соғлиқ гарови

Ёшлигингиз, саломатлигингиз ҳамда ишчанлик қобилиятингизни сақлашга ҳаракат қилинг!

☝️ Ҳар тонг, соат 07.00 да барчамиз биргаликда бадантарбия қиламиз.

Тонгингиз хайрли бўлсин! Кунингиз эса мазмунли ўтсин!

#Саломат_бўлинг

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Кун_ҳикмати

Ҳақ йўлинда ким санга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила.

Алишер Навоий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Сатрларда_ватан_мадҳи

Гиёҳларда она тупроқ бўйи бор,
Дилда меҳрин йўллагувчи куйи бор.
Қайда юрма, ўз юртингни эслатур,
Кундуз қуёш, тунда юлдуз, ойи бор...

🔷 Ушбу ватан ҳақидаги дилтортар шеърни муаллиф Барот Исроил ижросида тинглашингиз мумкин.

Унутманг, энг кўнгилга яқин ва умрбоқий шеър — ватанни мадҳ этган шеърдир.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Қонунчиликдаги_янгилик

Инвестиция дастури доирасида 34 мингдан зиёд киши иш ўрнига эга бўлади

Президент қарори (ПҚ–4937-сон, 28.12.2020 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури тасдиқланди.

☝️ Дастур доирасида қатор вазифалар белгиланди.
Жумладан, 226 та янги ишлаб чиқариш қуввати ва 34 мингдан зиёд иш ўрни яратилишини назарда тутувчи 2021 йилда йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларини ишга тушириш бўйича манзилли дастур ҳам белгиланди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Парламентга_Мурожаатнома #Сенат_йиғилиши

🇺🇿Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлиси 2021 йил 6 январь куни чақирилади

🔷 Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар шулар жумласидандир.

☑️ Бундан ташқари, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги, “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари муҳокама қилиниши назарда тутилган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Ёш оилалар ажримининг олдини олиш мақсадида махсус марказ очилади

🇺🇿 “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (820-сон, 31.12.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари ташкил этилади.

📌 Марказ никоҳланувчиларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича тизимли тайёрлайди.

📝 Марказларда ФҲДЁ органларига никоҳни қайд этиш учун ариза берган ва ўқув машғулотларида қатнашиш учун розилиги олинган 30 ёшдан ошмаган никоҳланувчи шахслар махсус дастур асосида бепул ўқитилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Амалий_қўлланма #Барчага_фойдали

Давлат хизматчилари ва кенг жамоатчилик учун муҳим қўлланма

🔰 Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида тақдимот ўтказилди.

🔷 Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш Департаменти Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти ҳамкорлигида тайёрланган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” ҳамда “Давлат тилида иш юритиш” (амалий қўлланма) китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

❇️ Тақдимотда мамлакатимизда она тилимизга юқори даражада эътибор қаратилаётган ҳозирги даврда ушбу китобларнинг барча ташкилот ва муассасалар фаолиятида аҳамиятли эканлиги таъкидланди.

Тадбир сўнгида мазкур китоблар вазирлик ходимларига тақдим этилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Парламентга_Мурожаатнома #Иқтибос #Ижтимоий_ҳимоя

➡️ Эҳтиёжманд оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича олиб бораётган ишларимиз кўлами янада кенгайтирилади. Бунда 27 мингта ёки бу йилга нисбатан 2,5 баробар кўп оиланинг ипотека кредити бўйича дастлабки бадалларини тўлаш ва кредит фоизларини субсидиялаш учун 2,4 триллион сўм йўналтирилади – Шавкат Мирзиёев

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz