Segment.uz
61.7K subscribers
5.1K photos
1.18K videos
54 files
5.13K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Парламентга_Мурожаатномадан

⚡️Жазони енгилроғи билан алмаштириш ва шартли озод қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш ваколати жазони ижро этиш органидан Инсонпарварлик комиссиясига ўтказилади — Шавкат Мирзиёев

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Парламентга_Мурожаатномадан

⚡️Ўзбекистонда 2005 йилгача келиб, доимий яшаётган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўғридан-тўғри Ўзбекистон фуқаролиги берилади.

Ўзбекистонда яшаб келаётган яна 20 минг киши, Ўзбекистон фуқароси бўлиш имкониятига эга бўлади.

Ўзбеикстонда 15 йил давомида доимий рўйхатда турган, фуқаролиги бўлмаган шахсларни бундан буён тўғридан-тўғри Ўзбекистон фуқароси деб тан олиш тартиби жорий қилинади. — Шавкат Мирзиёев

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Парламентга_Мурожаатномадан

Олий Мажлис палаталари, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ қийноқларнинг олдини олиш бўйича Омбудсман ваколатларини кенгайтириш, шунингдек, жамоатчилик назоратини кучайтириш юзасидан икки ой муддатда ўз таклифларини ишлаб чиқади. Бунда Омбудсман томонидан ҳар чоракда жамоатчилик вакиллари билан биргаликда тергов изолятори ва жазони ўташ муассасаларига «мониторинг ташрифлари» тизими йўлга қўйилиши назарда тутилади — Шавкат Мирзиёев

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Парламентга_Мурожаатномадан

Ошкоралик ва сўз эркинлиги бу – давр талаби, бу – Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг талаби — Шавкат Мирзиёев

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Парламентга_Мурожаатномадан

Афғонистон муаммосини ҳал этиш ва барқарорлик ўрнатишга қаратилган тизимли саъй-ҳаракатлар изчил давом эттирилади. Трансафғон транспорт коридорини барпо этиш бўйича амалий ҳаракатлар олиб борилади — Шавкат Мирзиёев

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Парламентга_Мурожаатномадан

⚡️Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда 30 июль санасини «Халқлар дўстлиги куни» деб белгилашни таклиф этди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Парламентга_Мурожаатномадан

Қанчалик мураккаб бўлмасин, ҳеч қачон демократик ислоҳотлар йўлидан қайтмаймиз — Шавкат Мирзиёев

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Парламентга_Мурожаатномадан

🔹Коррупцияга қарши курашишнинг самарали воситаларидан бири – кадрларни танлаш ва ишга қабул қилишнинг очиқ тизимини йўлга қўйишдан иборат. Ушбу тизим асосида кадрларни танлашда эски усуллардан воз кечиб, уларнинг интеллектуал салоҳиятини, маънавий фазилатларини баҳолайдиган очиқ ва ошкора танлов тизими жорий этилади — Шавкат Мирзиёев

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Audio
#Мақом_вақти

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Талқинчаи савти наво”

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

☝️ Бу дунё кураш майдонидир. Бу майдоннинг қуроли соғлом жисму тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқдир.

Абдурауф Фитрат

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни соат 18:00 да «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Ота вақти
Давомийлиги: 02:24 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш:
@yangiuzbekiston_uz
#Иқтибос

«Президент Шавкат Мирзиёевнинг парламентга мурожаатномаси бу янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги демократик ислоҳотларнинг беқиёс дастуридир» — Италия элчиси Агостино Пинна

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM

#Ижтимоий_бекат #Китоб_ҳадя

Осмонларда юрганлар,
Олтин сарой қурганлар,
Не берай? деб турганлар,
Болага китоб беринг!
Бола оққуш, оқ каптар,
Дунёлардан бехабар,
Ёвузлик топмай хабар,
Болага китоб беринг!...

Ушбу ижтимоий ролик Зулфия Мўминованинг “Болага китоб беринг” шеъри асосида тайёрланган.

🇺🇿 Китобхонлик ва илм ҳақида куни-кеча Президент Шавкат Мирзиёев ҳам “Ўзбекистон ёшлар Форуми 2020”да ёшларга мурожаат қилганди.

“Илмни қадрланг, илмга интилинг! Ёшлик — умрнинг энг бебаҳо даври. Илм ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган, ҳеч ким сиздан тортиб ололмайдиган бойлик эканини асло унутманг”

☝️Ижтимоий роликдан маънавий-маърифий тадбирларда фойдаланиш мумкин. Фарзандларингиз билан бирга томоша қилинг.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бадантарбия

Хайрли тонг. Сизлар билан эрталабки бадантарбия машқларини бажарамиз.

🔷 Эрталабки бадантарбия – соғлиқ гарови

Ёшлигингиз, саломатлигингиз ҳамда ишчанлик қобилиятингизни сақлашга ҳаракат қилинг!

☝️ Ҳар тонг, соат 07.00 да барчамиз биргаликда бадантарбия қиламиз.

Тонгингиз хайрли бўлсин! Кунингиз эса мазмунли ўтсин!

#Саломат_бўлинг

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Кун_ҳикмати

Асоссиз иш, нимага қаратилганидан қатъи назар, доимо инқироз билан тугайди.

Иоганн Гёте

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Мақом_вақти

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Уффори мустаҳзоди наво”

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Парламентга_Мурожаатномадан

🔷 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси: асосий ташаббуслар 8 дақиқада

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

Ҳар кун ўлурам шомғача мен ғамга гирифтор,
Ҳар шаб ёнарам оташа парвона каби зор.
Ҳеч кимса эмас бу мени аҳволима воқиф,
Мен хастаяму миллатим ўлмиш нега бемор.

Абдулла Авлоний

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасига бағишланган махсус кўрсатув бугун соат 19.00 да "Ўзбекистон 24", "Ўзбекистон" ва "Ёшлар" телеканалларида намойиш этилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни соат 18:00 да «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Қаҳва доначалари
Давомийлиги: 02:10 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш:
@yangiuzbekiston_uz
⚡️Бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлиги ва стипендиялар 10%га оширилади

❇️ Ўзбекистон президентининг 30 декабрдаги қарори билан 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилди.

2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари қарорга берилган иловага мувофиқ белгиланиши кўрсатиб ўтилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz