Segment.uz
59.3K subscribers
5.03K photos
1.16K videos
47 files
4.9K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
❗️Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларининг ўқув юкламалари камайтирилади

Маълум қилинишича, умумтаълим мактабларининг 1-синфлари учун дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 2 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак. Шунингдек, 2–4-синфлар учун дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 4 кун 5 соатдан, 5–9-синфлар учун дарслар кунига 6 соатдан, 10–11-синфлар учун эса дарслар кунига 6 сотдан кўп бўлмаслиги белгиланди.

Бундан ташқари, бир йил давомида ўқув ҳафталиги 1-синфлар учун 33 ҳафта, 2–11-синфлар учун эса 34 ҳафтадан ошмаслиги лозим.

@segmentuz
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев судда кўрсатма берди 

Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июл кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини очиқ суд жараёнида кўриб чиқиш давом этмоқда. 

Бугун, 7 январь куни суд мажлисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаевнинг кўрсатмалари эшитилди

Суд давомида судланувчилар унга илтимос билан юзланиб, мурожаатни президентга етказишни сўраган.

Аманбай Оринбаев судланувчилар ким бўлишидан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Қорақалпоғистон азаматлари эканини, уларнинг илтимосларини албатта етказишини маълум қилиб, суд ҳайъатидан судланувчиларга қонун доирасида енгиллик беришни сўраган.

@segmentuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги шифохоналарга дизель генераторларини ўрнатиш бошланди

Ўзбекистонда кутилаётган аномал совуқ сабаб Тошкент шаҳридаги шифохоналарда электр таъминотида узилишлар кузатилмаслиги учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан харид қилинган дизель генераторларини пойтахтдаги шифохоналарга ўрнатиш бошланди.

@segmentuz
❗️Олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар давлат мактабгача таълим тизимида педагогик фаолиятни амалга ошириши мумкин.

Бунда уларга ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда пенсияни ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи миқдори оширилди

Республикада 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори, яъни юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача оширилди.

@segmentuz
Қаттиқ совуқда кўчада қандай исиниш мумкин?

Қишнинг аёзли кунларида музлаб қолмаслик ва зиён кўрмаслик бўйича тавсияларимизни беришда давом этамиз. Агар кўчага чиқишингизга тўғри келса, ушбуларни унутманг: ҳавога қараб кийиниш, бош кийимсиз юрмаслик, қулай оёқ кийимда бўлиш, албатта овқатланиб олиш, ўзингиз билан термосда иссиқ чой олиб юриш.

Тавсиялар билан инфографикада батафсил танишинг!

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, Ўзбекистон ҳудудида кузатилаётган аномал совуқ об-ҳаво ҳарорати ҳафта охиригача сақланиб қолади.

@segmentuz
Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ходимлари масофавий иш режимига ўтказилди

Бу ҳақда Агентлик бош директорининг ўринбосари Хушнуд Худойбердиев маълум қилди.

«ЎзA учун бугундан онлайн иш режими эълон қилдик. Ҳамма уйидан ишлайди. Ишга чиқиш учун заруриятга қараб навбатчилик ташкил қиламиз. Бунақа совуқда бунақа шароитдаги бинода ходимлар шунчаки яхмалакка айланиб қолиши мумкин. Бизга уларнинг саломатлиги керак», — дейилади твитда.

@segmentuz
❗️2023 йил 11 январдан бошлаб олий ҳамда профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланадиОлий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

@segmentuz
Саудия Арабистони Ҳаж зиёратига коронавирус туфайли қўйилган чекловларни бекор қилди

“Ҳаж зиёратига борувчилар сони пандемиядан аввалги даражага қайтади, ёш чекловлари ҳам бўлмайди”, — деди қироллик вазири.

Саудия Арабистони расмийлари COVID-19 сабабли сўнгги уч йил давомида Ҳажга келадиган зиёратчилар сонига чеклов қўйганди.

@segmentuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Бу қор эримайди, бу қор кўп одамнинг ёстиғини қуритади» — Самарқанд вилояти ҳокими

«Эрталаб туриб, ишхонага келсак, тротуарлар супурилмаган, ҳаммаёқ қор... Ким аравасини тортади, шаҳарникини?!», — деди вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов.

@segmentuz
Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида кириб келган совуқ ҳаво таъсирини беталафот ўтказиш чораларига тўхталиб ўтди.

Барча туман ва ҳудудларда ташкил этилган штаблар узлуксиз ишлаши кераклиги, аҳоли эҳтиёжлари тезкор ҳал этиб борилиши шартлиги таъкидланди.

Ижтимоий соҳа объектларини энергия ва иссиқлик билан таъминлашни алоҳида назоратга олиш зарурлиги қайд этилди.

ИИВ ва Миллий гвардияга йўлларни тозалаш ишларини ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатини ташкил этиш топширилди.

Барча серқатнов йўналишларда жамоат транспортининг узлуксиз ҳаракати таъминланиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти олдига ҳар бир вилоят, туман ва шаҳардаги аҳвол бўйича кунлик назорат ўрнатиб, жойлардаги муаммоларни тезкор бартараф этиш вазифаси қўйилди.

@segmentuz
Саноат ўсиши учун янги имкониятлар ва қўшимча молиявий ресурслар берилади.

Биринчидан, банк нормативлари қайта кўриб чиқилиб, тижорат банкларида корхоналарга кредит ажратиш учун қўшимча 55 триллион сўм ресурслар таъминланади. Бу – ўртача битта туманда 20 миллион долларлик инвестицияга қўшимча ресурс, дегани.

Энг аввало, тижорат банклари билан бирга ҳокимларни бу пулларни ишлатишга ўргатиши керак. Кўп туман ҳокимлари тайёр маблағни ишлатишни ҳали билмайди, деб таъкидланди йиғилишда.

Шу муносабат билан ҳар бир туман бўйича қўшимча лойиҳалар ва уларнинг “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш, аввал ишга тушган 807 та лойиҳа ҳамда паст қувватда ишлаётган 271 та корхонани айланма маблағ билан таъминлашга топшириқ берилди.

@segmentuz
Қишки таътилни узайтириш ваколати ҳудудий раҳбариятларга берилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълум қилишича, об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотларида қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати ҳудудий раҳбариятларга берилди.

Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёни тасдиқланди.

@segmentuz
Бугун камида 9 та ҳудуддаги мактабларда дарслар бошланади

Расмий эълонларга кўра, 11 январдан бошлаб:

Андижон, Бухоро ва Хоразм вилоятларидаги барча мактабларда;

Наманган, Самарқанд ва Сурхондарёдаги аксарият мактабларда;

Жиззахдаги мактабларнинг 25 фоизида дарслар бошланади.

Тошкент шаҳри ва Қашқадарёда ҳам мактаблар 11 январдан очилади, лекин расмий эълонлар жуда тушунарсиз.

Қорақалпоғистондаги мактабларда III чорак 12 январдан, Фарғона вилоятида 16 январдан бошланади.

Сирдарё, Навоий ва Тошкент вилоятларида таътил қачонгача давом этиши ҳалигача аниқ эмас.

@segmentuz
❗️Вояга етмаганларга жинсий тажовуз қилганлар амнистияга тушмайди, таълим ва тиббиёт муассасаларида ишлаши тақиқланади, бировнинг шахсий фото-видео ва ёзишмаларини тарқатиш билан шантаж қилиш учун жиноий жавобгарлик бўлади Қонун лойиҳаси

Хотин-қизлар, болалар ва кекса ёшдаги ота-оналарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Унга кўра, 18 ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига тегиш, унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, фоҳишаликка жалб қилиш, вояга етмаган шахс тавсифланган порнографик маҳсулотни тайёрлаш учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Хусусан, уларга нисбатан:

жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилмайди;

аёлни ҳомиласини сунъий туширишга мажбурлаш, номусга тегиш ёхуд жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш, 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш, унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш учун жазо оғирлаштирилмоқда;

шахс ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилганлик (интим ҳаёт дахлсизлигини бузиш) учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда;

жамоат жойларида шахсга шилқимлик қилиш: унинг қадди-қоматини шаҳвоний мазмунда тасвирлаш, шу мазмундаги сўзлар билан чақириш, изоҳлаш, қиёслаш, шаҳвоний майлни кўрсатувчи ҳаракатлар қилиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда;

шахснинг ҳаёти ва соғлиғи, эркинлиги, шаъни ва қадр қимматига, Ўзбекистон Республикасига, тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноятлар учун илгари ҳукм қилинган шахслар вояга етмаганларга хизмат кўрсатиладиган таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида ишлаши тақиқланмоқда.

@segmentuz
Нукус воқеалари бўйича судда прокурор Тажимуратовга 18 йил, Қаллихановага 11 йил сўради

Бухоро вилоят судида 2022 йил 1–2 июл кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид очиқ суд мажлисида давлат айбловчиси бош гумондор Даўлетмурат Тажимуратов ва Лолагул Қаллихановага мос равишда 18 ва 11 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини сўраган.

Жиноий ишга дахлдор қолган 20 кишидан 18 нафарига камроқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси, судланувчиларнинг икки нафарига эса озодликдан чеклаш жазоси сўралган.

@segmentuz
Таълим муассасаларида ўқув хоналаридаги ҳарорат 16 даража иссиқ бўлиши шартлиги маълум қилинди

Санитария-эпидемиология хизматининг хабар беришича, барча турдаги таълим муассасаларининг ўқув хоналарида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21 даража иссиқ, ўртача оғир ишда 17 даража иссиқ ва оғир ишда эса камида 16 даража илиқ бўлиши лозим.

Шунингдек, физика ўқув лаборатория хонасида мунтазам равишда ҳарорат 18-21 даража иссиқ, ҳавонинг намлиги эса 40-60 фоиз бўлиши керак. Бундан ташқари, таълим муассасаси ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ сув ва канализация тизимига уланган бўлиши лозим.

Таълим муассасасида канализация тизими йўқ бўлганда давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг мавжуд бўлишига рухсат этилади.

@segmentuz
Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча тўхтатилди

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа обектларига етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.

Шунга кўра, айрим йирик ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилди ҳамда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча тўхтатилди.

Шунингдек, ортадиган талабни тўлиқ қондириш мақсадида автобензин ва дизел ёқилғиси маҳсулотлари қўшимча миқдорларда сотувга чиқарилади, шу жумладан захиралар ҳисобидан.

@segmentuz