Segment.uz
59.3K subscribers
5.03K photos
1.16K videos
47 files
4.89K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
UzAuto Motors барча турдаги автомобиллар учун шартнома беришни тўхтатди

UzAuto Motors 4 январдан бошлаб контрактация шартномасини тузиш, барча автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилишни вақтинча тўхтатди.

Маълум қилинишича, дастурий таъминотни янгилаш ва инвентаризация ишлари якунлангандан сўнг, контрактация шартномаларини тузиш, олдиндан тўловни қабул қилиш ва автомобилни етказиб бериш тўлиқ ҳажмда қайта тикланади.

Шунингдек, 2022 йил, янги йил арафасида автомобиль етказиб бериш бўйича шартнома тузган ва 7 кун ичида олдиндан тўловни амалга ошира олмаган шахслар иш қайта тикланганидан сўнг, автомобиль учун олдиндан тўловни амалга ошириши мумкин. Шу билан бирга, улар томонидан автомобиль етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ўз кучида қолади, фақат олдиндан тўлов муддати узайтирилади.

@segmentuz
Ғаниев Шухрат Мадаминович Президентнинг Иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

@segmentuz
Тиббий суғурта қайси ҳудудларда жорий этилиши маълум бўлди

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг айтишича, 2023 йилда Навоий вилоятида давлат тиббий суғурта тизими жорий этилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳам 2023 йил 1 июлдан тиббий суғурта тизими механизмлари жорий этилади. Бундан ташқари, пойтахтдаги 72 та поликлиника ва 40 та шифохонани компьютер жиҳозлари, зарур тиббий ускуналар билан таъминлашга 30 млрд сўм йўналтирилади.

@segmentuz
Ўзбекистонда 9-15 январь кунлари аномал совуқ бўлиши кутилмоқда — Ўзгидромет

Жорий йилнинг 9 январь куни республика ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади.

9-11 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

10-15 январда республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 12-17 совуқгача, кундуз кунлари 5-8 даража совуқгача; шимолда кечалари 17-22 совуқгача, Устюртда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 25-27 совуқгача, кундуз кунлари 7-10 даража совуқгача, жанубда ва Фарғона водийсида кечалари 5-10 совуқгача, кундуз кунлари 2-5 даража совуқгача пасаяди.

Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади.

@segmentuz
❗️Тўлов-контрактни тўлаш муддати 20 январга қадар узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ:

2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 20 январи этиб белгиланди.

@segmentuz
⚡️ Қишки таътил узайтирилди

Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди.

Ўқув машғулотлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣 Докторантурага (PhD, DSc) кириш учун инглиз тили сертификати талаб этилишидан хабарингиз борми?

«Mega School»дан ажойиб таклиф!

«Mega School» ўқув маркази талабгорларни IELTS 7+ / CEFR имтиҳонларига тайёрлаш бўйича қисқа муддатли курслар очилишини эълон қилади!

👨‍🎓🇰🇾 «Mega School» билан биргаликда инглиз тилидан халқаро ва миллий даражадаги сертификат (IELTS 7+/CEFR)ни юқори кўрсаткич билан олиш имкониятини қўлдан чиқарманг!

📌 Бизнинг устунлигимиз сифатли таълим ва ҳамёнбоп нархлар.

«Mega School»
ўқув марказининг докторантлар учун махсус курсларига қатнашиш учун рўйхатдан ўтинг! (Биринчи дарс мутлақо БEПУЛ)

🗓 Рўйхатдан ўтиш учун: 91 771 04 44, 99 868 96 94

Instagram: instagram.com/megaschooluz
Шаҳар ва туманлар қайси тоифага киради?

Президент фармонига мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистондаги барча — 208 та туман ва шаҳар иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилди. Тоифага қараб бу туманларга солиқ имтиёзлари, субсидия ажратиш тартиби ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланади.

Туман ва шаҳарларнинг қайси тоифага мансублигини қуйидаги рўйхатдан кўришингиз мумкин.

▪️ Қорақалпоғистон Республикаси
1-тоифа:
мавжуд эмас
2-тоифа: Нукус шаҳри ва Қўнғирот тумани;
3-тоифа: Беруний, Қораўзак, Тахиатош, Тўрткўл, Хўжайли, Чимбой, Элликқалъа;
4-тоифа: Амударё ва Нукус туманлари;
5-тоифа: Бўзатов, Кегейли, Қонликўл, Мўйноқ, Тахтакўпир, Шуманай.

▪️ Тошкент шаҳри
1-тоифа:
барча туманлар.

▪️ Андижон вилояти
1-тоифа:
Андижон шаҳри;
2-тоифа: Андижон, Асака ва Шаҳрихон туманлари, Хонобод шаҳри;
3-тоифа: Балиқчи, Булоқбоши, Қўрғонтепа, Олтинкўл ва Хўжаобод;
4-тоифа: Жалақудуқ, Избоскан, Марҳамат ва Пахтаобод;
5-тоифа: Бўстон ва Улуғнор.

▪️ Бухоро вилояти
1-тоифа:
Бухоро шаҳри;
2-тоифа: Когон шаҳри, Когон, Қоровулбозор ва Ромитан туманлари;
3-тоифа: Бухоро, Ғиждувон ва Қоракўл туманлари;
4-тоифа: Вобкент, Жондор, Олот, Пешку, Шофиркон;
5-тоифа: мавжуд эмас

▪️ Жиззах вилояти
1-тоифа:
Жиззах шаҳри;
2-тоифа: Ғаллаорол;
3-тоифа: Дўстлик, Зарбдор, Зафаробод, Зомин, Мирзачўл, Пахтакор, Фориш, Шароф Рашидов;
4-тоифа: Бахмал, Янгиобод;
5-тоифа: Арнасой;

▪️ Қашқадарё вилояти
1-тоифа:
Қарши шаҳри;
2-тоифа: Шаҳрисабз шаҳри, Ғузор, Китоб ва Шаҳрисабз туманлари;
3-тоифа: Касби, Косон, Кўкдала, Қарши, Чироқчи ва Яккабоғ туманлари;
4-тоифа: Қамаши, Миришкор, Муборак, Нишон;
5-тоифа: Деҳқонобод.

▪️ Навоий вилояти
1-тоифа:
Навоий шаҳри;
2-тоифа: Зарафшон шаҳри, Кармана, Навбаҳор ва Учқудуқ туманлари;
3-тоифа: Ғозғон, Қизилтепа, Нурота;
4-тоифа: Конимех, Хатирчи;
5-тоифа: Томди.

▪️ Наманган вилояти
1-тоифа:
Наманган шаҳри, Янги Наманган ва Давлатобод туманлари;
2-тоифа: Тўрақўрғон, Уйчи, Учқўрғон;
3-тоифа: Косонсой, Наманган, Поп, Чортоқ, Чуст ва Янгиқўрғон туманлари;
4-тоифа: Норин;
5-тоифа: Мингбулоқ.

▪️ Самарқанд вилояти
1-тоифа:
Самарқанд шаҳри;
2-тоифа: Жомбой, Самарқанд ва Тойлоқ туманлари;
3-тоифа: Каттақўрғон шаҳри, Булунғур, Иштихон, Нарпай, Оқдарё, Пастдарғом ва Ургут туманлари;
4-тоифа: Каттақўрғон, Нуробод, Пахтачи, Пайариқ;
5-тоифа: Қўшрабод.

▪️ Сирдарё вилояти
1-тоифа:
мавжуд эмас
2-тоифа: Гулистон ва Ширин шаҳарлари, Сирдарё тумани;
3-тоифа: Янгиер шаҳри, Мирзаобод ва Оқолтин туманлари;
4-тоифа: Боёвут, Гулистон, Сайхунобод ва Ховос туманлари;
5-тоифа: Сардоба.

▪️ Сурхондарё вилояти
1-тоифа:
Термиз шаҳри;
2-тоифа: Жарқўрғон ва Термиз туманлари;
3-тоифа: Ангор, Денов, Қумқўрғон, Сариосиё;
4-тоифа: Бойсун, Музработ, Узун, Шеробод, Шўрчи;
5-тоифа: Бандихон, Қизириқ, Олтинсой.

▪️ Тошкент вилояти
1-тоифа:
Оҳангарон ва Чирчиқ шаҳарлари;
2-тоифа: Ангрен, Бекобод, Нурафшон, Олмалиқ ва Янгийўл шаҳарлари, Бўстонлиқ, Зангиота, Қибрай, Қуйичирчиқ, Тошкент, Чиноз ва Юқоричирчиқ туманлари;
3-тоифа: Оққўрғон, Оҳангарон, Паркент, Ўртачирчиқ ва Янгийўл туманлари;
4-тоифа: Бекобод, Бўка ва Пискент туманлари;
5-тоифа: мавжуд эмас

▪️ Фарғона вилояти
1-тоифа:
Фарғона шаҳри;
2-тоифа: Қўқон ва Марғилон шаҳарлари, Бувайда тумани;
3-тоифа: Қувасой шаҳри, Бешариқ, Боғдод, Данғара, Қува, Қўштепа, Олтиариқ, Риштон, Тошлоқ, Ўзбекистон, Учкўприк ва Фарғона туманлари;
4-тоифа: Фурқат;
5-тоифа: Сўх, Ёзёвон.

▪️ Хоразм вилояти
1-тоифа:
Урганч шаҳри;
2-тоифа: Боғот;
3-тоифа: Хива шаҳри, Гурлан, Тупроққалъа, Урганч, Ҳазорасп, Хонқа, Шовот туманлари;
4-тоифа: Қўшкўпир, Хива ва Янгибозор туманлари;
5-тоифа: Янгиариқ.

@segmentuz
Фарзанди боғчага бораётган бюджет ташкилотларида ишлайдиган аёлларнинг иш вақти иш ҳақи камайтирилмаган ҳолда қисқартирилади

Жорий йилнинг 10-18 январь кунлари мактабгача таълим ташкилотларида навбатдан ташқари таътил эълон қилиниши муносабати билан мактабгача таълим ёшидаги (3-7 ёшли) болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.

@segmentuz
«Оилали аёллар учун эрталаб ишга кечроқ келиш ва иш вақтидан вақтлироқ кетишни расмийлаштириш керак» — Алишер Қодиров

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан фарзанди боғчага бораётган бюджет ташкилотида ишлайдиган аёлларнинг иш ҳаққи камайтирилмаган ҳолда иш вақтини қисқартириш белгиланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» фракцияси раҳбари Алишер Қодиров муносабат билдирди.

«Боғчадан фарзандини вақтида олишига вазифаси халақит бераётган аёлларга иш вақтини қисқартириш жуда яхши, лекин бу масаланинг ярми…

Ишлайдиган, оилали аёллар учун
эрталаб ишга бир соат кечроқ келиш ва иш вақтидан бир соат вақтлироқ кетишни расмийлаштириш керак. Aёл ходимнинг иш самарадорлиги сезиларли ошади, оилада муҳит ўзгаради.

Қолаверса, натижа кўп ишлаш эмас, самарали ишлашнинг ҳосили эканини ҳамма тан олмаса ҳам, жуда яхши билади», — дея фикр билдирган депутат.

@segmentuz
Ўзбекистонда кутилаётган аномал совуқ кунларида болаларнинг ишловчи ота-оналарига қандай имтиёзлар берилиши ҳақида маълумот берилди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълум қилишича, амалдаги Меҳнат кодексига мувофиқ, фарзандлари таътилда бўлган вақтда ота-оналар учун уларнинг иш берувчиларига мослашувчан иш вақти режимида ёки масофадан туриб ишлаш режимида ишлашга рухсат бериш ва расмийлаштириш ҳамда йиллик меҳнат таътилини ушбу вақтда бериш тавсия этилади.

@segmentuz
❗️Эртага, 7 январь — барча ходимлар учун иш куни

Президентнинг 2022 йил 23 декабрдаги «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-270-сонли Фармонига кўра, эртага, 2023 йил 7 январь шанба куни 3 январдан кўчирилган иш куни ҳисобланади.

@segmentuz
⚡️ Коллеж ва техникумларда тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз қолди

Давлат комиссиясининг тегишли қарорига биноан:

коллежлар ва техникумларда 2022/2023-ўқув йили учун барча босқичдаги ўқувчиларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорлари мос равишда 2021/2022-ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақланиб қолди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

@segmentuz
❗️Таътил кунларида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари учун ҳақ тўланмайди

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 10-18 январь кунлари мактабгача таълим ташкилотларида навбатдан ташқари таътил берилади.

«Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларига мувофиқ мазкур таътил кунлари учун боғча тўлови тўланмаслиги маълум қилинди.

▪️ Таътил эълон қилингунга қадар боғча тўлови амалга оширилган бўлса, кейинги тўловларни амалга ошириш жараёнида таътил кунлари учун тўланган бадал суммаси ҳисобга олинади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

@segmentuz
ilm.argos.uz платформасидан барча давлат хизматчилари фойдаланиши мумкин — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат хизматчиларининг касбий кўникмалари ва компетенцияларини ривожлантириш мақсадида ilm.argos.uz платформасидан фойдаланишда қулайлик тақдим этди.

▪️ Агентлик томонидан мазкур платформа барча фойдаланувчилар учун очиб қўйилди.

Мазкур платформада:

«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун мазмун-моҳияти;

давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидалари;

Тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти, соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар;

ҳуқуқий саводхонлик ҳамда хорижий тилларни ўрганиш каби давлат фуқаролик хизматчиси учун зарур бўлган видеодарслар ва маъруза матнлари жойлаштирилган.

Платформадан фойдаланиш бепул.

@segmentuz
Азамат Шуҳратович Фазилов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ижро аппарати бош консультанти лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида департамент директори лавозимида фаолият юритган.

@segmentuz
Тошкент шаҳрида ҳар қандай йиғилишлар ўтказиш тақиқланди

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кутилаётган аномал совуқ муносабати билан тегишли чора-тадбирлар кўриш бўйича топшириқ берди.

Унга кўра, 9 январдан 18 январгача пойтахтдаги ҳокимликларда, бошқармалар ва уларнинг туман бўлимларида ҳар қандай мажлислар (жумладан онлайн шаклида), тадбирлар, масъулларни асосий фаолиятидан чалғитувчи бошқа йиғилишларни ўтказиш тақиқланади.

Шунингдек, кўчада хизмат қилаётган йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва ободонлаштириш ходимларини иссиқ чой ва егулик, ихчам термос идишлари билан таъминланади.

@segmentuz
Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.

@segmentuz