Segment.uz
68.1K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
67 files
5.81K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Давлат фуқаролик хизматини рақамлаштиришда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорлик қилади.

Ҳамкорлик доирасида давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни бошқаришда ва инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга қаратилган «Рақамли давлат фуқаролик хизмати» лойиҳаси амалга оширилади.

Тошкент шаҳридаги «IT-Park»да ўтказилган учрашув давомида соҳага оид қатор масалалар юзасидан икки ташкилот ўртасида узвий ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинди.

@segmentuz
👍29👏3🥰2🤩2
Қорақалпоғистон_Бош_прокуратура.pdf
402.6 KB
Қорақалпоғистон Республикасида шу йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеалар бўйича бўлиб ўтаётган суд жараёнларида юзага келаётган ва жамоатчиликни қизиқтираётган масалалар юзасидан Бош прокуратура томонидан маълумот тайёрланиб, комиссияга тақдим этилди.

@segmentuz
👍13🤩2💯21🕊1
2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробарига оширилмоқда.

Пенсия жамғармаси бу ўзгаришнинг маъносини тушунтирди.

Янги тартибга асосан, пенсия тайинлашда ҳисобга олинган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн 240 минг сўмдан юқори бўлган пенсионерларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиб чиқилади.

@segmentuz
👍47😱42🥰1🤩1
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи АИ-80 маркали бензин ишлаб чиқариш ҳажмини 50 фоиздан кўпроққа оширди. Агар жорий йилнинг январ-ноябрь ойларида корхонада кунига ўртача 800 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, 14-декабрь ҳолатига кўра бу кўрсаткич 1250 тоннага етказилди.

@segmentuz
👍363🥰2💯1
Марказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

@segmentuz
👍31😱32🕊1💯1
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорлик ва саноатни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Давлат раҳбари ҳудудларда энергия таъминотини яхшилаш масаласига ҳам тўхталади.

@segmentuz
👍292🕊21🥰1
Шавкат Мирзиёев:

Бир ҳафта бўлган совуқда О.Раматов, М.Абдуллаев, Ф.Абдурахманов, Д.Исакулов, У.Мустафоев, Б.Норматов, Б.Эшмуродов, вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарлари пастда ишламагани кўриниб қолди.

Улар қишга тайёргарликни барбод қилди, шунча қилаётган ислоҳотларимизни обрўсизлантирди.

Ваҳоланки, уларнинг тизимида 115 мингдан зиёд ходимлардан иборат катта армияси бор. Улар ҳам ойлик олади.

@segmentuz
👏69👍25😱8🤩7🔥41
❗️Йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун:

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Раматов, «Ўзбекнефтгаз» раиси М.Абдуллаев, «Иссиқлик электр станциялари» раиси Ф.Абдурахманов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» раиси Д.Исакулов, «Ҳудудий электр тармоқлари» раиси У.Мустафоев, «Ўзтрансгаз» раиси Б.Норматов, «Ҳудудгазтаъминот» раиси Б.Эшмуродовга «ҳайфсан» берилди.

Манба

@segmentuz
👍118👏22😱13🔥7🤩4💯42🥰1
БМТ Бош Ассамблеяси Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусини бир овоздан қўллаб-қувватлади

Бош Ассамблея «Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини ошириш тўғрисида»ги резолюцияни бир овоздан маъқуллади.

Парламентлараро иттифоқ ушбу ҳужжатни 2023 йил сентябрь ойида БМТ Бош ассамблеяси 78-сессиясининг Олий даражадаги ҳафтаси доирасида бўлиб ўтадиган БРМ саммитига тайёргарлик йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳолади.

Эслатиб ўтамиз, Резолюцияни қабул қилиш Президент Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 2020 йилдаги 75-сессиясида таклиф этилган эди.

@segmentuz
👍172🕊5👏31💯1
Энг кўп битирувчиси очиқ танлов асосида давлат хизматига қабул қилинган ОТМларнинг ТОП-20 талиги эълон қилинди

Бугунги кунга қадар вакант лавозимлар ягона очиқ портали орқали 45 мингга яқин фуқаро очиқ танлов асосида давлат хизматига қабул қилинган. Ишга қабул қилинганларнинг 18 272 нафари (43%) 150 та олий таълим муассасасининг охирги 5 йиллик битирувчилари ҳиссасига тўғри келмоқда.

▪️Таҳлилларга кўра:

“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети, Самарқанд ветеринария медицинаси институти, Урганч давлат университети, Бухоро давлат университети, Фарғона политехника институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, Термиз давлат университети, Гулистон давлат университети ҳамда Тошкент давлат аграр университетининг энг кўп битирувчиси очиқ танлов асосида ишга қабул қилинган.

❗️Шунингдек, ўтказилган танловларнинг тест синови босқичида иштирок этиб, етарли балл тўплай олмаган 73 997 нафар номзоднинг 31 777 нафари (43 %) ОТМларни охирги 5 йилда тамомлаган битирувчилар эканлиги маълум қилинган.

@segmentuz
👍41👏421🥰1
Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

@segmentuz
👍28👏5🕊3🔥1🤩1
Шавкат Мирзиёев ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди.

Унда мамлакатимиздаги иқтисодиёт ва бошқарувни ислоҳ қилиш доирасида эришилган натижалар ва бу борадаги келгуси режалар кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари барча муҳим йўналишлардаги янгиланишларга тўхталар экан, иқтисодиётнинг устувор тармоқларини модернизация қилиш ва рақобатбардошлигини таъминлаш, давлат бошқарувида трансформация жараёнларини шунингдек, рақамлаштириш ва инвестицион жозибадорлик борасидаги ишларни давом эттириш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Сума Чакрабарти дунё иқтисодиётидаги мураккаб вазиятда Ўзбекистон томонидан кўрилаётган самарали чора-тадбирлар иқтисодий ислоҳотларнинг динамикасини таъминлаётганини таъкидлаб, бу соҳадаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларни янги босқичда давом эттиришни қўллаб-қувватлади.

@segmentuz
👍48🕊21🔥1
UzAuto Motors Lacetti, Cobalt, Damas ва Labo автомобилларига шартномалар қабул қилишни вақтинча тўхтаганини расман маълум қилди.

@segmentuz
👏51😱25👍10🤩6💯4🔥3🕊21❤‍🔥1🎉1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан:

Кахрамон Кучкарович Куранбаев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Кахраман Раматуллаевич Сариев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимини эгаллаб келаётган эди;

Умар Сапаевич Исмаилов Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Улуғбек Исломович Мухаммадиев давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

@segmentuz
👍40🤩2🕊21😱1💯1
Фарход Эрманов Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раиси бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Фарход Уразбаевич Эрманов Хоразм вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

У Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимига тасдиқланди.

@segmentuz
👍58😱863🕊3🤩2
Президент фармони билан Жўрабек Рахимович Рахимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бунгача Хоразм вилоятининг Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

@segmentuz
👍72🎉6🤩3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мутлақо бепул криптотрейдинг асосида даромад қилиш бўйича видео дарслар

20 декабрдан бошлаб Ўзбекистонликлар томонидан ташкил қилинган Дубайдаги HBS Trading компанияси томонидан бепул дарслар бошланади.

Дарслар, фақатгина каналдаги иштирокчиларга тақдим қилинади ва барча билимлар Ислом молияси бўйича ўргатилади. 

Каналга ўтиб, дарслар ҳақида батафсил маълумот олинг. Тез орада қабул ёпилади!

Канал - @hbstrading
👍372👏2🤩1