Segment.uz
67.2K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Қонунчиликда ёшларга берилган айрим имтиёзлар

▪️Меҳнат кодексида ёшлар учун алоҳида кафолатлар белгиланган, жумладан 16 дан 18 ёшгача бўлганлар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги лозим.

▪️Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ўқиётган ижтимоий фаол талабаларга контракт суммасининг 35 фоизи тўлаб берилади.

▪️Контракт асосида ўқиётган талабаларга таълим кредити берилади.

▪️Ёшлар муаммолари билан ишлашнинг янгича тизими – «Ёшлар дафтари» ишга туширилган.

▪️«Ёшлар дафтари»га киритилганларнинг ногирон оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида ёрдам кўрсатилади.

▪️Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун 15 млн сўмгача субсидия ажратилади.

▪️Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

▪️Ижтимоий фаол ёшларга ОТМга ўқишга киришда имтиёзлар берилади.

▪️Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга 20 турдаги ёрдам берилади.

▪️Айрим ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.

▪️«Мозийга саёҳат»
дастури доирасида «Ёшлар дафтари»га киритилганлар давлат музейларига бепул киритилади.

▪️Хориждаги ёш ватандошларнинг вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратилади.

@segmentuz
👍36🕊71🥰1🤩1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Франция президентининг Елисей саройида тантанали кутиб олинди

@segmentuz
👍26👏9💯21😱1🕊1
Елисей саройидаги музокараларни якунлаб, Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон рафиқалари билан бирга Лувр музейига йўл олишди. У ерда давлат раҳбарлари Ўзбекистон маданий меросига бағишланган кўргазма билан танишадилар.

@segmentuz
👍68🔥4❤‍🔥2👏2😱211🕊1
Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон рафиқалари билан Париждаги Лувр музейида “Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида” кўргазмасини очдилар.

Ўзбекистон тарихининг 1500 йилдан ортиқ даврини қамраб олган кўргазма мамлакатимизнинг 16 музейидан 138 та ноёб ашё, шу жумладан кўргазма учун махсус реставрация қилинган 70 та экспонатдан иборат. Шунингдек, Франция, Буюк Британия ва АҚШнинг йирик музейларидан келтирилган 31 та буюм кўргазмадан жой олди.

Кўргазма 2023 йил 6 март кунига қадар давом этади.

@segmentuz
👍66😱3🕊3💯2🔥1🥰1🤩1
Стратегик ривожланиш агентлиги бош директорининг барча ўринбосарлари лавозимидан озод қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра:

Рустамхон Камалханович Азизов
Стратегик ривожланиш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимидан;

Азиз Тулкунович Гафуров Стратегик ривожланиш агентлиги бош директорининг ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимидан;

Алексей Вадимович Сим Стратегик ривожланиш агентлиги бош директорининг ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимидан озод қилинди.

@segmentuz
👍53😱11
Шавкат Мирзиёев космик фаолиятни ривожлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.

Таъкидланишича, космик тармоқни ривожлантиришнинг 5 йиллик концепцияси ва “йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Уларда ерни масофадан зондлаш, телекоммуникация сунъий йўлдошлари миллий гуруҳини яратиш, илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш, кадрлар тайёрлаш, аэрокосмик стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича мақсадлар белгиланган.

Шунингдек, “Ўзбеккосмос” агентлигига қўшимча вазифалар юклатиш мўлжалланмоқда. Булар – космик суратларни таҳлил қилиш орқали иқтисодиёт соҳаларида қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш, давлат космик мониторингини амалга ошириш, бу жараёнда илғор технологияларни қўллаш бўйича таклифлар тайёрлаш кабилардир.

@segmentuz
👍24👏3🎉3
Қуддусда бўлиб ўтаётган FIDE жамоалари ўртасида жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси Украина жамоасини қора доналарда 3:1, оқ доналарда эса 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди.

@segmentuz
👍92🎉5
Конституциявий қонун лойиҳасига кўра, Бош Қомуснинг 76 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар билан бирга 15 та янги модда ва битта янги боб киритилмоқда. Лойиҳада фуқаролар томонидан тақдим қилинган 160 мингга яқин таклифлардан ҳам кенг фойдаланилган.

Бугун соат 15:00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ушбу ҳужжатни такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинади. Мажлис Қонунчилик палатасининг YouTubeдаги канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

@segmentuz
👍37🎉2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣 Siyosat va tahlilga qiziqadiganlar diqqatiga!

Bugungi kunda siyosiy xabarlarga oid ijtimoiy tarmoqlarni ko‘plab uchratish mumkin. Bunday tarmoqlar orasida ilmiy asoslangan ma'lumotlarni, tahliliy materiallarni taqdim etishi, shuningdek
Sharq olamida roʻy berayotgan siyosiy voqealar tahlili bilan shugʻullanadigan «Sharqshunos tahlilchilar» intellektual klubi alohida ajralib turadi.

Agar siz

xalqaro siyosatda sodir boʻlayotgan voqealar tahlili hamda prognozlari bilan tanishishni;

siyosiy bilimlaringizni oshirish, mantiqiy fikrlash va dunyoqarashingizni yanada kengaytirishni;

diplomatiya va diplomatik faoliyat haqida maʼlumotlarga ega boʻlishni;

qudratli davlatlar geosiyosati haqida tahliliy post va materiallarni qoʻlga kiritishni;

Qiziqarli adabiyotlar, ilmiy maqolalar, dissertatsiya avtoreferatlari hamda xorijiy siyosiy bestseller asarlarni o‘qishni

istasangiz «Sharqshunos tahlilchilar» intellektual klubining telegramdagi sahifasiga obuna boʻling!

👉 @sharqshunos_tahlilchilar✅️
👍32🔥1😱1
❗️ОТМга ўқишга киришда кимларга имтиёз берилган?

▪️ Коллеж ёки техникумдаги мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар;

▪️ Эҳтиёжманд хотин-қизлар учун тавсияномага эга бўлганлар;

▪️ Иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга абитуриентлар;

▪️ Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;

▪️ Тавсияномага эга ҳарбий хизматчилар;

▪️ Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари;

▪️ «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари

▪️ Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари;

▪️ Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга абитуриентлар;

▪️ Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг тавсияномасини қўлга киритганлар;

▪️ Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари;

▪️ «Ниҳол» мукофоти совриндорлари;

▪️ Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари;

▪️ «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» республика танлови ғолиблари;

▪️ «Ҳамшира» республика танлови ғолиблари;

▪️ Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар;

▪️ Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган абитуриентлар;

▪️ Халқаро имтиҳон тизимлари сертификатларига эга абитуриентлар;

▪️ Профилактика инспекторлари;

▪️ «Ватан таянчи» ҳаракатининг фаол аъзолари.

@segmentuz
👍28😱4🔥1🎉1
Ғофуржон Мирзаев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

@segmentuz
👍71👏11😱10🕊7🤩1
⚡️Ўзбекистон финалда!

Қуддусда бўлиб ўтаётган FIDE жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ярим финалида Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон терма жамоаси устидан ғалаба қозонди ва финалга чиқди.

@segmentuz
👍127🔥11👏5😱42🕊2🥰1
❗️Президентнинг иккита маслаҳатчиси лавозими бирлаштирилмоқда
 
Президентнинг тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди. Ушбу янги лавозим аввалги иккита маслаҳатчи лавозимини бирлаштириш орқали ташкил этилган.

Бунда Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси (бунга қадар Турсинхон Худайбергенов маслаҳатчи эди) ҳамда Президентнинг давлат хизмати масалалари бўйича маслаҳатчиси (бунгача вакант эди) лавозимлари тугатилиб, уларнинг негизида янги лавозим жорий этилган.

Фармонда бундан мақсад давлат ва фуқаролар ўртасида ҳамкорликни янги тизимини ташкил этиш, давлат органларида мурожаатларини кўриб чиқишнинг замонавий ёндашувларини жорий этиш ва жойларда муаммолар ҳал этилиши устидан таъсирчан назоратни ўрнатиш эканлиги қайд этилган.

Шунингдек, сўнгги пайтларда Халқ қабулхоналари фаолияти етарли самара бермаётгани, жойлардаги муаммоларни ҳал қилишда сусткашликка йўл қўйиб, асосан сансалорлик билан шуғулланаётгани аҳолининг ҳақли эътирозларини келтириб чиқараётгани сабабли Халқ қабулхоналари институтини кучайтириш юзасидан айрим вазифалар белгиланди.

Жумладан, Халқ қабулхоналари ходимларига таъсирчан чора сифатида давлат органлари ва ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бўйича қонунбузилишлар юзасидан маъмурий баённомалар тузиш ва судга юбориш ҳуқуқи берилмоқда.

Ҳудудлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва жойлардаги вазиятдан келиб чиқиб, тезкор чоралар кўриб бориш мақсадида Халқ қабулхоналари фаолиятини янги ташкил этилаётган Администрация раҳбари ёрдамчилари мувофиқлаштириб боради ва улар бевосита ҳудудларда ўз фаолиятини амалга оширади. Бунда Администрация раҳбари ёрдамчилари штатлари мавжуд штат бирликларини қисқартириш эвазига ташкил этилади.

@segmentuz
👍71🤩4👏2😱1🕊1
Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Навоий вилоятига жўнаб кетди.

Ташриф давомида халқ депутатлари вилоят кенгаши йиғилишида иштирок этиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда халқ билан мулоқот режалаштирилган.

@segmentuz
👍31