Segment.uz
67.2K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Президент стипендияси квотаси икки баробар оширилилади — Шавкат Мирзиёев

Давлатимиз раҳбарининг ёшлар форумидаги иштироки, сўзлари ва ташаббуслари навқирон авлодга катта мотивация бағишламоқда.

— Буюк аждодлардан ибрат олиб, ҳаётда мўъжизалар яратишга астойдил интилишингиз керак, — деди Президент.

Кейинги йилдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Президент гранти жорий этилиши, магистратура ва докторантура босқичлари учун Президент стипендияси квотаси икки баробар оширилиши айтилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Иқтибос #Ёшлар_сиёсати_амалда

Кейинги йилдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Президент гранти жорий этилади. Агар мавжуд Президент стипендияси фақат бир ўқув йили учун мўлжалланган бўлса, ушбу грант маблағлари тўрт йил давомида тўлаб борилади — Шавкат Мирзиёев.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Иқтибос #Ёшлар_сиёсати_амалда

Ўз тажрибамдан келиб чиқиб, сизларга айтадиган маслаҳатим шу: илмни қадрланг, илмга интилинг! Бир сония вақтингиз ҳам бекор ўтмасин! Ёшлик — умрнинг энг бебаҳо даври. Илм ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган, ҳеч ким сиздан тортиб ололмайдиган бойлик эканини асло унутманг — Шавкат Мирзиёев.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Президент замонавий муҳташам кутубхона барпо этиш таклифини билдирди

— Бу маърифат саройи илм-фаннинг сўнгги ютуқлари асосида жиҳозланади. Бу даргоҳда юртимиз ва жаҳондаги энг нодир, ноёб ва бебаҳо асарлар жамланади. У буюк аждодларимизнинг бой мероси ва номларини бутун дунёга тараннум этадиган, барча юртдошларимиз, биринчи навбатда, сиз, қадрли фарзандларимиз учун чинакам зиё масканига, ғурур ва ифтихоримиз рамзига айланади, деб ишонаман.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Иқтибос #Ёшлар_сиёсати_амалда

Келгуси йили буюк бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаймиз. Ёшларимизга ҳазрат Навоий ижодини чуқур ўргатишни тизимли йўлга қўйиш муҳим. Шу боис Алишер Навоий асарларининг бугунги ёшлар тушунадиган ихчам намуналарини яратиб, турли мобил илова ва электрон дастурлар ишлаб чиқиш керак — Шавкат Мирзиёев.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BadanTarbiya

🔷 Қувноқ бадантарбия ва инглиз тили машқлари

Хайрли тонг!
Бугун ўзгача бадантарбия. Уни болажонлар ва уларнинг ота-оналари билан биргаликда бажарамиз. Келинг бугунги машқларни - янада фойдали бадантарбия, деб атаймиз!

🕖 Ҳар тонг, соат 07.00 да барчамиз биргаликда бадантарбия қиламиз.

Тонгингиз хайрли бўлсин! Кунингиз эса мазмунли ўтсин!

#Саломат_бўлинг

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Кун_ҳикмати

Ноқис улдирким, ўзин комил дегай,
Комил улкин, нуқин исбот айлагай.

Алишер Навоий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
🇺🇿 Бугун Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши очилади: у бир кунда 35 минг йўловчига хизмат қилади

Бугун Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши очилиши кутилмоқда.

🔷 Тумандаги янги ер устки метро линияси узунлиги 6,9 кмдан иборат. У ўз ичига “Чоштепа”, “Тошкент халқа йўли”, “Сергели”, “Aфросиёб”, “Қипчоқ” бекатларини жамлаган. Маълумотларга кўра, ушбу йўналиш бир кунда 35 минг йўловчига хизмат қилади.

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Тошкент метрополитени Чилонзор йўналишининг Олмазор бекатидан янги қурилган Сергели метро линиясининг сўнгги бекатигача тест режимида поезд ҳаракати амалга оширилганди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_сиёсати_амалда #Ўзбекистон_ёшлари_форуми

Шавкат Мирзиёев: Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида юксак қадрлайман.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Обод_юрт

Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши очилди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини бориб кўрди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан дилдан мулоқот қилди. Давлат раҳбари жамоатчилик вакиллари билан поездда юриб, йўловчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Охирги бекатда ушбу Сергели йўналишини Қўйлиқ йўналиши билан боғлаш, ерусти метросининг кейинги босқичларини қуриш бўйича тақдимот ўтказилди. Президент тегишли топшириқлар берди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Иқтибос

Оммавий ахборот воситаларига раҳмат. Улар давлатимизга душман эмас, дўст. Улар баланд овозда адолатни, ҳақиқатни айтиб турмаса, раҳбарларнинг дарров оёғи ердан узилиб қолади. Халқимиз, уйингга эски тўнингни илиб қўйиб, кимлигингни унутма, деганидек, ҳамма раҳбарлар шу элнинг фарзанди, вакили эканини доим ёдда тутиши керак — Шавкат Мирзиёев.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Иқтибос
#Бунёдкорлик

“Яхшимиз ҳам, ёмонимиз ҳам маҳаллада”

— Бу йил иқтисодиёт учун, одамларимиз учун қийинчиликлар кўп бўлди, ҳозир ҳам давом этяпти. Лекин шу мураккаб ҳолатларни иложи борича юмшатиш бўйича ҳар куни бамаслаҳат ишлаяпмиз. Иқтисодиётни ривожлантириш, бозор топиш, одамларга даромад манбаи яратиш йўларини излаяпмиз. Ҳамма масалалар маҳаллабай ҳал қилинади. Нимага? Яхшимиз ҳам, ёмонимиз ҳам маҳаллада, — деди Шавкат Мирзиёев.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Бунёдкорлик #Халқ_учун

Сергелида энди тирбандлик камаяди

Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини лойиҳалаштириш 2017 йилда бошланган эди. Қурилишнинг бориши давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида бўлди.

Узунлиги 7 километрлик мазкур темир йўлда бешта бекат барпо этилган. Метрополитеннинг “Олмазор” бекати билан оралиқда 580 метрлик тоннел қурилиб, ерусти ва ерости йўллари боғланган.

🔷 Бекатлар миллий дизайн асосида пардозланган, замонавий технологиялар, электрон тўловли турникетлар, эскалатор ва лифтлар билан жиҳозланган. Бу йўналишда 214 нафар ходим йўловчиларга хизмат кўрсатади.

☝️ Ушбу йўналишда кунига 35 мингтагача одам қатнаши мумкин. Шу боис у ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий, ҳам экологик жиҳатдан улкан аҳамиятга эга.

Масалан, Сергели туманини пойтахтимиз маркази билан боғловчи автомобиль йўли аксар ҳолларда тирбанд бўлади. Оқибатда ёқилғи сарфи ортиб, атмосферага катта миқдорда зарарли газлар чиқади. Одамлар манзилига кечикиб, асабийлашади. Янги ерусти метроси эса аҳолига жуда катта қулайлик яратади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Бирдам_халқ_обод_мамлакат

🇺🇿Шавкат Мирзиёев: Биз ҳамжиҳатликда кўп нарсаларга қодирмиз

Президент Сергели тумани Қипчоқ кўчасида қурилган кўприкда бўлди. Қипчоқ кўчаси 8 қаторли қилиб кенгайтирилиб, темир йўл устидан ўтувчи 772 метрлик кўприк барпо этилди. Унинг эстакада қисми 445, эни – 28 метр.

🔷 Ушбу кўприк соатига 12 мингтагача автотранспорт воситаларини узлуксиз ўтказиш имкониятига эга. Энг муҳими, у пойтахтимиздаги иккита йирик кўча – Янги Сергели айланма йўли билан Тошкент халқа йўлини боғлайди.

— Пандемия бошланганда биз ундан кучли, қудратли бўлиб чиқамиз деб мақсад қўйган эдик, — деди Шавкат Мирзиёев тошкентлик фаоллар билан суҳбатда. — Ҳаммамиз кўряпмиз дунёда нималар бўлаётганини. Бошқа мамлакатларда қурилишлар тўхтаб қолган ҳолатлар ҳам бўлди. Халқимиз тартиб-интизом, бирдамлик билан барча режаларини рўёбга чиқармоқда. Биз ҳамжиҳатликда кўп нарсаларга қодирмиз.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz